Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 116,71 Kb.
bet16/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

Тўпга зарба бериш
Тўпга зарба бериш футбол ўйнашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Тўпга оёқ ёки бош билан турли усулларда зарба берилади. 3-расмда зарба бериш таснифи келтирилган.
Зарба беришнинг барча усуллари муайян мақсадга қаратилган бўлиб, бу тўпнинг кераклича траектория бўйлаб ҳаракатланиши ва оптимал (кўпинча эса максимал) тезлиги билан характерланади. Тўпнинг учиш тезлиги зарба берувчи бўғин (оёқ эки бош) билан тўпнинг ўзаро тўқнашган пайтдаги бошланғич тезлигига, шунингдек улар массасининг бир-бирига нисбатига боғлиқ. Ўзаро таъсир этувчи бўғинларнинг массаси нисбатан муҳим бўлгани сабабли тўпнинг учиш тезлигини ошириш учун зарба берувчи бўғин тезлигини ошириш керак бўлади.
Тўпга оёқ билан зарба бериш оёқ кафтининг ички томони билан, оёқ юзининг ички, ўрта ва ташқи қисмлари билан, оёқ учи билан, товон билан бажарилади. Зарбалар ҳаракациз турган тўпга, шунингдек турли йўналишларда думалаб ва учиб келаётган тўпга турган жойдан, ҳаракат вақтида, сакраб туриб, бурилиб, йиқила туриб берилади.
Оёқ кафтининг ички томони билан тепиш асосан қисқа ва ўрта масофага тўп узатишда, шунингдек мўлжалга яқин масофадан тепилаётганда қўлланилади (4-расм).
Шундай зарба бериш техникасининг баъзи хусусиятларини кўриб чиқамиз. Югуриш бошланадиган жой, тўп ва мўлжал (нишон) тахминан бир чизиқда бўлади. Зарба берувчи оёқни орқага тортиш сўнгги югуриш қадамида ортга депсиниш ҳисобига бажарилади.
Тепиш ҳаракати сонни олдинга букиш билан бир вақтда зарба берувчи оёқни ташқари томон буришдан (супинациядан) бошланади. Зарба бериш пайтида тарангланган оёқнинг учи ташқари томон бурилган, унинг кафти эса тўп учадиган йўналишга нисбатан аниқ тўғри бурчак ҳосил қилган бўлиши керак. Оёқ учи сал кўтарилган бўлади. Зарба бериш оёқ кафтининг ўртаси билан ижро этилади. Оёқнинг зарба бериш вақтидаги ҳолати суриб бориш вақтида ҳам сақланиб қолади.
Оёқ кафтининг ички томони билан тепилганда тўпга оёқнинг каттароқ сатҳи теккани учун бундай тепиш анчагина аниқ бўлади. Бироқ зарба берувчи оёқнинг орқага тортилиши максимал даражага этмагани сабабли, бу усулда берилган зарбанинг кучи бошқа усуллардагига нисбатан камроқ бўлади. Бу эса тос - сон бўғимининг чекка ҳолатдаги бақувват пайлари ёзилаётганда сон суяги бошини бўғин чуқурчасига сиқиб, соннинг зарба бериш ҳаракати учун зарур бўлган супинациясини йўқ қилиб қўйиши билан боғлиқ.

Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish