Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet124/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Низонинг моҳияти:
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши шаҳар ҳудудий комиссиясининг рухсати, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг буйруғига асосан МЧЖнинг фаолиятида табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан режадан ташқари қисқа муддатли текшириш ўтказилган. Текшириш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда табиатни муҳоза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланган.
Шу муносабат билан, шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси МЧЖга нисбатан хўжалик судига (ҳозирда иқтисодий суд) ариза билан мурожаат қилиб, кейинчалик фаолиятни тугатиш, дислокация қилиш (жойидан кўчириш), кайта ихтисослаштириш масаласи ҳал этилгунига қадар МЧЖнинг ишлаб чиқариш участкаси фаолиятини тўхтатиб қўйишни сўраган.


Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (аризачи)нинг важлари:
МЧЖда қонун талабларига риоя этилган ҳолда текшириш ўтказилган. МЧЖ томонидан табиатни муҳофаза қилишга доир қонунбузуилиш ҳолатлари содир этилганлиги аризага илова қилинган ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Шунинг учун аризани қаноатлантириш лозим.


МЧЖ (жавобгар)нинг важлари: Қўмита томонидан текшириш қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилган. Текшириш далолатномаси корхона раҳбари томонидан имзоланмаган. Шунинг учун аризачининг аризасида билдирилган талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим.


Суд қарори:
Табиатни муҳофаза қилиши қўмитасининг аризаси қаноатлантирилсин. Кейинчалик фаолиятни тугатиш, дислокация қилиш (жойидан кўчириш), кайта ихтисослаштириш масаласи ҳал этилгунига қадар МЧЖнинг ишлаб чиқариш участкаси фаолияти тўхтатиб қўйилсин.


Шарҳ:
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Президентининг ”Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли Фармони асосида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг шаҳар ҳудудий комиссиясининг рухсати, шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг буйруғига асосан МЧЖнинг фаолиятида табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан режадан ташқари қисқа муддатли текшириш ўтказилган. Текшириш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, МЧЖ ҳудудида таркибида симоб моддаси бўлган, ишлатилган чироқларни (1 классли хавфли чиқинди) жойлаштириш ташкил этилмаган. Бундай чироқларни синиш ҳолатлари мавжуд.
- бўёқни босмадан чиқариш цехида сувдан хўжасизларча фойдаланилмоқда;
- корхонанинг ўтган йил учун ҳисоб-китобларида мотор ёқилғиси (автотранспорт воситалари бўйича)ни ишлатишдан чиққан моддалар, стационар манбалардан чиқарилаётган азот диоксиди, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар ҳисобга олинмаган;
- чоп этиш ва қуритиш участкаларида қўшимча технологик ускуналар ўрнатилган. Айлана тўқиш ускуналари ўрнатилган янги технологик участка ишга туширилган. Ушбу ускуналар бўйича давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаган. Қайд этилган технологик ускуна амалдаги атмосфера ҳавоси бўйича норматив ҳужжатларда ҳисобга олинмаган. (охирги жумла тушунарсиз)
- тозалаш ускуналари майдонида ҳамда ишлаб чиқариш корпусига ёндош ҳудудда ҳар хил турдаги чиқндилар табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда сақланган.
- лойиҳа бўйича оқова сувларни тозалаш учун уларни канализацион тизимга чиқаришдан олдин электростатистик фильтр ўрнатилиши ва олтингугурт кислотаси қўшилиши лозим бўлган. Текшириш пайтида электростатистик фильтр ўрнатилмаганлиги, кислотага чидамли шланг мавжуд бўлмаганлиги сабабли оқава сувларга олтингугурт кислотаси қўшилмаганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, шаҳар Марказий санитария - эпидемиология назорати томонидан ўтказилган текширишда ҳам бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланган.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 47-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда:
табиатни муҳофаза қилишнинг стандартлари, нормалари, қоидалари ва бошқа норматив-техник талабларини бузишда, шу жумладан корхоналар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа объектларни режалаштириш, қуриш, реконструкциялаш, улардан фойдаланиш ёки уларни тугатиш чоғида, экология нуқтаи назаридан хавфли маҳсулотларни чет элларга чиқариш ва чет эллардан олиб келишда ҳудуднинг белгилаб қўйилган экология сиғимини, экология нормалари, қоидаларини бузишда;
табиий бойликлардан ўзбошимчалик билан фойдаланишда, давлат экология экспертизаси талабларини бажармаганликда;
табиий ресурслардан фойдаланганлик учун белгиланган тўловни, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарарли таъсир кўрсатишнинг бошқа турлари учун компенсация тўловлари тўлашдан бош тортганликда;
табиатни муҳофаза қилиш объектларини қуриш режаларини, табиатни муҳофаза қилишга доир бошқа тадбирларни бажармасликда;
атроф табиий муҳитни тиклаш, унга бўладиган зарарли таъсир оқибатларини бартараф этиш ва табиий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш чораларини кўрмаганликда;
табиатни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошираётган идораларнинг кўрсатмаларини бажармаганликда;
табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳуқуқий режимини бузганликда;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсирни ҳисобга олиш қоидаларини бузганликда;
чиқиндиларни, кимёлаштириш воситаларини, шунингдек радиоактив ва зарарли кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш ва кўмиб юбориш вақтида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганликда;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг объектларга боришига, айрим шахслар ва табиатни муҳофаза қилиш жамоат ташкилотларига эса ўз ҳуқуқ ва вазифаларини рўёбга чиқаришларига тўсқинлик қилганликда;
атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва унинг ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ўз вақтида ва тўғри ахборот беришдан бош тортганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига биноан интизомий, маъмурий, жиноий ва бошқа йўсиндаги жавобгарликка тортиладилар.
Мазкур Қонуннинг 48-моддасида корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланган.
Текширишда аниқланган ҳолатлар иш материаллари билан, жумладан, текшириш далолатномаси, Санитария-эпидимеология марказининг далолатномаси, МЧЖ ходимларнинг тушунтириш хатлари ва бошқа далилар билан тўлиқ тасдиқланган.
Суд, жавогарнинг текшириш далолатномаси МЧЖ раҳбари томонидан имзоланмаганлиги тўғрисдаги важи аризани қаноаланттришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида хулосага келган. Чунки, қонун ҳужжатларида текшириш далолатномаси айнан корхона раҳбари томонидан имзоланиши шартлиги назарда тутилмаган. Текшириш далолатномаси МЧЖ бош муҳандиси томонидан эътирозсиз имзоланган. Бу ҳақида суд қарорида кўрсатиб ўтилган.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish