Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet89/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 355 373 400 сўм асосий қарз ва 9 950 455,20 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар умумий қиймати 500 000 000 сўм бўлган эҳтиёт қисмлар ва қурилиш молларини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулот ҳақини уларни қабул қилиб олгандан санадан 10 кунлик муддатда тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига кўра, тегишли ҳисоб варақ-фактура ва ишончномалар асосида жами 480 373 400 сўмлик эҳтиёт қисмлар ва қурилиш молларини жавобгарга етказиб берган. Жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар бўйича жами 125 000 000 сўмлик тўловларни амалга ошириб, қолган 355 373 400 сўмини тўлаб бермаган. Даъвогарнинг ушбу суммани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 355 373 400 сўм асосий қарз, 53 305 950 сўм жарима ва 49 032 720 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаган ва етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи шартномада белгиланган муддатда тўлаб берилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида даъвогарнинг асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризада жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда тўловлар асоссиз равишда кечиктирилганлиги сабабли ундан 53 305 950 сўм жарима ва 49 032 720 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15 июнь 2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шартноманинг 6.4-бандида жавобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда, тўланмаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоизи миқдорида даъвогарга пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун тўланиши лозим бўлган 355 373 400 сўмлик қисми белгиланган муддат ичида тўлаб берилмаган.
Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар ҳисобидан пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли ҳисобланади.
ФК 326-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда, Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларини инобатга олиб, суд алоҳида ҳолларда қарздорнинг мулкий аҳволини ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини камайтириб, 9 950 455,20 сўм пеня ундириш ҳақида қарор қабул қилган.
Юқорида кўрсатилган Пленум қарорининг 3-бандида агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд, ушбу тушунтиришни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасида ундириш сўралган неустойканинг пеня ундириш қисмини қаноатлантирганлиги сабабли жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

* * *



Ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни қабул қилиш шартномасига кўра етказиб берилган ичимлик суви ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларга ҳисобланган неустойка суммаларини ундириш ҳақидаги даъво талаблари тегишли далиллар билан исботлаб берилмаган тақдирда, бу ҳақдаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish