Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet69/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 167 030 000 сўм асосий қарз ҳамда 20 324 500 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар қурилиш материалларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 167 030 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб беришни, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 167 030 000 сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан олинган маҳсулот учун умуман олдиндан тўлов амалга оширилмаган ва маҳсулот олинганидан кейин ҳам қарзни қайтариш чораси кўрилмаган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу Кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 167 030 000 сўмлик маҳсулот ҳақи ва унга ҳисобланган 34 742 240 сўм пеня ҳамда 25 054 500 сўм жарима ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган маҳсулотлар ўз вақтида жавобгарга етказиб берилганлиги тегишли тартибда расмийлаштирилган счёт-фактуралар орқали ўз исботини топган.
Бундан ташқари, шартноманинг 3.3-бандига кўра, шартномада кўрсатилган маҳсулот учун ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун жавобгар даъвогарга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши лозим бўлган.
Шу сабабли, даъвогарнинг даъво талабида жавобгар асосий қарздорлик бўйича тўлов муддатларини кечиктирганлиги учун 34 742 240 сўм пеня ундириш сўралган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан талаб қилинган пеня шартнома асосида келиб чиққан бўлса-да, суд унинг юзага келишида даъвогарнинг айби мавжуд деб ҳисоблаган. Жумладан, жавобгардан олдиндан тўловни амалга ошириш талаб қилинмасдан маҳсулот бериб юборилишига йўл қўйилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бу ҳақда, Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Шу сабабли, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириб, даъвонинг пеня ундириш талабини 20 324 500 сўм миқдорида қаноатлантириш асосли деб ҳисоблаган.
Шунингдек, шартноманинг 3.3-бандига асосан, шартнома шартлари лозим даражада ёки умуман бажарилмаган ҳолларда шартномада кўрсатилган мажбуриятнинг лозим даражада ёки умуман бажарилмаган қисмининг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, даъвогарнинг даъво талабида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли ундан 25 054 500 сўм жарима ундириш сўралган.
ФК 260-моддасининг биринчи қисмига асосан, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФК 261-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 3-бандида агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шуни инобатга олган ҳолда суд даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли деб топиб, жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган, яъни шартномада кўрсатилган қурилиш материаллари тўлиқ етказиб берилмаган. Бундан ташқари даъвогар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар аслида бошқа ташкилот томонидан етказиб берилганлигини ва бу маҳсулотлар жавобгар томонидан берилган ишончнома асосида қабул қилиб олинганлигини, бу эса ўз навбатида шартнома шартларига зид эканлигини билдирган.
Жавобгарнинг даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги, яъни шартномада кўрсатилган қурилиш материаллари тўлиқ етказиб берилмаганлиги, аксинча шартномада кўрсатилган маҳсулотлар бошқа ташкилот томонидан етказиб берилганлиги ҳақидаги важлари тегишли далиллар билан исботланмаган. Ваҳоланнки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган 167 030 000 сўмлик қурилиш материаллари учун 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг қолган қисми эса қаноатлантириш рад этилган.
* * *


Маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Маҳсулот ўз вақтида етказиб берилмаганлиги, сотиб олувчининг етказиб берилмаган маҳсулот ҳақини ҳамда етказиб беришни кечиктирганлиги учун ҳисобланган пеняни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish