Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet65/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 160 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар шартномад кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 136 000 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб беришни, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини пул ўтказиш йўли билан тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 136 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлса-да, жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақининг бир қисмини асоссиз равишда кечиктириб тўлаб берган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу Кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 7.1-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун сотиб олувчи муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши лозим бўлган.
Даъвогар юк хатлари (ҳисоб-фактура) асосида жами 136 000 000 сўмлик маҳсулотларини жавобгарга етказиб берган, жавобгар етказиб берилган маҳсулотларнинг 86 000 000 сўмлик қисми учун тўловларни 137 кун кечиктирган ҳолда тўлаб берган. Даъвогар тўловни кечиктириш бўйича судга пеня миқдори ҳисоб-китобини тақдим этган (86 000 000х0,4%х137=47 128 000).
Ҳисобланган пеня миқдори кечиктириб тўланган маҳсулот ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлганлиги сабабли даъвогар жавобгардан 43 000 000 сўм пеня ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган маҳсулотлар ўз вақтида жавобгарга етказиб берилганлиги тегишли тартибда расмийлаштирилган юк хатлари (счёт-фактура) билан ўз исботини топган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бу ҳақда, Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан талаб қилинган неустойка жавобгарнинг ўз мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, тўлов муддатини кечиктириш узоқ муддат давом этганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини, қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини, шунингдек қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, суд даъвогарга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириб, даъвони 5 160 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни асосли деб ҳисоблаган.
Жавобгарнинг тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, “Сотиб олувчи”нинг молиявий ахволи оғирлиги ёки маҳсулот ҳақини тўлашни кечиктиришнинг бошқа узрли сабаблари мавжуд бўлган ҳолларда бу ҳақда “Сотувчи”ни огоҳлантириши ва маҳсулот ҳақини тўлаш муддати кўпи билан 1 ойгача бўлиши шартлиги қоидасига асосан, жавобгар ўзининг молиявий аҳволи оғирлашганлик ҳолати ҳақида даъвогарга ёзма равишда билдирганлиги ҳақидаги важлари тегишли далиллар билан исботланмаган. Яъни, тўловни кечиктириш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан судга тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Қолаверса, маҳсулот учун тўлов 1 ойдан ҳам узоқ муддатга кечиктирилган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг қолган қисми эса қаноатлантириш рад этилган.

* * *



Маҳсулот етказиб бериш шартномасига асосан маҳсулот етказиб берилганлиги тегишли ҳужжатлар билан исботланмаса, маҳсулот ҳақини ҳамда маҳсулот учун тўлов кечиктирганлиги учун учун ҳисобланган пеняни ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогардан ундириш учун асос бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish