Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet31/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Лизинг берувчининг важлари
Биз ҳамда лизинг олувчи ўртасида 2013 йил 25 ноябрда лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра лизинг берувчи “ОРПД-12м” русумли қишлоқ хўжалик техникасини келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун лизинг олувчига бериши, лизинг олувчи эса қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қилиб олиши, шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Лизинг шартномасига асосан лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган.
Айрим объектив сабабларга кўра лизинг объекти сотувчи томонидан лизинг олувчига ўз вақтида етказиб берилмаган. Ваҳоланки, олди-сотди шартномасининг 6.4-бандида шартнома объекти бўлган техника воситаси сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган манзилга етказилиши ва топширилиши белгиланган.
Лизинг объектининг ўз вақтида етказиб берилмаганлиги лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида тузилган лизинг шартномасини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Шу сабабли, лизинг олувчининг 2013 йил 25 ноябрдаги лизинг шартномасини бекор қилиш ва олдиндан тўланган 75 000 000 сўм миқдоридаги аванс суммасини қайтариш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида 2013 йил 25 ноябрда тузилган лизинг шартномаси бекор қилинсин ва олдиндан тўланган 75 000 000 сўм миқдоридаги аванс суммаси лизинг берувчи томонидан лизинг олувчига қайтарилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо лизинг шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчининг мажбуриятлари лизинг ҳамда олди-сотди шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида 2013 йил 25 ноябрда лизинг шартномаси тузилган.
Мазкур лизинг шартномасига кўра лизинг берувчи “ОРПД-12м” русумли қишлоқ хўжалик техникасини келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун лизинг олувчига бериши, лизинг олувчи эса қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қилиб олиши, шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Лизинг шартномасига асосан лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган. Сотувчи ва лизинг объекти лизинг берувчи томонидан танланган.
Олди-сотди шартномасининг 6.4-бандида шартнома объекти бўлган техника воситаси сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган манзилга етказилиши ва топширилиши белгиланган.
ФК 592-моддасининг биринчи қисмида ҳам, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу шартнома объекти бўлган мол-мулк сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган жойда топширилиши белгиланган.
Лизинг олувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган 75 000 000 сўм миқдоридаги аванс (бўнак) пуллари ўз вақтида тўланган бўлсада, сотувчи лизинг шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда лизинг объектини лизинг олувчига топширмаган.
ФК 592-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар лизинг шартномасининг нарсаси бўлган мол-мулк шу шартномада кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддатда лизинг олувчига топширилмаган бўлса, лизинг берувчи жавобгар бўладиган ҳолатлар туфайли муддат ўтказиб юборилган тақдирда, лизинг олувчи шартномани бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
“Лизинг тўғрисида”ги Қонун 12-моддасининг биринчи қисмига биноан лизинг олувчи лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш, лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда, қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди ҳақли равишда сотувчи лизинг берувчи томонидан танланганлиги ва лизинг объекти ўз вақтида лизинг олувчига топширилмаганлигида лизинг берувчини ҳам айбдор деб ҳисоблаб, юқоридаги қонун ҳужжатларига таянган ҳолда даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топган.

* * *



Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ва иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилади ва бундай шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish