Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet99/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Суд томонидан кўрилган мазкур ишда низонинг моҳиятини аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш муҳимдир:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар – бошқа асослар билан бирга шартномадан ҳам келиб чиқади. Мазкур низо қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди шартномаси талаблари бузилганлиги оқибатида келиб чиққан.
Ушбу Кодекснинг 96-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, қимматли қоғозлар бошқа шахсга берилиши билан улар томонидан тасдиқланадиган ҳамма ҳуқуқлар ҳам ўша шахсга ўтади.
Қайд этилган Кодекснинг 386-моддаси иккинчи қисмига асосан, агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
Тарафлар ўртасида қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар ўзига тегишли бўлган 16 дона номинал қиймати 1000 сўмдан бўлган акцияларини 16 000 сўмга сотиш, жавобгар эса сотиб олинган акциялар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома 2008 йил 4 апрелда 24-тартиб рақами билан рўйхатга олиниб, 16 дона оддий акциялар жавобгар номига расмийлаштирилган.
Шартнома юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилганлигини, яъни, сотилган акциялардан келиб тушган маблағлар акциядорлик жамияти учун хеч қандай наф келтирмаганлигини асос қилиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган тарафлар ўртасида тузилган қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди шартномаси қонун талабларини асосида тузилганлиги, даъвогарнинг шартнома юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилганлиги, яъни, сотилган акциялардан келиб тушган маблағлар даъвогар учун хеч қандай наф келтирмаганлиги ҳақидаги важлари тегишли ҳужжатлар билан исботланмаган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартнома даъвогар ва жавобгарнинг ўз хоҳиш-иродаларига мос ҳолда имзоланган ҳамда шартноманинг орқа томонига даъвогар шартнома асосида келишилган пул маблағини олганлигини тасдиқлаб имзо қўйган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шунингдек. ишни кўриш жараёнида жавобгар судга ариза тақдим қилиб, даъво муддатини қўллаб даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Тарафлар ўртасида қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди шартномаси 2008 йил 4 апрелда тузилган ва 24-тартиб рақами билан рўйхатга олиниб,
16 дона оддий акциялар жавобгар номига расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан мазкур шартнома тузилганидан сўнг орадан 8 йил ўтиб, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво аризаси берилган.
Даъво муддатини тўхтатиш ёки узилиши каби холатлар мавжуд бўлмаган. Шу сабабли, даъво муддати шартнома тузилган кундан ўта бошлаган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 28 ноябрь 2014 йилдаги 269-сонли қарорининг 31-бандида битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабга, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, умумий даъво муддати қўлланилиши ҳамда даъво муддати фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилиши ҳақида судларга тушунтириш берилган.
ФКнинг 150-моддасига мувофиқ, умумий даъво муддати - уч йил қилиб белгиланган. Ушбу Кодекснинг 153-моддасида бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши кўрсатилган.
Ушбу Кодекснинг 161-моддасига кўра, даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятини бажарган шахс ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъи назар, бажарган нарсасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас.
Қайд этилганларга кўра, суд тарафлар ўртасида 2008 йил 4 апрелда тузилган 24-сонли қимматли қоғозлар бўйича олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга асослар мавжуд эмаслиги ҳамда даъво муддатини ўтганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.

* * *



Олди-сотди шартномасини тузилмаган деб топиш ҳақидаги даъво аризаси суд томонидан кўриб чиқилмайди. Бундай даъво ариза билан судга мурожаат қилинган тақдирда, суд томонидан мазкур даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish