Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet21/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Биз ҳамда даъвогарўртасида кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2011 йил 27 декабрда ва 2012 йил 20 январда гаров (ипотека) шартномалари тузилган.
Мазкур шартномаларга кўра жавобгарга тегишли бўлган қиймати 375 000 000 сўмлик 2 та савдо дўконлари гаровга қўйилган.
Кредит шартномасига кўра даъвогар жавобгарга йиллик 20 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратган.
Мазкур шартномага биноан жавобгар кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида кўрсатилган тўлов жадвалига асосан тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгарнинг молиявий аҳқоли объектив сабабларга кўра оғирлашганлиги сабабли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Шу сабабли суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига 307 037 789,35 сўм ундирилган ва ундирув гаров (ипотека) нарсасига қаратилиб, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси 375 000 000 сўм миқдорида белгиланган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва уни асосида давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Суд ҳал қилув қарорининг ижроси 2013 йил 29 апрелга қадар таъминланмаганлигида жавобгарнинг айби мавжуд эмас.
Шу сабабли даъвогарнинг 2012 йил 25 августдан 2013 йил 29 апрелга қадар бўлган давр учун 41 136 120,19 сўм банк фоизларини ундириш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 41 136 120,19 сўм банк фоизлари ундирилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо кредит шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2011 йил 27 декабрда ва 2012 йил 20 январда гаров (ипотека) шартномалари тузилган.
Мазкур шартномаларга кўра жавобгарга тегишли бўлган қиймати 375 000 000 сўмлик 2 та савдо дўконлари гаровга қўйилган.
Кредит шартномасига кўра даъвогар жавобгарга йиллик 20 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 3 йил муддатга 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратган.
Мазкур шартномага биноан жавобгар кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида кўрсатилган тўлов жадвалига асосан тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ваҳоланки, ФК 735-моддасининг биринчи қисмида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан муддатидан олдин 307 037 789,35 сўм, шу жумладан 2012 йил 24 августга қадар ҳисобланган 7 037 789,35 сўм банк фоизини ундиришни ҳамда ундирувни гаров (ипотека) нарсасига қаратишни сўраган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 307 037 789,35 сўм ундирилган ва ундирув гаров (ипотека) нарсасига қаратилиб, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси 375 000 000 сўм миқдорида белгиланган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилган ва уни асосида давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермаган. Суд ҳал қилув қарорининг ижроси 2013 йил 29 апрелга қадар таъминланмаган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга мурожаат қилган ҳамда 2012 йил 25 августдан 2013 йил 29 апрелга қадар бўлган давр учун 41 136 120,19 сўм банк фоизларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4 ва 5-бандларида суднинг кредит шартномаси бўйича барча қопланмаган кредит суммаси ва бошқа тўловларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги қарори кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор бўлишига олиб келиши, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган такдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 10-бандига кўра ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган микдорда фоизлар тўланиши керак.
Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 734-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Шу боис суд жавобгардан даъвогар фойдасига ҳақли равишда 41 136 120,19 сўм банк фоизларини ундирган.

* * *



Ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда гаровга қўйилган мол-мулкнинг қиймати юзасидан низо вужудга келса,
у тарафларнинг илтимосномаси бўйича тайинланган мутахассис (эксперт)нинг хулосаси билан белгиланади.




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish