Низонинг моҳияти
Ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни қабул қилиш ташкилоти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ҳамда масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида ичимлик сувини етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш ҳақида шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарни ўз вақтида ичимлик суви билан таъминлаш, жавобгар эса истеъмол қилинган ичимлик суви бўйича тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар ходимлари томонидан жавобгарга тегишли бўлган сувни ҳисобга олиш асбоби ҳолати ўрганилганда, жавобгар ҳудудида Д 65 мм бўлган сув тармоғига уланганлиги, “LXS-65” русумли сув ўлчагич асбоби давлат қиёслаш кўригидан белгиланган муддатда ўтказилмаганлиги ва ушбу сув ўлчагич асбоби ишламаслиги аниқланган.
Бу ҳақда даъвогар ходимлари ва жавобгар раҳбари иштирокида далолатнома тузилган. Унга кўра, 10 кун ичида сув ўлчагич асбобини навбатдаги давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш тўғрисида жавобгарга кўрсатма берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан 17 кун ичида далолатномада “ишламайди” деб кўрсатилган “LXS-65” русумли сув ўлчагич асбоби ўрнига “ЛК-20” русумли янги сув ўлчагич асбоби ўрнатилган.
Шунингдек, далолатномага кўра, сарф қилинган сув миқдори ундан фойдаланган вақтдан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 152 595 100 сўмлик тўлов қайта ҳисобланган. Шу асосда даъвогар томонидан жавобгарга ушбу суммани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган.
Даъвогарнинг юборган талабномасида кўрсатилган сумма жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 152 595 100 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Даъвогар ходимлари томонидан жавобгарга тегишли бўлган сувни ҳисобга олиш асбоби ҳолати ўрганилганда, жавобгар ҳудудида Д 65 мм бўлган сув тармоғига уланганлиги, “LXS-65” русумли сув ўлчагич асбоби давлат қиёслаш кўригидан белгиланган муддатда ўтказилмаганлиги ва ушбу сув ўлчагич асбоби ишламаслиги аниқланган.
Бу ҳақда даъвогар ходимлари ва жавобгар раҳбари иштирокида далолатнома тузилган. Унга кўра, 10 кун ичида сув ўлчагич асбобини навбатдаги давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш тўғрисида жавобгарга кўрсатма берилган ҳамда сарф қилинган сув миқдори ундан фойдаланган вақтдан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 152 595 100 сўм қайта ҳисобланган.
Шу асосда даъвогар томонидан жавобгарга ушбу суммани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган.
Даъвогар томонидан юборилган талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги сабабли жавобгардан 152 595 100 сўм ундириш лозим бўлади, деб ҳисоблаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |