Педагогик кузатувлар.
Педагогик кузатишлар Термиз туманидаги ихтисослаштирилган футбол маҳорат мактабида олиб борилди ва машғулот жараёнида қўллаш технологиялари кузатилди.
Педагогик тажриба ва тестлаш.
Педагогик тажриба Термиз туманидаги ихтисослаштирилган футбол маҳорат мактабидаги ўқув машгулотларидаги жисмоний юкламаларни тўғри қўллашнинг методикасини ишлаб чиқиш. Машғулот жараёнини самарасини ошириш учун ёш футболчиларнинг жисмоний сифатлари тезкор-кучини янада яхшилашда янги ўргатиш тизимини қўллаш методикасини яратиш ва янгича технологияни қўллаш орқали ёш футболчилар тайёргарлигини назорат қилиш ва ўзлаштиришни баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш мақсадида ўтказилди.
Педагогик тестлаш Термиз туманидаги ихтисослаштирилган футбол маҳорат мактабидаги ёш футболчилрини тайёргарликларини ўқув-машғулотларда олган баҳоларни аниқлаш мақсадида амалга оширилди. Тестларнинг ишончли ва ахборотга бойлиги бир қатор муаллифларнинг илмий ишларида асослаб берилган
Математик – статистик услуб
Тадқиқот натижаларига ишлов бериш Термиз Давлат Университети жисмоний тарбия назарияси ва методикаси кафедрасида ишлаб чиқилган стандарт дастурларидан
фойдаланилган ҳолда амалга оширилди.
Тадқиқотнинг ўтказилиши
Битирув ишида Термиз туманидаги ихтисослаштирилган футбол маҳорат мактабидаги ёш футбол тарбияланувчилари иштирок этади. 2019-йилнинг сентябр ойидан , 2020-йилнинг январ ойигача давом этди ва ўқув машғулотлари кузатилди. Ўқув машғулот давомида ёш футболчиларнинг жисмоний тезкор-куч сифатлари махсус тестларда текширилди. Ёш футболчиларнинг машғулотлардаги умумий жисмоний тайёргарлиги ва махсус жисмоний тайёргарликлари назорат қилиниб таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида Термиз туманидаги ихтисослаштирилган футбол маҳорат мактабидан 3та гурудан 60 та ўқувчи иштирок этди. Тадқиқот давомида ўқувчилардан анкета-сўровнома услубида ҳамда кузатиш давомида уларнинг жисмоний ҳолати аниқлаб олинди. Уч гуруҳга бўлинган ўқувчилар билан асосий машғулотлар модулли экспримент методидан фойдаланган ҳолда олиб борилди.
Уч ой давомида гуруҳлар мураббийлар назорати остида ўқувчилар берилган машқларни бажариб, охирида натижалар таққосланди. Машғулотлар учун,6-синф ва 7- синфда ўқийдиган ўқувчилар гуруҳи танлаб олинди. Натижалар жисмоний қобилиятларни ривожланганлик даражаси ҳамда ҳаракатларнинг қандай тарзда ўзлаштирилганлиги билан ўлчанди.Бундан ташқари ўқувчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш учун уларга ҳаракатли ўйинлар тажриба тариқасида берилди ва олинган натижалар асосида якуний ҳулосаларга келинди.
Миллий ҳаракатли ўйинлар, уларнинг амалий фаолиятда қулайлиги нуқтаи назаридан турларга ажратилади. Кўплаб ҳаракатли ўйинлари кўпинча ҳаёти, анъанавий хусусиятлари сабабли амалий ҳарактерга эга бўлади. Улардан баъзилари эса спорт турлари сифатида тан олинган ёки ўйин бўлиб қолишнинг катта имкониятига эга. Бундан ташқари айрим ўйинлар асосли равишда, хусусан спорт ўйинларига тайёргарлик сифатида қабул қилиниши ва болаларнинг турли спорт сектсияларига танлашда йўналиш бўлиб хизмат қилиши мумкин. Албатта, ҳаракатли ўйинларини шуғулланувчилар ёши хусусиятларини ҳисобга олиш билан биргаликда улардан фойдаланиш нуқтаи назаридан уларни турларга ажратмай туриб, ҳаракатли ўйинлари педагогик мазмуни ва аҳамиятини аниқлаш мумкин эмас. Тадқиқотлар материалларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва тасвирлаш.
Назорат гуруҳи болалари ярим йиллик тадқиқот давомида футбол бўйича Термиз туманидаги итисослаштирилган футбол маҳорат мактаби мураббийлари ишларини олиб борувчи умумий қабул қилинган (анъанавий) дастур бўйича шуғулландилар, ўйин тестлари ёрдамида танлаб олинган болаларда уларда аниқланган ҳаракатли ўйинлар тести натижасида ўйин истеъдодлари қандай намоён бўлаётганлигини аниқлаш муҳим эди.
Тадқиқот гуруҳи машғулотларнинг ўзига хослиги педагогик тадқиқот давомида ҳар бир машқлар машғулотлари махсус танлаб олинган ҳаракатли ўйинлар билан шу жумладан, футболдаги асосий ҳаракатлар билан ўхшашликка эга ҳаракатли ўйинлари ва уларнинг модификатсиялаштирилган вариантлари билан тўлдирилганлиги билан ҳисобланади.
Тадқиқот гуруҳи машғулотларида ўқув дастурига биноан алоҳида давр машғулотлар сони ва соатлар ҳажмини сақлаб қолган ҳолда қўлланиладиган ҳаракатли ўйинлари умумий ҳажми 65,5% га оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |