Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet123/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   180
Bog'liq
uz 2018

ДСИ (аризачи)нинг важлари:
Хусусий корхонада текшириш қонун талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилган.
Хусусий корхона томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланган.
Шунинг учун ариза қаноатлантирилиши лозим.

Хусусий корхона (жавобгар)нинг важлари:


Текширувчилар томонидан текшириш ўтказиш тартиби бузилган. Жумладан, солиқ текшируви далолатномаси, солиқ тўловчига тақдим этилмаган, 8 турдаги алкогол маҳсулотлари эса текшириш вақтида сотилмаган. Шунинг учун аризачининг хусусий корхонага молиявий жарима қўллаш ҳақидаши талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим.

Суднинг қарори:


ДСИнинг хусусий корхонага молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талаби қаноатлантирилсин. Жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли қарорига асосан энг кам иш ҳақининг 200 баравари, яъни 29.955.000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.


Шарх:
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармони асосида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини (иловага мувофиқ) фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг текширишлар режаси ва ДСИнинг буйруғига асосан хусусий корхона фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши, солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланиши ва бюджетга ўз вақтида тўлиқ тўланиши ҳамда соҳага оид қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан текшириш ўтказилиб, текшириш далолатномаси расмийлаштирилган.
Текширишда савдо дўконида яроқлилик муддати ўтган ва сифат сертификатини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 8 турдаги алкогол маҳсулоти мавжудлиги аниқланган.
Солиқ кодексининг 103-моддасида давлат солиқ хизмати органи солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилиши белгиланган.
Қонун талабига кўра, солиқ органининг қарорида кўрсатилган жарима солиқ тўловчи томонидан ўттиз кун ичида тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилшга ҳақли.
Текшириш материаллари ДСИ томонидан кўриб чиқилиб, солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарорда хусусий корхонага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли қарорига асосан энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорида молиявий жарима қўллаш белгиланган. Қарорда жавобгардан молиявий жарима суммасини ихтиёрий тўлаш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ДСИ қонунда белгиланган ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзининг қарорида кўрсатилган молиявий жарима суммаси хусусий корхона томонидан ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли қарори билан Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш Қоидалари тасдиқланган. Мазкур қоидаларнинг 15-бандида яроқлилик муддати ўтиб кетган алкоголли маҳсулотларни сотиш тақиқланиши белгиланган.
Қоидаларнинг 16-бандига кўра, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солинади, ушбу юридик шахсларнинг тегишли ходимлари эса белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ўзбекистон Республикси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Текширишда далилий ашё сифатида олинган сифат сертификати бўлмаган 8 турдаги алкогол маҳсулотларининг истеъмолга яроқсизлиги “Синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан берилган синов баённомаси ва маҳсулотдан олинган намуналарни текшириш баённомалари билан тасдиқланади.
Ушбу ҳужжатлар аризачи томонидан биринчи инстанция судига суд мажлиси бошлангунига қадар судга тақдим этилган. Яъни, ушбу ҳужжатлар даъво аризасига илова қилинган.
Бу эса, ДСИ ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаб берганлигидан далолат беради.
Суд жавобгарнинг 8 турдаги алкогол маҳсулотлари текшириш вақтида сотилмаганлиги ҳақидаги важини уни (жавобгарни) нисбатан молиявий жарима қўллашдан озод қилмайди деб топган. Чунки, биринчидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сонли қарори республика аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, истеъмол бозорига сифатсиз, сертификатланмаган алкоголли маҳсулотлар кириб келиши ва сотилишига йўл қўймаслик, савдо ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни чакана сотишнинг белгиланган талабларига сўзсиз риоя қилиниши устидан назорат қилишни кучайтириш мақсадида қабул қилинган. Иккинчидан, қайд этилган Қоидаларда алкоголли ичимликлар савдо залига қўйилишидан олдин сотувчи (ходим) ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўриши шартлиги белгиланган (13-банд). Савдо дўконида мавжудлиги аниқланган алкогол маҳсулотларининг сифати сотувчи томонидан текширилмасдан савдога қўйилиган. Уларнинг сотилмаганлиги эса, сотувчини жавобгарликдан озод қилмайди.
Солиқ кодексининг 101-моддасига кўра, солиқ текшируви далолатномасининг барча нусхалари давлат солиқ хизмати органларининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади.
Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритади.
Текширувчилар томонидан тузилшан далолатнома савдо дўкони сотувчиси томонидан имзоланган. Дўкон сотувчиси жавобгарнинг ходим эканлиги даъво аризасига илова қилинган тегишли буйруқ, шунингдек савдо дўкони сотувчисининг тушунтриш хати билан тасдиқланган. Қолаверса, далолатноманинг бир нусхаси текшириш якунланганган куннинг эртасида ДСИ томонидан жавобгарга почта орқали бюртма хат билан ҳам юборилган.
Шунинг учун суд жавобгарнинг текшириш далолатномаси унга топширилмагандлиги ҳақидаги важини ҳам инобатга олмаган.

* * *



Корхоналар, ташкилотларнинг фаолияти, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда, чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish