Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet107/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Жавобгар даъво аризадаги талабларга нисбатан ўз эътирозларини билдириб, жавобгарнинг лавлаги маҳсулотини қабул қилишдан бош тортиши даъвогарнинг зарар кўришига олиб келмаслигини, чунки, қизил лавлаги маҳсулоти жавобгардан ташқари, ички бозорда ҳам сотилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳисобланишини ва ушбу ҳолатда жавобгарнинг умуман айби йўқлигини таъкидлаган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, деб ҳисоблаган.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 36 226 750 сўм жарима ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо контрактация шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 465-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2016 йил 2 февралда экспорт қилишга мўлжалланган мева, сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экиш, етиштириш ва олинган маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида 1-сонли контрактация шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига асосан даъвогар 20 га ер майдонига маҳсулот экиб, жавобгарга умумий баҳоси 420 000 000 сўм бўлган 600 тонна сабзавот (лавлаги) (бундан буён матнда - маҳсулот деб юритилади) топшириши, жавобгар эса даъвогарни ушбу шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда сабзавот уруғи билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан даъвогарга бўнак тариқасида тегишли тўлов топшириқномаларига асосан жами 120 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилган. Даъвогар эса жавобгарга 2016 йил 17 июндаги 1-сонли юк хати ҳисоб варақаси орқали жами 82 475 кг. (1 кг. 490 сўм) 40 412 470 сўмлик маҳсулот топширган.
Даъвогар даъво аризасида 600 тонна маҳсулотни тайёрлаш учун жами 172 686 406 сўм харажат қилганлигини, маҳсулот пишиб етилгач, жавобгарга бир неча бор маҳсулотни олиб кетиш ҳақида ёзма хабар берилганлигини, аммо жавобгар маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганлигини, бунинг натижасида 52 686 406 сўм зарар кўрганлигини баён қилиб, ушбу зарар ва жавобгар 82 475 кг. маҳсулотни қабул қилиб, қолган 517 525 кг. бўлган 362 267 500 сўмлик лавлаги маҳсулотини қабул қилишдан бош тортганлиги учун 36 226 750 сўм жарима, жами 88 913 156 сўм ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекс 14-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг лавлаги маҳсулотини қабул қилишдан бош тортиши даъвогарнинг зарар кўришига олиб келмайди. Чунки, қизил лавлаги маҳсулоти жавобгардан ташқари, ички бозорда ҳам сотилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда - Низом деб юритилади) 55-бандига кўра, тайёрлов ташкилоти шартномага ва топшириш-қабул қилишнинг келишилган жадвалига мувофиқ тайёрловчига тақдим этилган тез бузиладиган маҳсулотни қабул қилишни рад этган тақдирда, хўжалик ушбу маҳсулотни ўз ихтиёрига кўра бошқа шахсларга сотиши мумкин. Бунда тайёрлов ташкилотлари маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги учун мулкий жавобгарликдан озод этилмайди.
Суд даъвогар вакилларининг қазиб олинган 517 тоннадан ортиқ маҳсулотнинг далада чириб кетганлиги ҳақидаги важи билан келишмаган. Чунки, маҳсулот далада чириб кетганлигини тасдиқловчи далил тақдим этилмади. Қолаверса, туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари суд мажлисида даъвогар томонидан қабул қилиш рад этилиб, қайтариб олиб келинган маҳсулот музлатгичга топширилганлиги ҳақида кўрсатма берган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 52 686 406 сўм зарар ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблаган.
Шунингдек, даъвогар жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли ундан 36 226 750 сўм жарима ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгар бир неча бор маҳсулот пишиб етилганлиги ва уларни қабул қилиб олишлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилган. Ушбу ёзма огоҳлантиришлар жавобгар ходимлари томонидан қабул қилиб олинган. Аммо, даъвогарнинг ушбу хатларига жавоб берилмаган.
Шартноманинг 7.1-бандига кўра, шартнома бўйича келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Низомнинг 54-бандига кўра, маҳсулот қабул қилиниши рад этилганда тайёрлов ташкилоти рад этиш ҳолати тўғрисида хўжаликни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт (товар-транспорт юк хатига белги қўйиш, телеграф орқали ва бошқалар). Агар тайёрлов ташкилоти маҳсулотни қабул қилиш рад этилиши тўғрисида ёзма ариза беришдан бош тортса, у ҳолда хўжалик туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакили иштирокида рад этиш ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғининг деҳқончилик бўйича ўринбосари, деҳқончилик бўйича мутахассиси, туман фермерлар кенгаши (ҳозирда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши) раиси иштирокида 2016 йил июнь ойида “МТЗ-82” русумли тракторида жавобгарга жўнатилган жами 517 525 кг. маҳсулотни жавобгар қабул қилишдан бош тортганлиги ҳақида далолатномалар тузилган.
Шунингдек, даъвогар манфаатида туман Фермерлар кенгашининг 2016 йил 18 июлдаги даъвогар томонидан етиштирилган маҳсулотни қабул қилиш ҳақидаги 75-сонли хатига жавобан жавобгар 2016 йил 19 августдаги 07/642-сонли хатида маҳсулотнинг экспорт қилишга яроқли қисмини қабул қилиб олганлиги, далада қолган маҳсулот экспорт қилиш талабларига жавоб бермаслиги, маҳсулотни сотиб олишга чет элда мижоз йўқлигини ҳисобга олиб, даъвогар маҳсулотни ички бозорда сотиши мумкинлигини маълум қилган.
Жавобгар томонидан маҳсулотнинг экспорт қилишга яроқсизлиги бирор бир ҳужжат билан тасдиқланмаган. Қолаверса, маҳсулотни сотиб олишга чет элда мижоз йўқлиги шартнома шартларини бажаришдан бош тортишга асос бўлмайди.
Шартноманинг 5.4-бандида тайёрловчи шартнома шартларига мувофиқ етказиб берилган маҳсулотни қабул қилишдан асоссиз равишда бўйин товлаган тақдирда, қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида хўжаликка жарима тўлаши белгиланган.
Жавобгарнинг маҳсулотни қабул қилишдан асоссиз бош тортганлиги юқорида қайд этилган далолатномалар ва 2016 йил 19 августдаги 07/642-сонли хат билан ўз тасдиғини топган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
* * *


Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ушбу шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди ва унинг оқибатлари суд томонидан қўлланилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish