Низонинг моҳияти
“А” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар тегишли турдаги маҳсулот етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 250 775 147,20 сўмлик маҳсулот етказиб бериш, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 250 775 147,20 сўмлик маҳсулот етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан олинган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган ва қарзни қайтариш чораси кўрилмаган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 250 775 147,20 сўм асосий қарз, 32 078 580 сўм пеня ва 1 425 148 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартларига кўра, даъвогар маҳсулот етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 250 775 147,20 сўмлик маҳсулот етказиб бериш, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномада кўрсатилган маҳсулот ўз вақтида етказиб берган бўлса-да, жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини асоссиз равишда тўлаб бермаган.
Шунинг учун жавобгардан 250 775 147,20 сўмлик маҳсулот ҳақи ва унга ҳисобланган 32 078 580 сўм пеня ҳамда 1 425 148 сўм фоиз ундириш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.
Жавобгарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги, яъни шартнома шартида етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш пул маблағлари конвертация қилингандан кейин ҳисоб-китоб қилиниши тартиби белгиланганлиги мавжуд қарздорлик суммасини кескин ошишига сабаб бўлган.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномасининг “сотиб олувчи”га етказиб берилган маҳсулот ҳақини конвертация қилингандан кейин тарафлар ўртасида конвертация қилинган кун ҳолатида якуний молиявий ҳисоб-китоб амалга оширилиши тартиби белгиланган 2.1.3-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз, пеня ҳамда фоиз ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши, қарши даъво аризасини қаноатлантирилиши лозим, деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |