Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet103/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, сотиб олувчи (даъвогар) етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулот қийматининг 15 фоизини олдиндан, қолган 85 фоизини эса маҳсулот етказиб берилгандан кейин 60 кун ичида тўлаши лозим бўлган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар олдиндан 125 000 АҚШ долларини жавобгарга ўтказиб берган. Ушбу масала юзасидан тарафлар ўртасида низо мавжуд эмас.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, маҳсулот шартноманинг амал қилиш муддати давомида, бироқ олдиндан тўланган тўлов суммаси келиб тушган пайтдан 10 кундан кечиктирилмасдан етказиб берилиши, етказиб бериш шарти эса – сотиб олувчи маҳсулотни ўзи олиб кетиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилмаган.
Даъвогарнинг юборган талабномасида кўрсатилган сумма жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 125 000 АҚШ доллари ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.5-бандида сотиб олувчи (даъвогар) етказиб бериш лозим бўлган маҳсулот қийматининг 15 фоизини олдиндан тўлаши белгиланган ва ушбу шартлардан келиб чиқиб даъвогар олдиндан 125 000 АҚШ доллари (2016 йил 26 май куни 50 000 АҚШ доллари ва 2016 йил 2 июнь куни 75 000 АҚШ доллари)ни жавобгарга ўтказиб берган.
Шартноманинг 2.1-банди талабига кўра, маҳсулотни даъвогарнинг ўзи олиб кетиши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 420-моддасининг учинчи қисмига биноан олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 448-моддасига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиб олувчи (олувчи)нинг етказиб берувчи жойлашган ерда товарларни танлаб олиши назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) ўзига топширилаётган товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши лозим. Товарларнинг шартномага номувофиқлиги аниқланганда, у бундай товарларни олишдан бош тортишга ҳақли.
Сотиб олувчи (олувчи)нинг товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатда, бундай муддат белгиланмаган бўлса, товарларнинг тайёрлиги тўғрисида маҳсулот етказиб берувчининг билдириш хатини олганидан сўнг оқилона муддатда танлаб олмаслиги маҳсулот етказиб берувчига шартномани бажаришдан бош тортиш ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 175-сонли қарорининг 6-банди биринчи хатбошисига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда иқтисодий судлар тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар ёки товарларни танлаб олиш (топшириш) тўғрисидаги тартибдан, шартнома шартларидан келиб чиқишлари ва тарафлар томонидан бу шартларга риоя қилинишини текширишлари лозим.
Хусусан, агар товарларни танлаб олиш сотиб олувчи (олувчи) томонидан маҳсулот етказиб берувчининг товарларнинг топширишга тайёрлиги ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган маълум бир муддат ичида амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ушбу билдириш хатининг юборилганлиги текширилиши лозим.
Агар сотиб олувчининг (олувчининг) товарни олиш учун келишининг аниқ муддатлари шартнома билан белгиланган бўлса ёхуд улар белгиланмаган ҳолларда ва маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарнинг топширишга тайёр эканлиги ҳақидаги билдириш хати ўз вақтида юборилган бўлиб, сотиб олувчи (олувчи) товарни олиш учун маҳсулот етказиб берувчининг омборига (базасига) келмаган бўлса, маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчининг (олувчининг) келмаганлик ҳолатини исботлашга мажбур эмас.
Шунингдек, ушбу Пленум қарори 6-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошисида бундай ҳолда сотиб олувчи (олувчи) товарни олиш учун маҳсулот етказиб берувчининг омборига ўз вақтида келганлигини, шунингдек сотиб олувчи (олувчи) ҳозир бўлган пайтда маҳсулот етказиб берувчининг омборида шартномада келишилган товарнинг мавжуд бўлмаганлигини исботлаш мажбурияти унинг зиммасида бўлиши, сотиб олувчи (олувчи) томонидан танлаб олинган товарларни маҳсулот етказиб берувчи томонидан берилишининг рад этилиши ёки маҳсулот етказиб берувчининг омборида келишилган ассортиментдаги товарларнинг мавжуд бўлмаганлик ҳолатлари далолатнома билан расмийлаштирилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда олдиндан тўланган тўлов суммаси келиб тушган пайтдан 10 кундан кечиктирилмасдан сотиб олувчи маҳсулотни ўзи олиб кетиши лозим бўлган (шартноманинг 2.1-банди), яъни сотиб олувчининг (даъвогарнинг) товарни олиш учун келишининг аниқ муддатлари шартнома билан белгиланган ва шу боис маҳсулот етказиб берувчи (жавобгар) сотиб олувчининг (даъвогарнинг) келмаганлик ҳолатини исботлашга мажбур эмас. Аксинча, сотиб олувчи (даъвогар) товарларни маҳсулот етказиб берувчи (жавобгар) томонидан берилишининг рад этилганлиги ёки маҳсулот етказиб берувчининг омборида келишилган ассортиментдаги товарларнинг мавжуд бўлмаганлиги ҳолатларини исботлаб бериши лозим (далолатнома билан расмийлаштирилган ҳолда).
Аммо, даъвогар маҳсулотни олиб кетиш чораларини кўрганлиги, яъни у жавобгарнинг омборига борганлиги, жавобгар маҳсулотни бермаганлиги ёки омборда маҳсулот мавжуд бўлмаганлиги ҳолатини исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, унинг омборида шартномада назарда тутилган миқдорда ва ассортиментда маҳсулот мавжуд бўлган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
* * *



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish