Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида


Суд қарори: Давлат солиқ инспекциясининг талабини қаноатлантириш рад этилди. Шарҳ



Download 1,91 Mb.
bet115/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суд қарори:
Давлат солиқ инспекциясининг талабини қаноатлантириш рад этилди.


Шарҳ:
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармони асосида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг қарори ҳамда ДСИнинг буйруғи асосида давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ЯТТнинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан текшириш ўтказилган.
Текшириш ўтказиш мобайнида жавобгар ўзининг молиявий-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларни, шу жумладан, текширув мақсадларига ҳамда бутун текширув даврига тааллуқли бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилиши, тўланиши билан боғлиқ ҳужжатларни давлат солиқ хизмати ходимларига тақдим этмаган ҳамда бу ҳақда 2016 йил 28 июндаги далолатнома тузилган.
Шунга кўра, ДСИ жавобгарнинг банкдаги ҳисобрақами бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган.
Солиқ кодекси 96-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга қуйидаги ҳолларда мурожаат қилишга ҳақли:
солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганда;
солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.
Шунга ўхшаш қоида «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни5-моддаси биринчи қисмининг 8-бандида ҳам белгилаб қўйилган.
ДСИ аризасида билдирилган талабга асос сифатида жавобгар томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлигини, мазкур ҳолат давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ текшируви ўтказилишига тўсқинлик сифатида баҳоланганлигини келтирди.
Аризага илова қилинган 2017 йил 28июндаги текширув далолатномасидан кўринишича, ушбу даврда текшириш тугалланган бўлган, далолатнома эса, банкдан талаб қилиб олинган, шунингдек жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилган. Далолатномада текширувчилар жавобгар томонидан амалдаги, шу жумладан солиқ қонунчилиги талабларига риояэтиши масаласидаги ўз хулосаларини баён этишган.
Ушбу далолатномадатекширув жараёнида тадбиркор (жавобгар) томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олмаслик ҳолатлари аниқланганлиги;текширувчиларнинг ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги талабига тадбиркор томонидан у ўз фаолиятини электрон тижорат шаклида амалга оширганлиги ва шу сабабли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этиш имконига эга эмаслигини маълум қилинганлиги, тадбиркор томонидан 8 297 038 448 сўмлик реализация қилинган товарларнинг 6 749 966 071 сўмлик қисми бўйича ҳужжатлар тақдим этилганлиги, 2 287 220 137 сўмлик реализация қилинган товарлар бўйича эса кирим ҳужжатлари тақдим этилмаганлиги кўрсатилган.
Натижада, мазкур далолатнома жавобгарга нисбатан Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан молиявий санкция қўллаш учун асос бўлган.
Баён этилганларга кўра, суд жавобгар солиқ текшируви ўтказилишига тўсқинлик қилмаган деган хулосага келган.
Банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиш вақтида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 15515-моддасининг 3-бандига мувофиқ, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризага, ушбу Кодекс 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари,солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганлигини ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини, солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганлигини, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаганлигини тасдиқловчи далилилова қилинади.
Мазкур ҳолатда ДСИ текшириш ўтказилишига тўсқинлик қилинганлигининг далили сифатида холислар иштирокида тузилиб, тадбиркор томонидан ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда берилмаганлиги баён этилган 2017 йил 28 июндаги далолатномани тақдим этган.
Бироқ, мазкур ҳолат текширув ўтказилишига тўсқинлик қилинганлигини тасдиқламайди. Яъни, ДСИ ЯТТнингсолиқ текшируви ўтказилишига тўсқинлик қилганлигини ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун текширувчиларни киритишни рад этганлигини, унинг қайд этилган манзилда бўлмаганлигини, шунингдек у томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаганлигини тасдиқловчи далилларнисудга тақдим этмади.
Бундан ташқари, ишни кўриш жараёнида ЯТТ даромадлар ва товар операцияларининг ҳисобини юритиш заруриятига эътироз билдириб, буни ўз фаолиятини электрон тижорат шаклида амалга оширишибилан асослаган.
Шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ текшируви ўтказилишига тўсқинлик қилингани учун ҳуқуқий таъсир чораси сифатида банк ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш текширув ўтказилишига тўсқинликни бартараф этишга мажбурлаш мақсадида қўлланилади. Мазкур ҳолатда ДСИ ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган кун ҳолатига тадбиркор (жавобгар)нинг фаолияти бўйича солиқ текшируви тамомланган бўлган ва бу суд ҳужжатида ҳам кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 210-сонли қарорининг 20-бандида ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш, солиқ тўловчига молиявий санкцияни қўллаш, унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, ваколатли органнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда исботлаш мажбурияти ХПК 55-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда назорат қилувчи орган зиммасига юклатилиши ҳақида тушунтириш берилган.
ДСИ томонидан ЯТТнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга асос бўлиши мумкин бўлган далиллар тақдим этилмаганлиги боис суд томонидан ДСИнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.

* * *



Мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish