Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 

Аристобул ҳикоя қиладики, қўшиннинг кўп қисми скифлар қўйган 
пистирмага дуч келиб, ҳалок бўлди. Скифлар чангалзорда беркиниб олганлар 
ва жанг энг қизиган паллада пистирмадан македонияликларга ҳужум 
қилганлар. Варварлар қўшиндаги саросима ва бетартибликдан фойдаланиб
ҳаммани қириб ташладилар: 40 га яқин отлиқ ва 300 га яқин пиёда омон қолди. 
Гап шунда эдики, Фарнух ўзининг ҳарбий соҳадан бехабарлиги ва Искандар 
томонидан уруш олиб бориш учун эмас, балки варварларга таъсир кўрсатиш 
учун юборилганини важ қилиб, қўмондонликни у билан бирга юборилган 
македонияликларга топширмоқчи эди; ахир, улар македонияликлар ва подшоҳ 
“дўстлари” эди-ку. (2) Андромах, Каран ва Менедем эса, Искандар 
буйруқларини бузишда ва ўзбошимчаликда айблашларидан қўрқиб, 
қўмондонликни қабул қилишдан бош тортдилар, бундан ташқари, бу 
қўрқинчли дамда мағлубият юз берган ҳолда, ёмон саркардалар сифатида 
барча нарса учун эмас, балки фақат ўзлари учун жавоб беришни афзал кўрар 
эдилар. 
1
Политимет (“кўп ҳурматли”) –Зарафшон дарёсининг кадимги юнонча номи. В.А.Лившиц бу номни Суғдиёнанинг 
асосий дарёси номи – Номич (“машҳур”, “шарафли”)нинг суғдчадан таржимаси, деб ҳисоблайди.
2
Юнон-македон суворийларининг Спитамен жангчилари билан Политимет бўйидаги жанги (“скиф чўли олдидаги 
текисликда”) Зарафшоннинг ўнг соҳилида, тахминан ҳозирги Зиёвуддин атрофида бўлиб ўтган.


181 
(3) Искандарга 
ушбу мағлубият ҳақида хабар етказишганида, 
аскарларнинг фожиали тақдири уни жуда ранжитди ва у тезда Спитамен ва 
унинг варварларига қарши юришга қарор қилди. Ўзи билан “дўстлар” 
отлиқларининг ярмини, барча қалқончилар, камончилар, агрианлар ва тезкор 
пиёдаларни олиб, Марокандага юрди, чунки унинг маълумотларига кўра, 
Спитамен у ерга қайтиб келган ва қалъани қамал қилаётган бўлган. (4) 
Искандар уч кунда 1500 стадийни босиб ўтди ва тўртинчи кун саҳарида 
шаҳарга етиб келди. Спитамен Искандар ўз қўшини билан яқинлашганини 
эшитгач, уни кутиб ўтирмади ва шаҳардан қочди. (5) Искандар уни қадамба-
қадам таъқиб қилди. У ҳалок бўлган аскарларни иложи борича дафн этди ва 
қочаётганлар кетидан чўлгача қувиб борди. У ердан орқага қайтиб, Искандар 
мамлакатни хонавайрон этди, ўз қалъаларида беркиниб олган варварларни эса 
ўлдирди, чунки унга хабар беришларича, улар ҳам македонияликларга 
қилинган ҳужумда иштирок этганлар. У Политимет суғорадиган мамлакат 
бўйлаб ўтди. (6) Дарёнинг суви ғойиб бўлган жойда чўл бошланади. Сувнинг 
сероблигига қарамасдан ғойиб бўлишига сабаб унинг қумларга сингиб 
йўқолишидадир
1
. Худди шундай, у ерда бошқа, катта ва қуримайдиган 
дарёлар, масалан, мардларнинг ерлари орқали оқиб ўтувчи Эпард, арийлар 
ўлкасига ном берган Арий ва “валинеъматлар” ўлкасидан оқиб ўтувчи 
Этимандр ҳам йўқоладилар. (7) Ушбу дарёлар орасида эса Темпея водийсидан 
оқиб ўтувчи ва денгизга қуйилувчи Фессалия дарёси Пенейдан кичиги йўқ. 
Политимет эса Пенейдан анча катта
2


Искандар бу ердаги ишларини битириб, Зариаспага келди. Бу ерда у қиш 
ўтгунча бўлди
3
. Ушбу вақт мобайнида унинг ҳузурида Партава сатрапи 
Фратаферн ва Арсакни қўлга олиш учун арийларга юборилган Стасанор 
бўлдилар. Бесс Партава сатрапи қилиб қўйган Барзан каби Арсакни ҳам 
занжирбанд олиб келдилар: Бесс қўзғолонининг бир неча бошқа 
иштирокчиларини ҳам олиб келдилар. (2) Шу вақтнинг ўзида Эпокил, 
Меламнид ва фракияликлар стратеги Птолемей қайтиб келдилар.Улар 
денгизгача Менет юборган пулларни ва иттифоқдошларни кузатиб борган 
эдилар. Шунда Асандр ва Неарх эллин ёлланма қўшини билан, суриялик 
сатрап Бесс ва соҳиллик Гиппарх Асклепиодор қўшинлари билан қайтиб 
келдилар. 
(3) Искандар бу ерда иштирок этувчилардан кенгаш тўплади ва Бессни 
олиб киришни буюрди. Искандар уни Дорога нисбатан хоинликда айблади, 
бурнини ва қулоқларини кесиб ташлашни, Экбатанага
4
олиб кетишни ва у ерда 
1
Арриан ҳамда Страбоннинг “дарёнинг суви ғойиб бўлган жойда чўл бошланиши” (Арриан) хақидаги ва 
“(Суғдиёна) ўлкасини суғориб, Политимет дарёси чўл ҳудудда қумларга сингиб кетиши” (Страбон) хақидаги 
маълумотлари бошқа қадимги муаллифларнинг Ўрта Осиё ҳақидаги маълумотларига нисбатан ҳақиқатга энг 
яқинидир.
2
Бу кўрсатма Политимет катта дарё эканлигини таъкидлаш мақсадида берилган, чунки Фессалиядаги Пеней дарёси 
Юнонистоннинг энг катта дарёсидир.
3
Е.А.Мончадский таржимасида: “У ерда Искандар қиш чилласи ўтгунча бўлмоқчи эди”.Бу муҳим, чунки “бўлмоқчи 
эди” дегани у қандайдир кутилмаган сабабларга кўра қишламаганлигини билдиради.
4
Мидиянинг асосий шаҳри; форс шоҳларининг ёзги қароргоҳи.


182 
мидияликлар ва форслар оломони олдида қатл этишни буюрди. 
15 
Искандар ҳузурига (Марокандага) яна Европа скифларидан элчилар 
келди; улар билан бирга у ўзи скифларга юборган элчилар ҳам бор эди. Уларни 
Искандар юборганда скиф подшоҳи вафот этган ва унинг укаси тахтга ўтирган 
эди. (2) Элчилар скифлар Искандарнинг барча айтганларини бажаришга тайёр 
эканликлари ҳақида хабар беришлари керак эди. Унга скиф подшоҳидан 
скифлар энг қимматбаҳо деб ҳисоблайдиган туҳфалар тақдим этдилар, подшоҳ 
дўстона иттифоқни мустаҳкамлаш учун Искандарга ўз қизини беришга ҳам 
тайёр эканлигини билдирдилар. 
(3) Агар Искандар скиф маликасига уйланмаса, у ҳолда подшоҳ 
Искандарнинг энг содиқ дўстларига скиф сатраплари ва скиф ўлкасининг 
бошқа қудратли одамларининг қизларини беришга тайёр. Агарда Искандар 
буюрса, унинг ўзидан кўрсатмалар олиш учун подшоҳ ўзи унинг ҳузурига 
келади. (4) Шу вақт Искандар ҳузурига хорасмийлар шоҳи Фарасман ҳам бир 
ярим минг отлиқлар билан келди. Фарасман айтдики, у колх ва амазоналар 
қабилалари билан ёнма-ён яшайди ва агар Искандар истак билдирса, колх ва 
амазоналарга зарба бериб, биратўла Эвксин денгизи бўйида яшовчи 
қабилаларни бўйсундиради ва Искандар учун йўлбошчи бўлади ва қўшин учун 
керакли нарсаларнинг барчасини ғамлайди. 
(5) Скиф элчиларига Искандар хушмуомалалик билан ва унга шу вақтда 
керакли жавоб берди, лекин скиф қизларини олишдан бош тортди. У 
Фарасманга миннатдорчилик билдирди, у билан дўстона иттифоқ тузди, аммо 
айтдики, Понт томон юриш ҳозирча ноўриндир. Фарасманни Бахтариянинг 
ноиби форс Артабазга ва бошқа сатрапларга топширди ва ватанига қайтариб 
юборди. (6) Ўзи айтишича, энди унинг фикрлари Ҳиндистон билан машғул 
эди: уни забт этиб, у бутун Осиёни қўлга киритади; Осиёни қўлга киритгач эса, 
Элладага қайтади ва у ердан Геллеспонт
1
ва Пропонтида
2
орқали қуруқликдаги 
ва денгиздаги барча қўшини билан Понтга бостириб киради. Искандар 
Фарасмандан у таклиф қилган ёрдамни ҳозирчалик қолдириб туришни сўради. 
(7) Ўзи эса яна Ўкуз дарёси томон йўл олди ва Суғдиёнага қайтиб 
боришга қарор қилди, чунки у олган хабарга кўра, кўп суғдиёналиклар 
истеҳкомларда йиғилишган ва Искандар уларнинг устидан қўйган сатрапга 
бўйсунишдан бош тортаётган эдилар. У Ўкуз бўйидаги ўрдуда бўлганида, 
Искандар чодири яқинида сув ва унинг ёнида мой булоқлари отилиб чиқди. (8) 
Бу ажойиботни шахсий қўриқчи бўлган Лаг ўғли Птолемейга хабар бердилар, 
Птолемей эса унга айтиб берди. Искандар ушбу ҳодисага атаб фолбинлар 
айтган барча қурбонликларни келтирди. Аристандр айтадики, мой булоқ кўп 
меҳнат бўлишидан, лекин шу билан бирга меҳнатлардан кейин ғалаба ҳақида 
ҳам хабар беради. 
16 
1
Геллеспонт –Дарданелл бўғози.
2
Пропонтида –Мармара денгизи.


183 
Искандарқўшинининг бир қисми билан Суғдиёнага ўтди. Полиперхонт, 
Аттая, Горгий ҳамда Мелеагрни Бахтарияда қолдирди ва уларга варварлар бу 
ерда ҳам қўзғолон кўтармасликлари учун, мамлакатга қарашни буюрди (2) 
Ёнидаги қўшинни Искандар беш қисмга бўлди: бирининг бошида Гефестионни 
қўйди, бошқасининг бошида шахсий қўриқчи Лаг ўғли Птолемейни қўйди; 
учинчиси устидан қўмондонликни Пердиккага топширди; тўртинчи қисмга 
Кен ва Артабаз қўмондонлик қилар эдилар; бешинчи қисм билан у ўзи ушбу 
мамлакат орқали Мароканда томон кетди. 
(3) Қолганлари ўзларининг хоҳишича ҳаракат қилдилар: истеҳкомларда 
йиғилганларни куч билан бўйсундирар, таслим бўлганларни ўзларига 
тобеликка олар эдилар. Бутун қўшин Суғд ўлкасининг кўп қисмидан ўтиб 
Марокандага келганда, у Гефестионни Суғдиёна шаҳарларини халқ билан 
қайта тўлдириш буйруғи билан юборди. Кенни эса Артабаз билан скифлар 
томон юборди, чунки Спитамен скифлардан паноҳ топганлиги тўғрисида унга 
хабар етказишди. Ўзи эса қўшин билан Суғдиёнанинг қўзғолончилар қўлида 
бўлган қисми бўйлаб юрди ва уларни осонлик билан енгди. 
(4) Искандар булар билан банд пайтда Спитамен ва у билан скиф-
массагетлар ерига қочган бир неча суғдликлар 600 массагетдан иборат отлиқ 
қўшин йиғдилар ва Бахтария қалъаларидан бирига яқинлашдилар. (5) На 
Фрурарх ва на унинг қўриқчи гуруҳи душман ҳужумига тайёр эди; аскарларни 
ўлдирдилар, Фрурархни асир олдилар ва қамоқда ушладилар. Қалъани 
олганларидан руҳлари кўтарилиб, улар бир неча кундан сўнг Зариаспага 
яқинлашдилар, лекин ҳужум қилишга жазм қилмадилар ва катта ўлжани қўлга 
киритиб, қайтиб кетдилар. 
(4) Зариаспада бетоблик сабабли бир неча отлиқ “дўстлар” қолган эдилар; 
Зариаспадаги шоҳ саройига қаровчи Сосикл ўғли Пейфон ва Кифаред 
Аристоник ҳам улар билан эди. Скифлар босқинидан хабар топиб (улар 
касалликдан тузалган, қурол кўтариб эгарда ўтира олар эдилар), улар 
Зариаспани қўриқлаш учун қолдирилган 80 нафар ёлланма отлиқларни, “шоҳ 
ўспиринлари”дан айримларини олдилар ва массагетлар кетидан ташландилар. 
(7) Ҳеч нарсадан хабари йўқ скифларга ҳужум қилиб, улар биринчи жангдаёқ 
скифлардан ҳамма ўлжани тортиб олдилар ва қароқчиларнинг кўпларини 
ўлдирдилар. Йўлбошчилари йўқлиги сабабли орқаларига тартибсиз қайтаётиб, 
улар Спитамен ва скифлар пистирмасига учрадилар ва 7 “дўст” ҳамда 60 
ёлланма отлиқни йўқотдилар. 
17 
Кратер содир бўлган воқеани эшитиб, тезда массагетлар томон юрди. 
Улар унинг яқинлашаётганидан хабар топиб, чўлга қараб қочдилар. Кратер 
Спитамен отряди кетидан изма-из бора туриб, чўлга яқин жойда унга етиб 
олди; энди у билан бирга яна мингга яқин отлиқмассагет бор эди. (2) 
Македонлар ва скифлар ўртасида жанг қизиб кетди; македонлар ғалаба 
қозондилар. Скифлардан юз эллик отлиқ ҳалок бўлди. Қолганлар чўлда осон 
паноҳ топдилар, бу ерда уларни македонияликлар таъқиб қила олмас эдилар. 
(3) Бу вақтда Искандар Артабазни Бахтария сатрапи лавозимидан 


184 
бўшатди (у қарилиги сабабли бу ҳақда ўзи сўраган) ва унинг ўрнига сатрап 
этиб Николай ўғли Аминтани қўйди. Кенни эски жойида унинг гуруҳи, 
Мелеагр гуруҳи, тўрт юзга яқин отлиқ “дўстлар”, барча найзаотувчиотлиқлар 
ва Аминта қўмондонлик қилган бахтарияликлар ва суғдликлар билан 
қолдирди. Уларнинг ҳаммасига Кенга бўйсуниш ва мамлакатни қўриқлаш учун 
Суғдиёнада қишлаш буюрилган эди; агарда улар қишда Спитамен яқин 
атрофда юргани ҳақида хабар топсалар, пистирма қўйиб, уни қўлга олишлари 
керак эди. 
(4) Спитамен ва унинг одамлари македонияликлар ҳар ерда ўрдуларини 
қўйиб чиққанлари ва қочиб қутулиш имконияти йўқлигини кўргач, Кен ва 
унинг қўшини томон, айни шу ерда ғалаба қозониш мумкин, деб қарор қилиб, 
юрдилар. Ғабага келгач – бу Суғд ерлари ва скиф-массагетлар ўртасидаги 
чегара яқинидаги олиб бўлмайдиган жой, – 3000 га яқин скиф отлиқларини 
ўзлари билан бирга Суғдиёнага бостириб киришга қийинчиликсиз 
кўндирдилар. (5) Бу скифлар ўта қашшоқликда яшар эдилар; уларнинг на 
шаҳарлари ва на муқим уйлари бор эди; ғам егулик мол-мулклари йўқ эди ва 
шу сабабли ҳар қандай урушга уларни осонгина оғдирса бўлар эди. Спитамен 
ва унинг отлиқлари яқинлашаётганини эшитгач, Кен ўз қўшини билан унга 
қарши юрди. (6) Қирғин жанг бошланди ва македонияликлар ғалаба 
қозондилар; варваротлиқлардан бу жангда 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. 
Кенда эса 25 отлиқ ва 12 пиёда ўлдирилди. 
Спитамен билан омон қолган суғдиёналиклар ва кўпгина бахтарияликлар 
қочиш пайтида Спитаменни ташлаб кетдилар, Кен олдига келдилар ва унга 
таслим бўлдилар. (7) Скиф массагетлар эса мағлубиятга учрагач, ўзлари билан 
бирга жанг қилган бахтарияликлар ва суғдликлар ўғруқини таладилар ва 
Спитамен билан бирга чўлга қочдилар. Искандар чўлга кирмоқчи бўлганлиги 
ҳақида эшитганда, улар Спитаменнинг бошини танасидан жудо қилдилар ва 
Искандарни ниятидан қайтариш учун, уни Искандарга юбордилар. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish