Низонинг моҳияти
Масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва банк муассасаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, “сотувчи” – жавобгар балансидаги мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган ғишт заводи ва ғишт ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини “харидор” – даъвогарга шартнома шартларида белгиланган нархда сотиш ва тўлиғича топшириши лозим бўлган.
Шартномага асосан тарафлар ўртасида 2014 йил 30 декабрда ғишт ишлаб чиқариш цехини топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Далолатномада ғишт ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари умумий фойдаланиш ер майдони 3,0 гектарни ташкил этиши, шундан 2,0 гектар ер майдони (вақтинча) тупроқ қазиб олиш каръери ва 1,0 гектар ер майдони ғишт ишлаб чиқариш бино-иншоотлари ҳисобланиши, бино-иншоотларнинг умумий қурилиш остидаги майдон 942,52 кв. метрни ташкил этиб, шундан 600,63 кв. метр бўлган 0001-цех биноси, 6 кв.метр 0002 қоровулхона биноси, 301,60 кв. метр 0003-ғишт пишириш биноси ва 34,29 кв. метр 2 та 0004 ва 0005-ҳаво хайдаш биносидан иборат эканлиги, бино ва иншоотлар тўлиқ яроқли ҳолатда эканлиги назарда тутилиб, ғишт ишлаб чиқариш бино ва иншоотлар олди-сотди шартномасига мувофиқ “сотиб олувчи” – даъвогарга топширилган.
Шартномада фақат шартноманинг умумий баҳоси сифатида ғишт заводи ва ғишт ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг баҳоси кўрсатилган бўлиб, умумий баҳонинг қанчаси кўчмас мулкнинг қийматини ва қанчаси ғишт ишлаб чиқариш асбоб ускуналарнинг баҳоси эканлиги аниқлаштирилмаган. Шунингдек, шартномага мол-мулкнинг тури, сони, қийматини аниқлаштирувчи рўйхат илова қилинмаган. Шунинг учун шартномани ижро этишнинг имкони бўлмаган.
Шу асосда даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини тузилмаган деб топишни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Тарафлар ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, “сотувчи” – жавобгар балансидаги мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган ғишт заводи ва ғишт ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини “харидор” – даъвогарга шартнома шартларида белгиланган нархда сотиш ва тўлиғича топшириши лозим бўлган.
Шартномада фақат шартноманинг умумий баҳоси этиб ғишт заводи ва ғишт ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг баҳоси кўрсатилган бўлиб, умумий баҳонинг қанчаси кўчмас мулкнинг қийматини ва қанчаси ғишт ишлаб чиқариш асбоб ускуналарнинг баҳоси эканлиги аниқлаштирилмаган. Шунингдек, шартномага мол-мулкнинг тури, сони, қийматини аниқлаштирувчи рўйхат илова қилинмаган. Оқибатда шартномани ижро этишнинг имкони бўлмаган, яъни сотиб олинган кўчмас мулк ҳақи тўланмаган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини тузилмаган деб топиш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |