12.Таълим натижаси. Талабаларни баҳолаш мониторингини ўтказиш.
Якуний баҳолаш талабанинг фан бўйича ўзлаштириш натижаларини белгиланган мезон ва стандартларга жавоб беришини аниқлайди. Якуний баҳолаш махсус фанни ўқитиш жараёнининг якунида ўтказилади. У жорий ва оралиқ баҳолаш натижаларини жамлайди. Биз томондан ушбу модел асосида талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлаш фаолиятларини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш жараёни ташкил этилди. Ҳар бир машғулот учун ишлаб чиқилган дарс ишланмаларидан намуна қуйида келтирилган.
Т аянч иборалар
Таълим жараёни, ўқитиш, ўқиш, ўқитувчи, талаба, маъруза, амалий, лаборатория, семинар машғулотлари, мустақил ишлар, ўқув амалиёти, курс ишлари (лойиҳалари), маслаҳатлар, дарс.
Адабиётлар
Олимов Қ.Т. ва бошқалар. Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси. Ўқув қўлланма. Тошкент, «Фан» – 2009. 172 б.
Рашидов Х. ва бошқалар. «Касбий педагогика» блокини ўқитиш методикаси. Тошкент: ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, 2007. 200 б.
Жалолова Д.Ф. Махсус фанларни ўқитишда талабаларнинг мустақил ва ижодий ишлаш фаолиятларини ривожлантириш (Касб-ҳунар коллежларининг «Тикувчилик ишлаб чиқариш» йўналиши мисолида): Пед. фан. ном. дис. – Т.: 2009. – 140 б.
Зиёмуҳаммадов Б., Абдуллаева Ш., «Илғор педагогик техноло-гиялари». Т.: Абу Али Ибн Сино, 2001. – 80 б.
ЎЙИНЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Т алабаларда ўйинли ўқитиш технологиясининг моҳияти, таълим жараёнида қўллаш афзалликлари ва амалга ошириш босқичлари тўғрисида билимларни шакллантириш
АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Ўйин технологиялари таълим жараёнида талабаларни касбий фаолиятга кенг қамровда тайёрлаш имконини беради. Ўйин технологиялари асосини талабаларнинг бўлғуси касбий фаолияти билан боғлиқ вазиятлар, воқеа-ҳодисалар ташкил қилади.
Ўйин технологиялари муайян фаннинг катта бир бўлими ўрганилгандан кейин талабаларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва уларни амалий фаолиятга йўналтириш мақсадида қўлланилади. Ушбу технология дарснинг мақсад ва вазифалари, мутахассислик мазмунидан келиб чиққан ҳолда фаолиятга татбиқ қилинади. Бундай машғулотларда талабаларда таълимга нисбатан кучли мотивация юзага келади, улар фаоллиги таъминланади. Сценарий бўйича ролларни ижро қилиш давомида улар назарий машғулотлар ўзлаштирган билим, кўникмаларидан фойдаланган ҳолда касбий соҳа билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиладилар, ўзларининг тайёргарлик даражаларини, имкониятларини баҳолайдилар.
Бошқарувчанлик ўйинлари талабаларда касбий фаолиятни режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш, мувофиқлаштириш, назорат ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради, уларда лидерлик, қатъийятлилик, масъулиятлилик, ташкилотчилик, ишбилармонлик сифатларини тарбиялайди.
Тадқиқотчилик ўйинлари орқали талабалар назариялар, қоидалар, концепциялар мазмунини амалий жиҳатдан мустаҳкам ўрганадилар, уларда назарий маълумотларга нисбатан шахсий фикр, хулосалар таркиб топади. Илмий концепцияларнинг асослигини текшириш мақсадида улар тадқиқот ишларини олиб борадилар, фикрларини шакллантирадилар. Талабларда илмий тафаккур ривожланади.
Талабалар таълим жараёнида ўзлаштирган билим ва кўникмларини реал ҳаёт воқеа-ҳодисаларини моделлаштириш орқали пухта эгаллайдилар, ролларни ижро қилиш давомида ўзларининг имкониятларини синаб кўрадилар, ўзларига баҳо берадилар, касбий шаклланишдаги камчиликларни аниқлайдилар. Бир сўз билан ифодалаганда талабалар ўзларининг нималарга қодир эканликларини билиб оладилар.
Ўйин технологиялари талабаларни фаоллаштиради. Талабалар билимларни фаолият негизида ўзлаштирадилар. Ҳатто суст ўзлаштирувчи талаба ҳам ўзини намоён қилишга эҳтиёж сезади. Талабалар ўйинда иштирок қилиш давомида ўзларининг илмий-амалий тайёргарликларига асосланиб хулосалар чиқарадилар, маънавий-интеллектуал ва касбий ривожланиш даражаларини намоён қиладилар.
Талабаларда хулқ-атвор меъёрлари таркиб топади. Улар сценарий бўйича ролларни ижро қилишлари давомида ўзларининг шахсий мазмундаги маънавий, эмоционал, хулқий, ижтимоий тажрибаларига таянадалар. Бу ўз навбатида бошқа талабалар томонидан баҳоланади. Маълум маънода талабалар ижтимоий-касбий соҳада фаолиятни тўғри ташкил қилиш тўғрисида шахсий фикр ва хулосаларни билдирадилар.
ИШБИЛАРМОН ЎЙИН
Ишбилармон ўйин – бу ўқитишнинг умумий методик технологияси бўлиб, бунда таълим олувчи биринчи навбатдаги топшириқ ечимини қабул қилиш жараёнини кўриб чиқадилар. Бу жараён моделга ўтказилиб, бунинг натижасида эпизодлар (аниқ натижалар ва уларнинг оқибатлари) пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |