Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet77/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Жавобгарнинг даъвогар томонидан билдирилган даъво талабларига эътирозлари мавжудлигини, даъво аризасида кўрсатилган қарздорлик суммаси ҳисоб-китобида ноаниқликлар мавжудлигини билдириб, судга тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштириш далолатномасини тақдим қилган.
Булардан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, низони судгача ҳал қилиш тартиби белгиланганлигини ва бу тартибга даъвогар томонидан риоя қилинмаганлиги таъкидлаган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши лозим, деб ҳисоблаган.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 15 362 951,51 сўм асосий қарз суммаси ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо юк ташиш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекс 711-моддасининг биринчи қисмига асосан, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган машина механизм ва автотранспорт хизматини кўрсатиш шартномаси шартларига кўра, даъвогар жавобгарга автотранспорт ва машина-механизм ажратиш учун камида бир кун олдин олдиндан оғзаки ёки ёзма талабнома (буюртма) бериш, ёҳуд томонлар махсус келишилган усул асосида хизматларни бажарилишини талаб қилиш, шунингдек кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш, жавобгар эса белгиланган муддатларда даъвогар томонидан буюртма қилинган хизматларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 4.2-бандида, даъвогар жавобгарнинг ёзма талаби бўйича ойлик кўрсатилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширилиши кўрсатилган.
Шартноманинг 4.3-бандида эса буюртмачи бажарилган ишлар учун тўлов суммасини бажарувчи томонидан хизмат кўрсатилаётган объект бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасидан маблағларни олгандан сўнг, тасдиқланган ҳужжатларга асосан жавобгарга тўлаб берилиши назарда тутилган.
Шу асосга кўра, даъвогар жавобгарнинг ёзма талаби бўйича ойлик кўрсатилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширган.
Бироқ, даъвогар ортиқча ишларни бажартирилишига эҳтиёж қолмаганлиги сабабли ўтказиб берилган пул маблағларини қайтаришни сўраб, жавобгарга талабнома билан мурожаат қилган. Талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгардан 15 723 301,39 сўм асосий қарз ва 5 534 601 сўм пеняни ундиришни сўраган.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу бобнинг қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ-атвори натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир бўлганлигидан қатъи назар қўлланилади.
Суд мажлисида жавобгар томонидан судга тақдим қилинган тарафлар ўртасида тасдиқланган ўзаро таққослаш далолатномасига кўра, қарздорлик суммаси 15 723 301,39 сўм эмас, балки 15 362 951,51 сўм эканлиги тан олинган. Бундан ташқари, судга тақдим этилган ҳисоб-варақ фактуралари ҳам ушбу ҳолатни тасдиқлаган.
Шунга кўра, суд томонидан жавобгар ҳисобидан 15 362 951,51 сўм пул малағларини (асосий қарзни) қайтариш ҳақида қарор қабул қилинган.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Ушбу кодекснинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши, 341-моддасида эса мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида пул маблағларини қайтариш муддатини ўтказиб юборганлиги сабабли шартноманинг 5.2-бандига кўра, 5 534 601 сўм миқдорида пеня ундиришни сўралган.
Шартноманинг 5.2-бандига кўра, жавобгар хизматларни бир қисмини кўрсатиб қолган қисмини кўрсатмаган ҳолларда кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи, аммо кўрсатилмаган хизмат суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Қайд этилган Кодекс 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу кодекснинг 335-моддасида, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақлилиги белгиланган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилишлари лозимлиги таъкидланган.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг ўзи буюртмачи эканлиги ва шартнома шартларига кўра унинг талабига (буюртмасига) кўра ишлар бажарилишини, бироқ даъвогар томонидан жавобгар қайси ишларни бажармаганлиги ёки бажарилиши лозим бўлган ишларнинг айнан қайси бирини кечиктириб бажарганлиги ҳолатини исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шу асосда, суд даъвогар томонидан жавобгарнинг қайси ишларни бажармаганлиги ёки қайси мажбуриятни кечиктириб бажарганлиги ҳақидаги талаби тегишли ҳужжатлар билан исботлаб берилмаганлиги сабабли даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этган.
Жавобгарнинг даъвогар низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги важлари иш ҳужжатлари ҳамда қуйидагиларга кўра ўз исботини топмаган:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 187-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади.
Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 3-бандига кўра, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш қўзғатиш мумкин. Бундай тартиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси, "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган. Низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби даъвогар учун фақат қонун ва шартномада белгиланган ҳолларда мажбурий эканлигини назарда тутиш лозим. Агар у низомлар, қоидалар ва бошқа қонуности ҳужжатларида назарда тутилган бўлса ҳам, қонунда уларни қўллаш ҳақидаги ҳавола нормалари белгиланган ҳоллардан ташқари, унга риоя қилиш тарафлар учун мажбурий ҳисобланмайди. Агар шартномада тарафлар томонидан келиб чиққан низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳақидаги шарт назарда тутилган бўлса, аммо низони ҳал этиш тартиби белгиланмаган бўлса, бу ҳолда низони талабнома юбориш йўли билан ҳал этиш тартиби мажбурий ҳисобланмайди.
Қайд этилганларга кўра, иқтисодий суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.

* * *



Юк ташиш шартномасига биноан кўрсатилган хизмат учун белгиланган муддатларда тўловлар амалга оширилмаслиги, юк ташувчи томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳамда тўлов кечиктирганлиги учун жарима ва банк фоизини ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўлади.

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish