Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Чидамлиликни тарбиялаш хусусиятлари



Download 116,71 Kb.
bet12/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

2.1. Чидамлиликни тарбиялаш хусусиятлари
Мактаб ўқувчиларида чидамлиликни тарбиялаш муаммоси мамлкатимизда ва чет элда илмий тадқиқотлар предмети сифатида бир қатор мутахассис олимлар томонидан илгари сурилган. Улар мазкур ҳаракат сифати чидамлиликка “Организмни чарчашга қарши кураш, яъни чарчаш вақтини орқага сурувчи ёки чарчаш жараёнини келтириб чиқарадиган омилларнинг пайдо бўлишига зид равишда иш фаолиятини давом эттириш”, хусусиятига таъриф беришган. Кейинги вақтларда чидамлилик тушунчаси бирмунча кенгайди. Бунга сабаб унга ташқи ва ички салбий омиллар ҳаракатидаги барқарорлик ҳам келиб қўшилди.
Чидамлилик организмининг меҳнат қобилиятини сақлаш муддатининг давомийлиги ва унинг чарчаш ёки ташқи муҳитининг салбий омиллари (юқори ёки паст ҳарорат, атмосфера босимининг пастлиги), таъсирига бардош бериш қаршилик кўрсатиш даражаси сифатида тавсияланади.
Сўнгги йилларда чидамлилик ва унинг турларини йиғиндисидан иборат бўлган яхлит тушунча сифатида ифодаланмоқда. Масалан: куч чидамлилиги, тезкорлик, тезкорлик чидамлилиги, умумий ва махсус чидамлилик ва ҳ.к.
Югурувчининг жисмоний ишчилик қобилиятига чидамлиликка таъриф берганда тезлик (30-100 м ли бўлак), спринтерлик чидамлилиги (400-600 м ли бўлак) махсус чидамлилик (800-2000 м ли кесма) тайёрлик чидамлилиги (3-10 км), умумий чидамлилик (20-42 км 129 м ли сингари атамалардан фойдаланилади .
Адабиётларда шундай фикрларни ҳам учратиш мумкин; ҳатто махсус чидамлилик (20-42 км). Махсус чидамлилик икки асосий жисмоний сифатлар тезлик ва чидамлиликнинг синтези ҳисобланади (39,41,42), бу иккин сифат спорт маҳорати деган сайин олиб бориладиган махсус куч билан мустаҳкам алоқададир.
Футболчиларнинг чидамлилиги деганда ўйиннинг бошидан охиригача ўйин фаолиятини ҳеч бўшаштирмасдан давом этира олиш қобилиятига айтилади. Умуман олганда чидамлиликни яна толиқишга қарши тура олиш қобилияти дейиш ҳам мумкин. Спорт амалиётда толиқишни тур тоифага ажратиш мумкин булар: ақлий, сенсор, эмуционал, жисмоний толиқишдир. Бу тўрт толиқиш ҳамма футболчилар учун ҳам хосдир. Табиийки, булар ичида жисмоний толиқишнинг салмоғи кўпроқдир. Футболчиларда чидамлиликни тарбиялаш усулиятига тўғри ёндашиш учун спортчилар ўйин фаолияти табиатини ва ўйин пайтида уларнинг зиммасига тушадиган юкламани ҳисобга олиш зарур.
Маълумки, футболчиларнинг фаолияти бир-бирига зид бўлган зоналарда кечади; бир томондан қисқа вақт, максимал муддатда ўтувчи иш 5-8 сония (тез югуриш, телашиш, сакраш, курашиш ва шу сингарилар), бошқа томондан ўйин вақти 90 вақти давом этадики, бу ўртача ишга хос хусусиятдир. Агар ўртача ишдан иборат машғулотнинг максимал муддатдаги ишга салбий таъсир қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, унда футболдаги чидамлилик масаласини жуда оғир масала эканлиги равшан бўлади. Шунинг учун ҳам чидамлилик бўйича мутахассис олимларнинг фикрича тезликни мусобақанинг энг масъулиятли даврида, спортчи энг чарчаган пайтда чидамлиликни эса бутун масофа давомида керак, дейдилар. Албатта, бу ёш футболчиларга ҳам хос нарса, лекин бу ёшдаги футболчиларнинг психологик тайёргарлиги қайд қилиб қўйилди.
Ёш футболчилардаги чидамлиликни тарбиялаш услубларини аниқлашда улардаги умумий ва махсус чидамлиликни бир-биридан фарқлаш лозим. Футболчиларнинг умумий чидамлилиги деганда одатда ишларни ҳатто бир биридан жиддий тафовути бўлган ишларни ўртача даражада ёки ошмасдан узоқ ват бажара олиш қобилияти тушунилади.
Махсус чидамлилик футболчилардан талаб этилган суратни (теннис) ўйини охиригача сақлаб тураолиш қобилиятида намоён бўлади.
800, 1000, 1500 ва 2000 метр масофага югуришга ихтисослашган спортчилар унга тезкор бўлмасликлари мумкин ва айни вақтда жуда-жуда чидамли бўлишлари лозим.
Умумий чидамлиликни ривожлантириш учун одатда узоқ вақт ҳаракат қилиш билан боғлиқ машқлардан фойдаланилади.
800-2000 м га тез юриш, югуриш 3-5 км га, чанғида юриш, узоқ масофага сузиш, 100-130 км. турникларга чиқиш ва хакозо. Бу машқлар ўртача суръатда ҳоли спортчилар тайёргарлик даврининг дастлабки босқичида эканида улар ҳали оғир куч билан бажариладиган ишга тайёр бўлмаганларида бажарилади.
Футболчи жамоада (командада) эгаллаган ўрнига (амплуа) қараб, 5,5 дан 10,5 км гача масофани босиб ўтади. Бунда шиддатли ҳаракатлар (тез югуриш, тезлашиш, тезлана югуриш) 5 дақиқа вақтни эгаллайди. Бу вақт оралиғида ўйинчилар 1500 дан то 2000 метргача масофага тез, аммо қисқа-қисқа қилиб узунлиги 7,15,25 м дан югурадилар. Шу орада улар секинроқ югуришга 25 дан 35 минутгача қадамлаб юриш учун эса 45 дан 57 минутгача вақт сарфланади. Юзаки қараганда, ўйинчилар учун шиддатли бўлмаган югуришга кўпроқ вақт сарфлангандек кўринади. Аммо бу аслида 5 минут ичидаги ҳаракатларни жадаллашиши тез югуриш ва тўп учун курашга сарф бўлган жуда катта куч-қувватни қоплашга кетадиган вақтдир. Чидамлиликни физиологик ва биохимик мутахассис олимлар фикрлари билан таърифласак югуриш мушак фаолиятини ҳар қандай шакли каби муайян энергия сарфлашини талаб қилади, яъни организм мушаклар ёши учун энергияни кимёвий ўзгаришлардан олар экан. Нафас олиш билан боғлиқ ёки жараёнлар ҳаводаги кислород иштирокида ўтиб уларда озиқ-овқат моддалари (асосан углевод ва ёғлар) карбонат ангидрид ва сувга айлангунча оксидланади.
Мазкур жараёнларнинг акси сифатида иш вақтида кўп кислород талаб қилинишини кўрсатиш мумкин.
Анаероб жараёнлар энергиянинг иккинчи манбаи бўлиб, улар атмосферадаги кислороднинг иштирокисиз содир бўлади. Анаероб жараёнларга қуйидагилар киради:
А – мушаклардаги фосфо органик бирикиб бўлиши креатинфосфатни парчаланиши;
Б – глюколиз, яъни углеводларнинг ферментатив бўлиниши (у сут кислотаси ҳосил бўлиши билан тугайди).
Ҳозирги замонда чидамлиликнинг сифат жиҳатидан ҳар хил турлари ва даражаларини акс эттирувчи этакчи функциялар организмнинг энергетик имкониятлари ўсмоқда деган фикрда кўпчилик томонидан қабул қилинган .
Чидамлилик сифати шу билан бирга, машғулот юкламалари сифатининг физиологик белгиларига қараб баҳолаш, ўрта масофаларга югурувчиларни тайёрлаш услубиятини аниқлаш ва деталлаштириш имконини берди.
Физиологик тамойиллар асосида жисмоний машқларни ҳисобга олиш қўлланадиган таъсир қилиш хусусияти ва даражасига кўра аниқ ҳамда табақалаб рўйхатга олиш учун йўл очди. Спортнинг ҳозирги замон назарияси ва услубиятида ривожлантирилаётган жисмоний сифатлар даражасини баҳолаш ҳақидаги масала катта аҳамият касб эта бошлади.
Айниқса чидамлиликка кўпроқ таянадиган спорт кунларида бу яққолроқ кўзга ташланмоқда (18). Олимлар фикрича, қобилиятларни ривожлантириш даражасини баҳолаш оддий физиологик ўлчашлар йўли билан ҳам, эргометрик усуллар, яъни бажараётганда ёшни ташқи жиҳатдан ўзгартириш йўли билан ҳам амалга ошириш мумкин.
Ташқи кўрсаткичлар мураббий ва спортга биргалигида иш кўраётгани учун ҳам муҳим саналади.
800, 1500 м га ихтисослашган югурувчиларни масофага тайёргарлигини аниқлаб берадиган метрларга қуйидагилар киради: 3 км га югуриш, 800 м га югуришга (ёки 1500 м га) 400 м га югуриш масофа бўлгандаги тезлик заҳирасидан фойдаланиш (36).
Бир-бирига яқин масофада натижага қўйиладиган меъёрий талаблар ишлаб чиқилган бўлиб, улар асосида 800 ва 1500 м га югуриш натижаларини башорат қилиш мумкин (38).
800 м га аёллар югуришида аероб чидамлилик 5 км га энг яхши натижа билан 3000 м га тўсиқлар оша югурувчилар (узоқ масофага югурувчиларда) 15 км га энг яхши натижа билан ўлчанади.
Махсус чидамлилик 800 м га югуришда 2х400 м тест билан (дам олиш вақти 8 дақиқа) 1500 м га югуришда 3х400 м тест билан (дам олиш вақтида 200 м-300 м юрилади), 3000 м га тўсиқлар оша қайта югуриш билан 5 ва 10 км га югуришда 3000 м га тест билан, (дам олиш 100 м юрилади).
Физиологик назардан аероб имкониятлар ривожлантиришнинг энг кўп маълумот берувчи миқдорий кўрсаткичи максимал кислород истеъмоли (М.К.И.)у инсон мушаклари зўриқиб ишлаганда истеъмол қила оладиган энг кўп кислород миқдори ҳисобланади. максимал кислород истеъмол қилишни ҳамда “масофа-вақт” алоқадорлигини таҳлилига асосланиб критик тезлик тўғрисидаги тушунча киритилган .
Мазкур тушунчани “критик шиддат” тушунчасини тасдиқлаш учун, келтирилган толиқиш эгри чизиқларни энерголитрик тадқиқотлари натижаларига тўла мувофиқ келади. Шунга кўра югурувчининг ишчанлик қобилияти ЭА-ВТ формуласи бўйича аниқлаш тавсия этилган (14). Бу эрда Э – умумий энергетик имкониятлар, А – кислородга бўлган қарздорлик катталиги В-дақиқада кислородни ўртача истеъмол қилиниши, Т-масофани югуриб ўтишга кетган вақт.
Мисол тариқасида взиятни спортчиларни махсус чидамлилигини ривожлантириш устидан педагогик назорат иши амалга ошириш учун иккита тестни қўллаш этарлича маълумот беради. 400 м га югуриш натижаси ва юрак қон томир уруши (170 марта минутига) бўладиган югуриш телиги (аероб имкониятлар кўрсаткичи ). Умумий тадқиқотда (20) 400 ва 200 м, 800 ва 400 м, 1500 ва 800 м га югуриш натижалари орасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик кўрсатилган.
Разрядли спортчиларнинг махсус чидамлилигини аниқлашда нафасни тутиб туришга кўра баҳолаш тўғрисидаги таклиф ҳам бор, чунки чидамлилик билан нафасни тутиб туриш катта чидамлилик билан катталиги орасида этарлича яқин боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Юқори малакали спортчиларда бу боғлиқлик анча кучсизланиб қолади.
Бошқа маълумотларга кўра (43) 800 м га югуриш вақтида максимал кислород қарздорлик катталиги 55-68% гача эца, максимал кислород истеъмол қилиш даражаси тананинг 1 кг оралиғига нисбатан 68-75 минутга тўғри келса, юракни ҳажми 10-13 мл.кг ни ташкил этади.
1500 м га югуришда максимал кислород қарзи камроқ, яънги 35-45% га тенг, аммо сўнгги 300-400 м масофани жуда тез югуриб ўтишда сут кислотаси 160-170 мг % гача кўтарилади. Максимал кислород истеъмол қилиш 80 мг.кг оғирликгача, юрак ҳажми эса 11-13,3 мл.кг гача этади (43).
Агар футболчи фаолияти кучли руҳий зўриқиш вазиятида ва улкан ҳис ҳаяжон билан ўтишни ҳисобга оладиган бўлсак, бунга ҳам озмунча куч-қувват сарфланмайди. Бироқ ўйин фаолиятини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кучли ҳаракат фаолиятидан кейин бўладиган танаффусларда умумий дастлабки ҳолатни тиклаб олиш учун уларда этарли вақт бўлар экан. Бинобарин, ўйинчиларни худди ана шундай фаолият турига тайёрлаш керак. Баъзан машғулотдаги иш ҳажмига қараб унинг сифатини белгилашади, бу батамом нотўғри. Катта ҳажмдаги юкламанинг бажаришни ўзи мақсад қилиб олинмаслиги ва эпчилликни тарбиялашни асосий воситаси деб қарамаслик лозим. Футбол спортнинг нотциклик туридир, унда бажариладиган ҳаракат муддати доимо ўзгариб туради, шунинг учун ўзига мувофиқ тайёргарликни талаб қилади. Жадаллиги тез ўзгариб турадиган фаолият, жадаллиги бир маромда бажариладиган фаолиятга қараганда кўп куч-қувват сарфлашни тақозо қилади. Футболчиларда эпчилликни тарбиялаяпганда ана шуни албатта ҳисобга олиш керак. Легетатиф вазифа ҳисобланган нафас олиш бажараётган ҳаракат шакли ва характерига мослашини унутмаслик зарур. Бунда нафас олиш ҳамда нафас чиқариш узвий равишда ҳаракат акти таркибига киради. Футболчиларни нафас олиши чанғичи ёки стаер (узоқ масофага югурувчилар)нинг нафас олишидан ўзгачадир.
Чидамлиликни тарбиялашда иродали сифатлар ҳам олдинги ўринларда туради. Мунтазам узоқ давом этадиган иш спортчилардан ички ва ташқи қийинчиликларни кучли, қатъий, зўр ирода билан энгишни, яъни “барқарор ирода сифатини” талаб қилади. Спортчи нотциклик характеридаги ишни бажарар экан, нисбатан қисқа вақт ичидаги қийинчиликни, аммо жадал такрорланадиган зўриқишни бошдан кечиради. Футболчилар ўйиндаги вазият талаби билан такрор-такрор тез югуришлардан кейин қаттиқ толиқиш фонида яна бирон бир жадал ҳаракат фаолиятини бажариш бунинг устига баъзан ҳаво харорати баланд бўлган пайтда ўзини шунга мажбур этишни қанчалик оғир эканини яхши биладилар. Футболчиларни чидамлилигини тарбиялашда асосан организмнинг кислородсиз шароитдаги портловчи қисқа муддатли ишга катта ўрин берилади. Жадал иш орасидаги танаффусларда футболчига борича кислород (қарзи) қайтариб берилади. Махсус функционал тайёргарликка хос вазифалар ўйин машқини бажариш вақтида анча самарали ҳал қилинади. Ўз характери ва имоционаллиги жиҳатидан улар ўйинга анча мос тушади. Бироқ ўйин машқларни тўпсиз машқлар билан бирга қўшиб олиб бориш зарур.
Чидамлиликни такомиллаштиришга қаратилган машғулотларни юкламани бешта белгисига риоя қилган ҳолдаўтказиш даркор; а-ишлаш вақти, б-ишнинг мураккаблиги, в-дам олиш вақти, г-дам олишни характери, д-такрорлаш миқдори.
Машғулотнинг бирор бир белгиси ўзгарса, бу унинг ўзгаришига таъсир этади. Футболчиларни самаравий ўйинга тайёрлаш учун машғулотни восита ва услубларини бир-бирига кўпроқ мослаш керак. Амалиётда спортчиларни ўрта масофаларга тайёрлашни умумий йўналтирилганини белгилашда қуйидагиларни ҳисобга олмоқ лозим. Махсус жисмоний тайёргарликни олимлар асосидаги “сурати” ўз таркибига тезлик имкониятлари йиғиндисини умумий чидамлиликни махсус чидамлиликни олади. Бу сифатларни 800 м га югуришга қўшган улушини 70% ни 15.000 м га югуришда эса 77% га тенг. Энг муҳими махсус чидамлилик омили (800 м га югуришда 31%, 1500 м га югуришда эса 26,3% га тенг.

Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish