Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 116,71 Kb.
bet14/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

Ҳаракатланиш техникаси
Ҳаракатланиш техникаси қуйидагиларни ўз ичига олади: югуриш, сакраш, тўхташ, бурилиш .
Ўйин вақтида ҳаракатланиш техникаси услубларидан хилма-хил тарзда қўшиб фойдаланилади. Югуришнинг хилма - хил услубларини сакраш, тўхташ, бурилиш билан бирга қўшиб олиб бориш футболчи ҳаракатланишига хос хусусият ҳисобланади.
Ҳаракатланиш техникасининг услублари майдон ўйинчилари ва дарвозабоннинг тўпни бошқариш санъати билан чамбарчас боғлиқ. Ҳаракатланиш техникаси услубларини керагича ҳамда комплекс тарзда қўлланиш кўп тактик вазифаларни (тўп олиш учун очилиш ва рақибини чалғитиш, позиция танлаш, ўйинчини тўсиб олиш ва ҳ. к) самарали ҳал қилиш имконини беради.
Югуриш футболдаги асосий ҳаракатланиш воситасидир. Тўпни бошқараётган футболчилар югуриш ёрдамида майдонда турлича жойлашиб оладилар. Бундан ташқари югуриш таркибий қисм сифатида тўпни бошқариш техникасига ҳам киради.
Футболда югуришнинг қуйидаги услублари қўлланилади: оддий югуриш, тисарилиб югуриш, чалиштирма қадам ташлаб югуриш, жуфтлама қадам ташлаб югуриш.
Оддий югуришдан асосан тўғрига бораётган ўйинчилар бўш жойга чиқиш, рақибни қувиш ва ҳоказоларда фойдаланади. Ҳаракат тизими ҳам тузилиши ҳам энгил атлетика югуришидан фарқ қилмагани учун уни оддий югуриш дейилади. У қадам узунлиги, частотаси ва ритми билангина фарқланади, холос.
Югуриш қадамининг узунлиги спринтерларда 2—2,2 м га тенг бўлса, катта ёшли футболчиларда ўртача 1,3—1,5 м га тенг. Қадамлар частотаси спринтерларда секундига 4—4,5 қадамга тенг. Футболчиларда частота сал ортиқроқ, секундига 5,1—5-5 қадам бўлади. Бу эса, ҳавода учиш фазаси қисқароқ бўлгани сабабли тез тўхташга ёки тез бурилиб ошишга ёрдам беради.
Тисарилиб югуришдан асосан тўпни олиб қўйишда ва тўсиб олишда қатнашаётган ҳимоячилар фойдаланади. Югуришнинг бу тури ҳам тциклик (қўшалоқ қадамли) бўлади. Қисқа-қисқа, лекин тез-тез қадам ташлаш, ҳавода учиш фазасининг қарийб йўқлиги унга хос хусусиятдир. Бунинг сабаби силтаниш оёғи орқага узатилганда соннинг ёзилиши чекланганида.
Ўйин шароити кўпинча максимал тезликда тисарилиб югуришни талаб қилади. Бунда тезлик қадам частотасини ошириш ҳисобига ортиб, бу кўпроқ оёқнинг орқага фаол ҳаракатига боғлиқ.
Тисарилиб югураётганда ўйинчи мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушиши мумкин. Таянч оёқ вертикал турган пайтда гавданинг оғирлик маркази таянч юзасининг тепасида туриши ўйинчининг ҳолати турғун бўлиши шартларидан биридир.
Чалиштирма қадам ташлаб югуришдан ҳаракат йўналишини ўзгартириш учун, турган жойдан ўнгга ёки чапга силтаниб югуриш пайтида, бурилиб олгандан кейин фойдаланилади. У ҳаракатланишнинг ўзига хос воситаси бўлиб, асосан бошқа югуриш турлари билан бирга қўлланилади.
Чалиштирма қадам ташлаб югуриш ён томонга бажариладиган югуриш қадамлари билан характерланади. Қадам ташлаш тциклининг бирида силтанувчи оёқни таянч оёқнинг олдига чалиштириб ўтказилади. Югуриш пайтда ҳавода учиш фазаси жуда қисқа.
Тўхташ- ҳаракатланиш техникасида тўхташга ҳаракат йўналншини ўзгартиришнинг самарали воситаси деб қаралади. Тўсатдан тўхтаб қолганда, рақибларнинг қаерда, қандай жойлашганига қараб туриб тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўша кетаётган томонига қарши томонга отилиб кетилади, ўнгга ёки чапга қочиб қолинади.
Тўхташда икки хил услуб воситаси қўлланилади: сакраб тўхташ ва ташланнб тўхташ.
Сакраб тўхташ учун сал юқорига қисқароқ сакраб, силтанган оёқда эрга тушилади, бунда турғунлик бўлиши учун шу оёқ сал эгилади. Эрга кўпинча икки оёқлаб тушилади.
Ташланиб тўхташ сўнгги югуриш қадами ҳисобига бажарилади. Бунда силтанган оёқни олдинга узатиб, товонга тиралади, кейин оёқ эрга ростмана қўйилади. Ташланиб тўхташ оёқларни анчагина букиб, икки оёққа таяниш билан характерланади.
Барча хил тўхташлардан кейин, одатда, турли йўналишларда ҳаракат давом эттирилади. Шунинг учун тўхташдаги сўнгги ҳолат ҳаракатнинг старт ҳолати бўлиши керак.
Бурилиш ёрдамида футболчилар тезликни минимал камайтириб, югуриш йўналишини ўзгартирадилар. Одатда турган жойда бурилгандан кейин старт ҳаракатлари бошланади. Бурилиш, шунингдек, зарба бериш, тўпни тўхтатиш, тўпни олиб юриш ва финтларнинг айрим усулларини бажариш техникаси таркибига ҳам киради.
Бурилишнинг қуйидаги услубларидан фойдаланилади: хатлаб ўтиб бурилиш, сакраб бурилиш, таянч оёқда бурилиш. Ўйин шароитига қараб ён томонга ва орқага бурилиш мумкин. Бурилиш турган жойда ҳам, ҳаракат пайтида ҳам бажарилади.
Хатлаб ўтиб бурилганда қисқа-қисқа 2-3 қадам ташлаш ҳисобига керакли йўналиш олинади.
Ҳаракат йўналишини тўсатдан ва тез ўзгартиришда сакраб бурилиш самаралироқдир. Бу иш бурилиш томонга фаол депсиниб бажарилади. Силкинаётган оёқнинг кафти ҳам шу томонга айлантирилади. Сакраш унчалик баланд бўлмаса ҳам тўла-тўкис бажарилади.
Таянч оёқда бурилишнинг икки тури мавжуд. Биринчиси, бурилиш йўналишидан узоқдаги оёққа таяниб бурилиш. Бунда футболчи гавда оғирлик маркази ўқининг проекциясини таянч сатҳ чегарасидан чиқариб, таянч оёқ учида бурилаётган томонга айланади. Иккинчиси, ҳаракат йўналишига яқин оёққа таяниб бурилиш, бунда гавданинг оғирлик маркази бурилиш томонга кўчади. Ўтказиладиган оёқни ҳам шу йўналишда таянч оёқнинг олд томонига чалиштириб қўйилади. Бурилиш сал букилган таянч оёқ учида бажарилади.

Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish