Низонинг моҳияти
“А” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва “Б” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар қурилиш материалларини етказиб бериши, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга қурилиш материалларини етказиб беришни, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 167 030 000 сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан олинган маҳсулот учун умуман олдиндан тўлов амалга оширилмаган ва маҳсулот олинганидан кейин ҳам қарзни қайтариш чораси кўрилмаган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 167 030 000 сўм асосий қарз, 34 742 240 сўм пеня ҳамда 25 054 500 сўм жарима ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартларига кўра, даъвогар қурилиш материалларини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 167 030 000 сўмлик қурилиш материалларини етказиб беришни, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини 100 фоиз олдиндан пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар шартномада кўрсатилган қурилиш материалларини ўз вақтида етказиб берган бўлса-да, жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини асоссиз равишда тўлаб бермаган.
Шунинг учун жавобгардан 167 030 000 сўмлик маҳсулот ҳақи ва унга ҳисобланган 34 742 240 сўм пеня ҳамда 25 054 500 сўм жарима ундириш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.
Жавобгарнинг важлари
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаган, яъни шартномада кўрсатилган қурилиш материаллари тўлиқ етказиб берилмаган. Бундан ташқари даъвогар томонидан етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар аслида бошқа ташкилот томонидан етказиб берилганлигини ва бу маҳсулотлар жавобгар томонидан берилган ишончнома асосида қабул қилиб олинганлигини, бу эса ўз навбатида шартнома шартларига зид эканлигини билдирган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг асосий қарз, пеня ҳамда жарима ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиши лозим, деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |