Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet81/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Даъвогар томонидан билдирилган асосий қарздорлик бўйича эътирозлари мавжуд эмаслигини, асосий қарздорлик суммаларини тўлаб бериш чоралари кўрилаётганлигини, бироқ даъво талабидаги жарима ва фоиз ундириш қисмини қаноатлантириш корхонанинг молиявий аҳволига кескин салбий таъсир қилишини билдирган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг жарима ва фоиз ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши лозим, деб ҳисоблаган.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 36 944 923 сўм асосий қарз, 1 847 246 сўм жарима ва 2 955 923 сўм банк фоизи ундирилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо юк ташиш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекс 711-моддасининг биринчи қисмига асосан, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган юк ташиш шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгар томонидан жўнатиш учун топширган юкларни қабул қилиш ва кўрсатилган манзилга ўз вақтида етказиб бериш, жавобгар эса даъвогар томонидан кўрсатилган юк ташиш хизмати учун олдиндан 15 фоизини қолган қисмини эса маҳсулот топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан тегишли юк хатлари ва ишончномалар асосида шартномада кўрсатилган хизматлар тўлиқ бажарилган бўлса-да, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун 15 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириб, маҳсулот топширилган кундан бошлаб 30 кундан кейин ҳам қолган тўловларни асоссиз равишда тўлаб бермаган.
Шартнома шартига кўра, кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш муддати кечиктирилган тақдирда 15 фоиз миқдорида жарима тўланиши белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартига кўра, низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилган ҳолда қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақида жавобгарга талабнома жўнатилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгардан 36 944 923 сўм асосий қарз, 1 847 246 сўм жарима ва пул маблағларидан фойдаланганлик 2 955 923 сўм фоизни ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Ушбу кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозим.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” - деб тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан талаб қилинган неустойка тегишли ҳисоб-китоб билан тасдиқланган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган пул маблағларидан фойдаланганлиги сабабли 2 955 923 сўм фоизни ундириб беришни сўраган.
Фуқаролик кодекси 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 7-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шартлиги белгиланган.
Мазкур қарорининг 9-бандига кўра, фоизлар тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ва ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ёхуд тарафлар ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва мажбурият моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа қўйилган оддий талабдан келиб чиқмаса, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланади. Қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво тақдим этилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб ставкасини қўллашга ҳақли. Бундай ҳолларда тегишли банк фоизи ҳисоб ставкасини танлашда, хусусан пул мажбурияти қанча вақт ичида бажарилмаганлиги, бу давр мобайнида ҳисоб ставкасининг миқдори ўзгарганлиги, ҳисоб ставкасининг ўзгармасдан қолганлигига узоқ вақт бўлганлиги кабилар эътиборга олиниши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсати чора-тадбирларининг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги самарадорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилиши якуни бўйича 2017 йил 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Суд қайд этилган ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, қарздор томонидан мажбуриятлар бажариш даражасини ҳамда асосий қарз бўйича тўловни амалга оширилмаганини, шунингдек фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизидан кам бўлмаслиги лозимлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жарима ва фоиз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантириш, яъни жавобгардан 1 847 246 сўм жарима ва 2 955 923 сўм банк фоизи ундириш ҳақида қарор қабул қилган.
Қайд этилганларга кўра, иқтисодий суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.

* * *



Банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўловларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида ўрнатилган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда, у мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун жарима тўлайди.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish