Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet17/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Биз ҳамда даъвогар ўртасида 2007 йил 1 январда 5-сонли ижара шартномаси тузилган.
Мазкур ижара шартнмоасига кўра даъвогар жавобгарга Тошкент шаҳри Чилонзор тумани А.Темур кўчаси 1-уйда жойлашган умумий майдони 248,9 кв.метр бўлган бинони ижарага бериш, жавобгар эса шартномада назарда тутилган ижара ҳақи ва бошқа тўловларни белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ижара объектини топшириш ҳамда унинг ижара ҳақини тўлаш бўйича шартномавий мажбуриятлар тарафлар томонидан лозим даражада бажарилган.
Шартноманинг 1.1 бандига кўра, унинг амал қилиш муддати 2007 йил 1 январдан 2007 йил 31 декабрга қадар белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2008 йил 7 январда 40-сонли хат билан мурожаат қилиб, шартнома муддатини узайтириш тўғрисида таклиф киритган.
Бироқ, жавобгаринг мазкур таклифига даъвогар томонидан 2008 йил 8 январда жавоб хати йўлланиб, шартнома муддатини узайтиришга розилик билдирмаган.
Ваҳоланки, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари шартноманинг амал қилиши давомида лозим даражада бажарилган бўлиб, у янги муддатга мулк ижараси шартнмоасини тузишда бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуқга эга.
Қолаверса, жавобгар ижара олинган ҳудудда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирган бўлиб, унинг мижозлари жавобгарнинг хизматларидан фойдаланиш учун айнан шу жойга келишади.
Шу сабабли даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талабларини қаноатлантирилсин.
Жавобгар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани А.Темур кўчаси 1-уйда жойлашган бинодан мажбурий тартибда кўчирилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо ижара шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2007 йил 1 январда 5-сонли ижара шартномаси тузилган.
Мазкур ижара шартнмоасига кўра даъвогар жавобгарга Тошкент шаҳри Чилонзор тумани А.Темур кўчаси 1-уйда жойлашган умумий майдони 248,9 кв.метр бўлган бинони ижарага бериш, жавобгар эса шартномада назарда тутилган ижара ҳақи ва бошқа тўловларни белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ижара объектини топшириш ҳамда унинг ижара ҳақини тўлаш бўйича шартномавий мажбуриятлар тарафлар томонидан лозим даражада бажарилган.
Шартноманинг 1.1 бандига кўра, унинг амал қилиш муддати 2007 йил 1 январдан 2007 йил 31 декабрга қадар белгиланган.
Жавобгар 2008 йил 7 январдаги 40-сонли хат билан даъвогарга мурожаат қилган ҳамда шартнома муддатини узайтиришни сўраган.
Бироқ жавобгарнинг мазкур таклифи бўйича даъвогар 2008 йил 8 январда жавоб йўллаб, шартнома муддатини узайтиришга розилик билдирмаган.
ФК 554-моддасининг биринчи қисмида мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозимлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.20 бандига кўра, шартнома муддати тугагач, шартномани узайтиришга ижарага берувчининг розилиги бўлмаган тақдирда, ижарачи эгаллаб турган бинони 5 кун муддат ичида бўшатиши шартлиги белгиланган.
Даъвогар жавобгарга 2008 йил 27 февралдаги 40-сон хат билан ижара шартномасининг муддати тугаганлиги сабабли 5 кун муддат ичида эгаллаб турган бинони бўшатишни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу талаби бажарилмаган.
Шу сабабли суд томонидан даъвогаринг даъво талаблари ҳақли равишда қаноатлантирилган ҳамда жавобгар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани А.Темур кўчаси 1-уйда жойлашган бинодан мажбурий тартибда кўчирилган.
Суд жавобгарнинг шартнома мажбуриятлари шартноманинг амал қилиши давомида лозим даражада бажарилган бўлиб, жавобгар янги муддатга мулк ижараси шартномасини тузишда бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуқга эга эканлиги ҳақидаги важи билан келишмаган.
Чунки, жавобгарнинг имтиёзли ҳуқуқи фақат ижарага берилган мулк янги муддатга ижара бериладиган тақдирда вужудга келади. Мазкур ҳолатда эса ижара объекти даъвогар томонидан янги муддатга ижарага берилиши кўрсатилмаган. Шу сабабли жавобгарда ҳеч қандай имтиёзли ҳуқуқ вужудга келмаган.

* * *



Сотувчи лизинг олувчи томонидан танланган бўлиб, лизинг объекти сотувчининг айби билан лизинг олувчига лизинг шартномасида белгиланган муддатларда етказиб берилмаган ҳолларда, лизинг берувчи лизинг олувчи олдида жавобгар бўлмайди.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish