Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 116,71 Kb.
bet5/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

1.2. Тайёргарлик жараёнини бошқариш ва жисмоний сифатларни тестлар ёрдамида баҳолаш масалалари.
Юқори малакали спортчилар тайёрлашга қаратилган кўп йиллик спорт тренировкаси жараёнини бошқариш самарадорлиги тўғридан-тўғри педагогик назорат, тайёргарлик даражасини мақсадга мувофиқ тестлар ёрдамида баҳолаш масалалари билан боғлиқдир.
Ушбу жараённи сифатли ва самарали ташкил қилиш педагогик назоратни услубий ва технологик жиҳатлардан тўғри ўтказиш, муайян спорт тури хусусиятига мос келувчи тестларни танлаш, улардан тўғри фойдаланиш, олинган натижаларни аниқ ҳисоблаш ва объектив баҳолашга асосланади.
Тайёргарлик жараёнини бошқариш уч поғонадан иборат бўлади:

  • бошқариш объекти ва объект фаолият кўрсатадиган муҳит ҳақида ахборот тўплаш;

  • йиғилган ахборотларни таҳлил қилиш;

  • қарор қабул қилиш ва режалаштириш.

Бу поғоналар тугалланган тциклни ҳосил қилади. У бошқаришнинг мақсадли дастури тўлиқ амалга оширилгунга қадар қайта такрорланаверади (М.А. Годик, 1980).
Тренировка жараёнини самарали бошқариш учун спортчини яхшироқ баҳолайдиган назорат тестларини танлаш, бажариладиган тренировка вазифалари ва машқланганлик ҳолатини ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш зарур.
Ҳозирги пайтгача спортчилар тайёргарлигининг турли томонларини баҳолаш учун кўпгина тестлар ишлаб чиқилган. Айниқса, уларнинг кўпчилиги ҳаракат сифатлари ҳамда техник маҳоратини назорат қилиш учун мўлжалланган (В.М. Зациорский, М.А. Годик, Д.Н. Ярмулник, 1964).
М.А. Годик ва ҳаммуаллифларининг фикрича (1983) тестлаш муваффақияти камида иккита вазифанинг ҳал этилишига боғлиқ. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш учун қандай ва қанча тестлар танлаб олиниши керак. Улар тестлаш ўтказилаётган шароитларни жуда муҳим деб ҳисоблайдилар.
Футболда тестлардан муайян фойдаланиш тўғрисида В. Аванесов (1972) таъкидлаб, тестлаш вазифаларини кўриб чиқади, тестлар билан ёмон ишлаш тамойилларини аниқлайди, тестларга бўлган талабларни санаб ўтади.
В. Осипов ва В. Аванесовнинг (1974) маърузалари ҳам айнан шу масалага бағишланган. Улар ўз маърузаларида шуни таъкидлайдиларки, педагогик назоратни амалга оширишда бир қатор камчиликлар мавжуд.. Улар орасидан энг муҳими қўлланилаётган назорат машқлари ишончлилиги, холисоналигининг текширилмаганлигидир. Бундай текширувсиз олинган натижаларга ишониб бўлмайди, бунинг устига уларга асосланиб хулоса чиқариб бўлмайди.
Бошқариш-бу ҳар бир спортчи учун оптимал режимдаги ўқув-тренировка жараёни услублари, воситалари ва унинг ташкил қилинишини аниқлашдир. Лекин педагогик назорациз тренировка жараёнини самарали бошқариб бўлмайди. Педагогик назорат футболчилар тайергарлигида катта аҳамиятга эга эканлигига қарамай, афсуски, тўлиқ қўлланилмайда. Яна шуниси ачинарлики, сўнгги йилларда футбол соҳасидаги илмий тадқиқотларда назорат масалаларига кам аҳамият бериб келинмоқда.
Тренер амалий ишида қуйидаги турдаги ҳолатларни ҳисобга олиши лозим, яъни турғун, жорий ва тезкор.
Турғун ҳолат нисбатан узоқ вақт орасида-бир неча ойгача сақланади. Масалан, кўпгина тренировка машғулотлари жараёнида ҳосил қилинадиган спорт формаси шундай ҳолатга киради. Турғун ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичлар тренировка жараёни истиқболини режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Жорий ҳолат-бу тренировка машғулотлари серияларини бажарган спортчининг ҳолатидир. Бу вақтда юзага келадиган ўзгаришларнинг чуқурлиги ҳамда хусусияти жорий ҳолатни ифодалайди ва кейин тренировка машғулотига нагрузкали режалаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Тезкор ҳолат шундай ҳолатки, бундай ҳолатга спортчининг организми машқларнинг битта сериясини бажаргандан сўнг тушади. Бу битта машқ ёки битта тренировка машғулоти (ундан ортиқ эмас) давомида содир бўладиган организмдаги ўзгаришлардир.
Бўлинишнинг маъноси шундан иборатки, унинг ҳар бирини таҳлил қилиш учун ўзининг назорат машқлари керак бўлади. Демак, учта турдаги ҳолатни баҳолаш учун амалиётда учта турдаги назоратни: босқичли, жорий ва тезкор назоратни қўллаш тавсия қилинади.
Босқичли назорат энг муҳими ҳисобланади.
Босқичли назорат тестлар ёрдамида амалга оширилади.
Тест-бу инсоннинг ақлий ривожланиши, ирода сифатлари, ҳаракат қобилиятлари ва бошқа томонларини аниқлаш учун қўлланиладиган стандарт шаклдаги (сўз орқали ифодаланган, расмлар ёки қандайдир жисмоний машқлар кўринишидаги) вазифадир. Лекин ҳамма назорат машқи ҳам тест бўлавермайди. Ҳар қандай назорат машқи камида иккита талабга жавоб бериши лозим: биринчидан, у ишончли бўлиши керак. Ишончлилик тест натижаларининг қайта такрорланиш даражаси билан аниқланади, яъни футболчиларнинг меъёрлар бўйича натижалари такрорий ўлчашларда бир хил чиқиши лозим, шунда тестни ишончли, деб ҳисоблаш мумкин. Иккинчидан, тестнинг энг муҳим хусусияти-бу ахборотлиликдир. Бу дегани шуки, ҳар бир муайян тест айнан биз баҳолашни хоҳлаётган сифатни баҳолаши лозим. Масалан, агар биз футболчининг тезкорлигини баҳолаш учун қандайдир тестдан фойдалансак, шунга ишонч ҳосил қилишимиз керакки, тест орқали куч ёки чимадлилик эмас, балки айнан тезкорлик баҳоланмоқда.
Ҳар қандай тестнинг ахборотлилиги ва ишончлилиги текширилиши лозим. Агар тест бундай текширувдан ўтмаган бўлса, унда тестлаш натижалари бизга ҳеч қандай ахборот бера олмайди. Бундан ташқари, биз ёлғон ахборотни олишимиз мумкин, чунки бунда ўлчаш лозим бўлган футболчи сифатидан ташқари, хоҳлаган бошқа нарсани баҳолаш мумкин. 100 метрли масофани босиб ўтиш вақтига кўра футболчининг тезкорлик имкониятлари тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Бироқ ўйинчиларнинг мусобақа жараёнидаги ҳаракат фаоллигини кузатиш шуни кўрсатадики, улар 8 м дан 40-30 м гача силтанишлар ва тезланишларни амалга оширадилар. Бу дегани шуки, футболчига айнан 8, 10, 15, 20, 30 м масофаларда яхши тезлик керак. 100 метрга югуриш вақти кўпроқ тезкорлик чидамлилиги тўғрисида маълумот беради.
Тестнинг ишончлилиги сон жиҳатдан қайта такрорлаш коеффициентини ҳисоблаш орқали аниқланиши мумкин. Бунда биринчи устунда биринчи уриниш яхшиси бир вақтнинг ўзида ҳам узоқлик, ҳам аниқлик талаб қилинадиган тестларни қўллаш зарур.
Тўпни оёқ билан аниқ ва узоқда отиб бериш тести ҳам ўнг, ҳам чап оёқ орқали бажарилади. Зарбалар бир жойда турган тўпга берилади, коридор кенглиги-5м. Коридор кенглиги устунлар ва байроқчалар билан белгиланади.
Чаққонлик назорат қилиш учун энг қийин бўлган ҳаракат сифати ҳисобланади. Бундай вазиятнинг энг асосий сабаби-унинг томондан ўлчанишидир. Улардан асосийлари қуйидагилар:
1. Ҳаракат вазифасининг координацион мураккаблиги.
2. Вазифанинг аниқ бажарилиши.
3. Вазифанинг тез бажарилиши.
Бундан ташқари, чаққонликнинг ўлчовларига диққатни тақсимлаш ва бошқа жойга кўчириш (у кўриш анализаторлари фаолиятига боғлиқ бўлади) қобилиятини киритиш мумкин. Бунда периферик кўриш кенглиги билан бир қаторда кўриш ўткирлиги ҳамда чуқурлиги назарда тутилади. Масалан, ўйин вазиятларида тактик вазифаларнинг ҳал этилиши периферик кўриш кенглигига, техник ҳаракатларнинг бажарилиши кўриш ўткирлигига боғлиқ.
Агар назорат машқларини танлашда юқорида айтиб ўтилган ҳамма ўлчовлар иложи борича бир вақтнинг ўзида баҳоланиши лозимлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуда қийин эканлиги яққол кўзга ташланади.






Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish