Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet71/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 36 000 000 сўм асосий қарз ҳамда 18 000 000 сўм пеня ундирилсин.
Жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд ҳаражатлари ундирилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар маҳсулот етказиб бериш, даъвогар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга умумий қиймати 36 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб беришни, даъвогар эса бу маҳсулотлар ҳақини 15 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгар ҳисобига шартномада кўрсатилган маҳсулотлар ҳаққининг 15 фоизи, яъни 36 000 000 сўм олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўланган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулотлар шартномада белгиланган муддатда етказиб берилмаган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу Кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилган Кодекснинг 420-моддасининг учинчи қисмида олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 36 000 000 сўмлик маҳсулот ҳақи ва маҳсулот шартномада белгиланган муддатда етказиб берилмаганлиги учун ушбу суммага ҳисобланган 18 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартига кўра, сотувчи ҳақ эвазига шартномада келтирилган маҳсулотларни сотиб олувчига сотиш, сотиб олувчи эса маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномавий мажбуриятларни ижросини амалга ошириш мақсадида, даъвогар томонидан тегишли тўлов топшириқномаси асосида жавобгар ҳисобига 36 000 000 сўм тўлаб берилган. Мазкур ҳолат тўлов топширқномаси билан тасдиқланган. Қолаверса, жавобгар ҳам ушбу ҳолатни инкор этмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартига асосан, сотиб олувчи томонидан тўловлар 15% амалга оширилгандан эътиборан сотувчи томонидан 10 банк иш куни ичида махсулот етказиб берилиши лозим бўлган. Бироқ, шу кунга қадар шартномада назарда тутилган маҳсулотлар сотиб олувчига етказиб берилмаган.
Бундан ташқари, шартноманинг 4.1-бандига кўра, ўз вақтида мажбуриятини бажармаган тараф иккинчи тарафга мажбурият кечиктирилган ҳар бир кун учун етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 0,5 фози миқдорида пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, даъвогарнинг даъво талабида жавобгар асосий қарздорлик бўйича тўлов муддатлари кечиктирганлиги учун 18 000 000 сўм пеня ундириш сўраган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 12-бандида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши ҳақида тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан шартномада белгиланган маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаганлиги сабабли, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини тўлиқ миқдорда қаноатлантириш асосли деб ҳисоблаган. Даъвогар томонидан пеянинг тўлиқ ҳисоб-китоби судга тақдим этилган. Жавобгар ушбу ҳисоб-китобга нисбатан эътироз билдирмаган.
Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлигини, яъни шартномада кўрсатилган маҳсулотлар даъвогарга тўлиқ етказиб берилганлигини, маҳсулотлар даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлигини, мазкур ҳолатлар жавобгар томонидан судга тақдим этилган тегишли ҳужжатларни яъни ишончнома ва ҳисоб-китоб фактуралар билан исботланишини билдирган.
Даъвогар суд жараёнида маҳсулотлар даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида жавобгар томонидан тақдим этилган ишончнома ва ҳисоб-китоб фактуралардаги имзоларни ҳақиқий эканлигини текшириш мақсадида хатшунослик экспертиза тайинлаш ҳақида судга илтимоснома киритган. Суднинг ажримига кўра, ишончнома ва ҳисоб-китоб фактуралардаги имзоларни кимга тегишли эканлигини эканлигини текшириш бўйича хатшунослик экспертизаси тайинланган ҳамда экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази зиммасига юклатилган.
Экспертиза хулосасига асосан 2014 йил 20 июндаги 62-сонли, 2014 йил 5 августдаги 69-сонли, 2014 йил 20 августдаги 70-сонли, 2014 йил 29 октябрдаги 81-сонли, 2014 йил 22 майдаги 61-сонли, 2015 йил 31 мартдаги 32-сонли, 2015 йил 5 майдаги 47-сонли счет фактуралардаги “олдим” – деган қатордаги имзо даъвогар ташкилот раҳбари ёки вакилига тегишли эмаслиги маълум қилинган.
Жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажарганлиги, яъни шартномада кўрсатилган маҳсулотлар даъвогарга тўлиқ етказиб берилганлигини тасдиқловчи тегишли ишончнома ва ҳисоб-китоб фактуралари суд томонидан ўрганиб чиқиб, шунингдек экспертиза хулосасини инобатга олиб, ушбу ҳужжатларда маҳсулотлар даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи далиллар умуман мавжуд эмаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг шартномада кўрсатилган маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилганлиги ҳақидаги важлари тегишли далиллар билан исботланмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган ва ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатлари даъвогар ҳисобидан ундирилган.
* * *


Маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан маҳсулотни ўз вақтида етказиб берилмаганлиги, харидорнинг маҳсулот учун олдиндан тўланган суммани, шунингдек маҳсулот етазиб бериш кечиктирганлиги учун ҳисобланган пеняни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish