Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet93/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларида жавобгар қўшимча қиймат солиғисиз маҳсулот сотиб олиши белгиланган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномани тузиш вақтида қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёздан маҳрум этилганлиги ҳақида хабари бўлмаган. Бу эса жавобгар даъвогарга шартнома тузиш орқали зарар етказиши мумкинлигини олдиндан билмаганлиги ва ушбу ҳолатда жавобгарнинг умуман айби йўқлигини таъкидлаган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, деб ҳисоблаган.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 254 793 960 сўм миқдорида етказилган зарар ундирилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо маҳсулот етказиб бериш шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Қайд этилган Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга умумий қиймати 1 362 067 200 сўмлик маҳсулот етказиб бериш, жавобгар эса бу маҳсулотлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қўшимча қиймат солиғи бўйича ноль ставка қўлланилиши, яъни “сотиб олувчи” маҳсулотни қўшимча қиймат солиғисиз сотиб олиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар ушбу имтиёздан асоссиз равишда фойдаланган ҳолда шартнома тузишга эришган. Бунинг оқибатида солиқ органи томонидан даъвогар жавобгарга етказиб берган маҳсулоти бўйича унга (даъвогарга) 254 793 960 сўм миқдорида қўшимча қиймат солиғи ҳисобланган ва ушбу сумма сўзсиз тартибда ундириб олинган.
Жавобгар томонидан содир этилган ҳаракатсизлик натижасида даъвогар 254 793 960 сўм миқдорида зарар кўрган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан 254 793 960 сўм миқдорида етказилган зарарни ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар калава ип маҳсулоти етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаши мажбуриятини олган. Шартноманинг мазкур бандида даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун қўшимча қиймат солиғи бўйича ноль ставка қўлланилиши, яъни “сотиб олувчи” маҳсулотни қўшимча қиймат солиғисиз сотиб олиши белгиланган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни раҳбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли Фармонига асосан, “Ўзбекенгилсаноат” АЖ корхоналарига 2020 йилнинг 1 январига қадар тўқимачилик ярим фабрикатлари (калава, газлама, трикотаж полотноси, пахта йигириш чиқитлари, аксессуарлар ва фурнитурани) ноль ставкаси бўйича қўшимча қиймат солиғи билан харид қилишга рухсат берилган.
Жавобгар шартнома тузилган кун ҳолатида “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тизимидаги корхона ҳисобланмаса-да, буни даъвогарга маълум қилмаган ва юқорида қайд этилган имтиёздан асоссиз равишда фойдаланган ҳолда шартнома тузилишига эришган. Натижада, солиқ органи томонидан даъвогар жавобгарга етказиб берган маҳсулоти бўйича 254 793 960 сўм миқдорида қўшимча қиймат солиғи ҳисобланган.
ФК 14-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган.
Ушбу Кодекс 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Жавобгар томонидан содир этилган ҳаракатсизлик (ўзининг “Ўзбекенгилсаноат” АЖ тизимидан чиқиб кетганлигини маълум қилмаслиги) натижасида даъвогар 254 793 960 сўм миқдорида зарар кўрган.
Даъвогар томонидан кўрилган зарар ва жавобгарнинг ҳаракатсизлиги ўртасида мавжуд бўлган сабабий боғланиш даъвогарнинг даъвоси асосли эканлигини тасдиқлайди.
Шу асосларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблаган.
Шунингдек, жавобгар ўзининг шартномани тузиш вақтида қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёздан маҳрум этилгани ҳақида хабари бўлмаганлиги тўғрисидаги важлари тегишли ҳужжатлар билан исботламаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогар билан шартнома тузиш вақтида “Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибидан чиқарилганлиги, бу ҳақда жавобгар хабардорлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилган.
Қайд этилганларга кўра, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
* * *


Ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни қабул қилиш шартномасига кўра етказиб берилган ичимлик суви ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича тўловлар амалга оширилиши лозим. Сув ўлчагич асбобини бут сақлаш ва уни белгиланган муддатда давлат қиёслаш кўригидан ўтказиб туриш мажбурияти қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчининг зиммасига юклатилган. Сув ўлчагич асбобини ишдан чиқишида истеъмолчини айби тегишли ҳужжатлар билан исботланмаса, у томонидан фойдаланилган ичимлик суви ва оқова сув хизмати ҳақини ва унга ҳисобланган пеняни тўлашдан озод қилинади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish