Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet25/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
2012 йил 2 августдаги кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 43 333 334 сўм кредит суммаси ва 4 336 274 сўм фоизлар ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо кредит ҳамда ипотека шартномаларидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Палата ўз аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлганлиги сабабли Палата ҳақли равишда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган ҳамда 2012 йил 2 августдаги кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва гаровдаги мол-мулклар ҳисобидан 43 333 334 сўм кредит суммасини ва 4 336 274 сўм фоизларни ундиришни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари кредит ва ипотека шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра даъвогар жавобгарга 50 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағларини ажратган.
Жавобгар кредит ва унинг фоизларини ўз вақтида қайтармаганлиги учун унинг даъвогар олдида 43 333 334 сўм кредит ва 4 336 274 сўм фоизлар бўйича қарздорлиги вужудга келган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномаси қарз шартномасининг бир тури ҳисобланганлиги сабабли унга нисбатан қарз шартномасининг қоидалари қўлланилади.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли суд ҳақли равишда 2012 йил 2 августдаги кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда жавобгардан 43 333 334 сўм кредит ва 4 336 274 сўм фоиз ундириш тўғрисида хулосага келган.
Кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномаси нотариал тартибда тасдиқланган бўлсада, аммо давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Ваҳоланки, “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради. Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 18-бандининг тўртинчи қисмига кўра, ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак (ФКнинг 271-моддаси тўртинчи қисми, “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси).
Мазкур Пленум қарорининг 19-бандида гаров мажбуриятлари билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар гаров бўйича муносабатлар гаров тўғрисидаги шартнома тузилган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлган ҳолларда эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келишини ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Демак, кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида тузилган ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли у ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Ҳақиқий бўлмаган битим ФКнинг 114-моддасига мувофиқ унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади.
Шу боис суд томонидан ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келинган.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish