Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet73/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 66 000 000 сўм асосий қарз ҳамда 3 300 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар маҳсулот етказиб бериш, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга умумий қиймати 66 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб беришни, даъвогар эса бу маҳсулотлар ҳақини 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгар ҳисобига шартномада кўрсатилган маҳсулотлар ҳаққининг 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан 66 000 000 сўм ўтказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулотларни етказиб бериш чораси кўрилмаган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу Кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 420-моддасининг учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 66 000 000 сўмлик маҳсулот ҳақи ва унга ҳисобланган 6 600 000 сўм пеня ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома шартига кўра, сотувчи ҳақ эвазига шартномада келтирилган маҳсулотларни сотиб олувчига сотиш, сотиб олувчи эса маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномавий мажбуриятларни ижросини амалга ошириш мақсадида, даъвогар томонидан тегишли тўлов топшириқномаси асосида жавобгар ҳисобига 66 000 000 сўм тўлаб берилган. Ушбу ҳолат тўлов топшириқномаси билан тасдиқланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-банди асосан, сотиб олувчи томонидан тўловлар 100% амалга оширилгандан эътиборан сотувчи томонидан 10 банк иш куни ичида махсулот етказиб берилиши лозим бўлган. Бироқ, шу кунга қадар шартномада назарда тутилган маҳсулотлар сотиб олувчига етказиб берилмаган.
Бундан ташқари, шартноманинг 5.4-бандига кўра, ўз вақтида мажбуриятини бажармаган тараф иккинчи тарафга мажбуриятни кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фози миқдорида пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, даъвогар даъво талабида жавобгар маҳсулот етказиб бериш муддатини кечиктирганлиги учун 6 600 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бу ҳақда, Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Даъвогар томонидан талаб қилинган неустойканинг асосий қарзга нисбатан номутаносиблигини, шунингдек қарздор ва кредиторнинг манфаатларини, жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳисобга олиб, суд даъвогарга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириб, даъвонинг пеня ундириш талабини 3 300 000 сўм миқдорида қаноатлантириш асосли деб ҳисоблаган.
Жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари у томонидан тўлиқ бажарилганлигини, яъни шартномада кўрсатилган маҳсулотлар даъвогарга тўлиқ етказиб берилганлигини, маҳсулотлар даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлигини, мазкур ҳолатлар жавобгар томонидан судга тақдим этилган тегишли ҳужжатларни яъни ишончнома ва ҳисоб-китоб фактуралар билан исботланишини билдирган.
Жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажарганлиги, яъни шартномада кўрсатилган маҳсулотлар даъвогарга тўлиқ етказиб берилганлигини тасдиқловчи тегишли ишончнома ва ҳисоб-китоб фактуралари суд томонидан ўрганиб чиқилганда, улар бир тарафлама яъни фақат жавобгар томонидан тасдиқланганлиги, шунингдек ушбу ҳужжатларда маҳсулотларни даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи белгилар умуман мавжуд эмаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг шартномада кўрсатилган маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилганлиги ҳақидаги важлари тегишли далиллар билан исботланмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг қолган қисми эса қаноатлантириш рад этилган.

* * *



Тарафлар ўртасида тузилган бир нечта шартномалар юзасидан мажбуриятлар уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида вужудга келади. Даъво талабида кўрсатилган шартнома мажбурияти жавобгар томонидан тўлиқ бажарилган бўлса, даъвогар шу шартнома асосида бошқа шартнома мажбуриятлари бўйича юзага келган қарздорликни талаб қилишга ҳақли эмас. Бундай ҳолат даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish