Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet85/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 250 775 147,20 сўм асосий қарз ҳамда 32 078 580 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар тегишли турдаги маҳсулот етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 250 775 147,20 сўмлик маҳсулот етказиб бериш, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида ҳар бир маҳсулот баҳоси 2 484 Еврони, шартноманинг умумий баҳоси эса 231 012 Еврони ташкил қилиши, тўловлар Евронинг сўмдаги эквивалентида сўмда амалга оширилиши, 2.1.2-бандида шартнома асосида “етказиб берувчи”нинг ҳисоб-рақамига келиб тушган пул маблағлари белгиланган тартибда конвертацияни амалга ошириш учун депонентланиши, 2.1.3-бандида эса маҳсулотлар “сотиб олувчи”га тўлиқ етказиб берилгандан ва пул маблағлари конвертация қилинганидан кейин тарафлар ўртасида конвертация қилинган кун ҳолатида якуний молиявий ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 250 775 147,20 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан олинган маҳсулот учун тегишли тўловлар амалга оширилмаган ҳамда қарзни қайтариш чораси кўрилмаган.
Қайд этилган Кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 250 775 147,20 сўм асосий қарз ҳамда тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 32 078 580 сўм пеня ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бундан ташқари, шартноманинг шартига кўра, шартномада кўрсатилган маҳсулот учун ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун жавобгар даъвогарга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши лозим бўлган.
Шу сабабли, даъвогарнинг даъво талабида жавобгар асосий қарздорлик бўйича тўлов муддатларини кечиктирганлиги учун 32 078 580 сўм пеня ундириш сўралган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” - деб тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан талаб қилинган неустойка тегишли ҳисоб-китоб билан тасдиқланган.
Суд, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня шартнома асосида келиб чиққан бўлиб, низонинг юзага келишида жавобгарнинг тўлиқ айби мавжуд деб ҳисоблаган. Жумладан, жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни асоссиз равишда кечиктирган.
Шу сабабли, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарга тўланиши лозим бўлган пеняни ундириш талабини тўлиқ миқдорда қаноатлантиришни асосли деб ҳисоблаган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво талабида жавобгар ҳисобидан ўзганинг маблағидан фойдаланганлик учун ҳисобланган 1 425 148 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Даъвогар жавобгардан фоиз ундириш талабини тегишли ҳисоб-китоблар ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этган.
Шунингдек, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномасининг “сотиб олувчи”га етказиб берилган маҳсулот ҳақини конвертация қилингандан кейин тарафлар ўртасида конвертация қилинган кун ҳолатида якуний молиявий ҳисоб-китоб амалга оширилиши тартиби белгиланган 2.1.3-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган. Мазкур шартномани қисман ёки бутунлай ҳақиқий эмас деб топиш учун етарли асослар мавжуд эмас. Қарши даъво аризасида кўрсатилган асослар ФКнинг 2-параграфидаги битимларни ҳақиқий эмаслигига доир қонун нормаларида кўрсатилган асосларга мос келмаслиги, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг тегишли бандини ҳақиқий эмас деб топиш учун қонун ҳужжатларига кўра умуман асос мавжуд эмаслиги сабабли суд қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг қолган қисми эса қаноатлантириш рад этилган. Қарши даъво аризасини қаноатлантириш эса тўлиқ рад этилган.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish