ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Магистратура бўлими бошлиғи
_________ З.Тўраев
“____” ___ 2020 йил
|
“ҲИМОЯГА ҚЎЙИЛДИ”
ЖТВН кафедраси мудири
__________ И.Даминов
“____” ___ 2020 йил
Қўлёзма хуқуқида
УДК____________
|
|
АБДУРАИМОВ ШАХБОЗ ПАНЖИ ЎҒЛИ
МАВЗУ: Ёш футболчиларни жисмонан ҳамда тактик жиҳатдан тайёрлашнинг илмий-амалий асослари
Ихтисослиги: 5А112001- “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ҳамда методикаси” мутахасислиги бўйича магистр илмий даражасини олиш учун ёзилган
МАГИСРТЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ
Илмий раҳбар: педагогика фанлари номзоди,
Дотс. Ё.Дониева
Термиз-2020
МУНДАРИЖА
|
КИРИШ
|
3
|
1 .БОБ
|
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ.
|
|
|
1.1
|
Ёш футболчиларнинг спорт маҳорати шакллантириш
|
|
|
1.3
|
Тайёргарлик жараёнини бошқариш ва жисмоний сифатларни тестлар ёрдамида баҳолаш масалалари.
|
|
2.БОБ
|
ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАСИ УСЛУБИЯТИ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ
|
|
|
2.1
|
Тадқиқотнинг вазифаси
|
|
|
2.2.
|
Тадқиқот услубиятлари
|
|
|
2.3.
|
Тадқиқотни ташкил этиш
|
|
3.БОБ
|
ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЖИСМОНАН ВА ТАКТИК-ТЕХНИК ЖИХАТДАН ТАЙЁРЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МАШҚЛАР.
|
|
|
3.1
|
Футбол ўйинида тезкор-куч сифатларини тарбиялашнинг аҳамияти
|
|
|
3.2
|
Чидамлиликни тарбиялаш хусусиятлари
|
|
|
3.3
|
Футбол ўйин техникаси ва тактикаси таснифи
|
|
|
Хулоса
|
|
|
Фойдаланилган адабиётлар
|
|
ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЖИСМОНАН ҲАМДА ТАКТИК ЖИҲАТДАН ТАЙЁРЛАШНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АСОСЛАРИ
КИРИШ
Ишнинг долзарблиги: Юртимизда фаолият юритаётган жисмоний тарбия мутахассилари, жамиятимиз аъзоларини жисмонан ҳар томонлама тарбиялашда асосий вазифани бажариб, уларни меҳнатга, Ватан мудофаасига тайёрлаш, жисмоний жиҳатдан баркамол қилиб йетиштиришнинг асосий обектлари деб тан олинган. Республикамизнинг истиқлол йилларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак даражадаги эътибор ўз самарасини бермоқда. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонлик спортчиларнинг турли халқаро мусобақаларда совриндорлар сафидан жой олиб, юрт шаънини муносиб ҳимоя қилаётганлари анъанага айланиб бормоқда .
Жисмоний маданият комил инсонни тарбиялашдек муқаддас вазифани бажаришда барча ўқув юртлари таълим тизимида ёш авлодни жисмоний бақувват, иродали, чаққон, ватанпарварлик руҳида тарбиялаб вояга етказиш учун жисмоний тарбия машғулотларини Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги қонуни, "Кадрлар таёрлаш миллий дастури" ҳамда "Ўзбекистонда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тўғрисида"ги қонунлари (2015-йил 4-сентабр) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 24-октябрдаги ПФ-31-54-сонли "Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш" тўғрисидаги фармони ва уни бажариш тадбирларига суянган ҳолда янги усулларни ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу ишларни самарали бажариш учун болаларни энг кичик ёшдан бошлаб спорт билан шуғуллантириб, жисмонан саломатлик пойдеворини қуришни амалга ошириш мумкин. Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш тўғрисида кадрлар тайёрлашдаги оқилона тизим муҳим аҳамиятга эга. Шу боис Республикамизда жисмоний маданиятнинг мақсад ва вазифалари ҳукуматнинг ҳамда Республика жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг қароридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Республикамизда амалга оширилаётган жисмоний маданиятнинг ўз олдига қўйган мақсадларидан бири соғлом, руҳан тетик ва бунёдкор инсонни ҳаётга тайёрлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А. Каримовнинг 2011-йил 19- январда қабул қилинган “2011–2013 йилларда Республикада Футболни ривожлантириш ва моддий–техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора–тадбирларга оид қарори”да футбол инфратузилмасини янада такомиллаштириш, болалар футболига эътиборни кучайтириш, профессионал футбол жамоалари қошидаги болалар ва ўсмирлар
футбол мактабларининг моддий–техник базасини мустаҳкамлаш, барча қулайликларга эга стадионлар қуриш, мавжудларини жаҳон талабларига жавоб берадиган даражада мукаммал таъмирлаш, футболни янада оммалаштириш каби долзарб вазифалар белгиланган. Буларнинг барчаси миллий футболимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Болалар спортини ривожлантириш жараёнида футбол спорт тури алоҳида ўрин тутади. Юртимизда ёш футболчиларни тайёрлаш асосан болалар ўсмирлар футбол мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб–интернатлар, олимпия захиралари коллежлари ва футбол жамоалари тизимидаги футбол мактаблари ва академияларида амалга оширилмоқда.
Юртимизда болалар ва ўсмирлар футболига бўлган ёндашув тубдан ўзгарди. Ўзбекистон футбол федератсияси ўсмирлар, ёшлар, олимпия терма жамоалари аъзоларининг қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратмоқда. Футбол жамоалари ҳам ўз тарбияланувчиларига кенг имкониятлар бермоқда. Ёш футболчиларимиз Осиё ва Европанинг етакчи футбол марказларида ташкил этилаётган ўқув–машғулот йиғинлари ва халқаро турнирларда қатнашмоқда, хорижлик тенгқурлари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб, маҳорат ва тажрибасини бойитмоқда.
Ҳар бир маҳаллада, қишлоқда футболга иштиёқи баланд болалар кўп. Уларни топиш ва кашф этиш лозим. Бунинг учун мамлакатимиз бўйлаб футбол бўйича болалар турнирларини ўтказишни кўпайтириш керак. Бугун, ҳатто энг чекка қишлоқларда ҳам ёшларнинг йил бўйи, ҳар қандай об–ҳаво шароитида футбол ўйнаши, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарлидаражада спорт иншоотлари, сунъий қопламали майдонлар барпо этилган, малакали мураббий тайёрлаш йўлга қўйилган.
Ўзбекистон футболни ривожлантириш бўйича Осиёдаги етакчи мамлакатлардан бири экани халқаро спорт ташкилотлари томонидан эътироф этилган. Кейинги йилларда миллий футболимизда Халқаро футбол уюшмалари федератсияси (ФИФА) ва Осиё футбол конфедератсияси (ОФК) талаблари асосида профессионал кадрларни тайёрлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг ташкил этилгани ҳам ана шундай эътибор самарасидир. Ўзбекистон футбол федератсияси ва мамлакатимиздаги профессионал футбол жамоалари ўз фаолиятини замонавий талаблар асосида ислоҳ қилаётгани миллий чемпионатимиз нуфузи ошиши, терма жамоаларимиз ўйини кучайишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикасида футболнинг кейинги истиқболларини белгилаш тўғрисида «Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида»ги қонун 1993-июл 18-мартда 14 –сонли қарори билан қабул қилинди.
«Ўзбекистонда футбол тараққиётининг тамойиллари ва асосларини тубдан амалга ошириш тўғрисида»ги 1996-йил 17-январда 27–сонли қарор билан қабул қилинди. «Ўзбекистон Футбол тараққиёти жамғармасининг фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб қувватлаш тўғрисида» ги қонуни 1998– йилнинг 6–июлида қабул қилиниб, 238–сонли қарор этиб белгилаб қўйилди. Бу қонун Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича 2006–йилгача амалда бўладиган миллий дастурга ишора эди.
2006-йил май ойида бу қарор ва фармонлар қайта кўриб чиқилди ва ўзгартиришлар киритилди. 2011-йил 19-январда қабул қилинган қарорларни амалда қўлланилиши, футболни ривожлантириш чора–тадбирлари, футболни юртимизда шакллантиришда ривожланган мамлакатлардан андозалар олиб амалга ошириш кераклиги кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти Ш. Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш тўгрисидаги “2017-2021-йиллар Ҳаракатлар стратегияси” Фармони барча соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилди. Бунинг мисолида 2017-йил 5- июн куни Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2019-йил 13-февралдаги118- сонли қарорига мувофиқ “ 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш”консепсияси ёрқин далил бўлади. Бундан кўзланган мақсад жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, Шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ва долзарб вазифалар турибди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, мамлакатимизда буборада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди:
Қуйидагилар дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
-жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ташкил этиш ва бошқариш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш;
- жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплексларини қуриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш;
-жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан
таъминлаш;
-таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни
саралаб олиш ва уларни мақсадли тайёрлаш;
- оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёни тўғрисида кенг
ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.
2. Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси таркиби тузиб чиқилди.
Қарор ва дастурлар доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг жамиятимиз ҳаётидаги ролини янада кучайтириш, аҳолининг барча қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитларни яратиш орқали уларни оммавий тарзда спортга, соғлом турмуш тарзига ошно қилиш, қолаверса, нуфузли халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган машҳур спортчиларимиз сафларини
тобора кенгайтиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |