Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet13/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Лизинг берувчининг важлари
Биз ҳамда лизинг олувчи ўртасида бир дона “Нексия” русумли автомашинани лизингга бериш тўғрисида лизинг шартномаси тузилган.
Лизинг объекти қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида фермер хўжалиги томонидан қабул қилинган. Лизинг олувчи лизинг объектини қабул қилиб олиш билан бир вақтда шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловни амалга оширишни ўз зиммасига олган.
Лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида тўлаб келинган. Ҳозирда лизинг объекти учун жами 45 000 000 сўм тўлов тўланган.
2013 йилнинг 6 апрель куни бахтсиз ҳодиса рўй бериши натижасида автомашинадан фойдаланиш имконияти йўқотилган.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ лизинг объекти лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан у билан боғлиқ юзага келадиган ҳар қандай хавфлар, шу жумладан, унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши лизинг олувчига ўтади.
Шу боис 2012 йил 6 январда 33/2-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ва шартномага асосан тўлаб берилган 45 000 000 сўм миқдоридаги лизинг тўловларини қайтариш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо лизинг шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда лизинг берувчи ва лизинг олувчининг мажбуриятлари лизинг шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида 2012 йил 6 январда 33/2-сонли лизинг шартномаси тузилган. Унга кўра лизинг берувчи бир дона “Нексия” русумли автомашинани лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериш, лизинг олувчи эса тарнспорт воситасини қабул қилиб олиш, шартнома белгиланган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага кўра, бир дона “Нексия” русумли автомашина қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида лизинг олувчига топширилган.
Лизинг олувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган тартибда тўловлар ҳам ўз вақтида амалга оширилган, ҳозирги кунга қадар 45 000 000 сўм миқдоридаги лизинг тўловлари тўланган.
2013 йилнинг 6 апрель куни содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида лизинг объекти нобуд бўлган. Ҳолат бўйича ўтказилган экспертиза хулосасига кўра автомашинанинг 75 фоизи яроқсиз ҳолга келган.
Шу сабабли, лизинг олувчи лизинг берувчига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2012 йил 6 январда 33/2-сонли лизинг шартномасини бекор қилишни ва шартномага асосан тўлаб берилган 45 000 000 сўм миқдоридаги лизинг тўловларини қайтаришни сўраган.
ФК 593-моддасида лизинг бўйича ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг олувчига бу мол-мулкни топшириш пайтида ўтиши белгиланган.
“Нексия” русумли автомашина 2012 йил 23 январь куни 01/576-сонли топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида лизинг олувчига топширилган.
Лизинг олувчи мазкур объектни эътирозсиз қабул қилиб олган ҳамда ундан муайян вақт давомида фойдаланган.
Қолаверса, лизинг олувчи томонидан лизинг объекти учун жами 45 000 000 миқдоридаги лизинг тўловлари ҳам тўланган, яъни лизинг объекти қабул қилиб олинган пайтда унинг сифати ҳамда бутлиги бўйича лизинг олувчининг эътирози бўлмаган.
Айнан 2012 йил 23 январдан бошлаб лизинг бўйича ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи лизинг олувчига ўтган.
Шу сабабли лизинг олувчининг 2012 йил 6 январда 33/2-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ва шартномага асосан тўлаб берилган 45 000 000 сўм миқдоридаги лизинг тўловларини қайтариш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Суд даъвогарнинг 2012 йил 6 январда 33/2-сонли лизинг шартномасида лизинг объекти бахтсиз ҳодиса натижасида нобуд бўлганда, лизинг олувчи жавобгар бўлиши кўрсатилмаганлиги ҳақидаги важи билан ҳақли равишда келишмаган.
“Лизинг тўғрисида”ги Қонун 19-моддасининг иккинчи қисмида агар хавфлар лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг объектини олган дақиқадан эътиборан ўтиши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги лизинг шартномасида лизинг объектининг нобуд бўлиши ҳақида ҳеч қандай келишувга эришилмаган, демак унинг нобуд бўлиши билн боғлиқ хавф лизинг объекти унга топширилган дақиқадан бошлаб ўтган.
Агар лизинг объектининг нобуд бўлишида лизинг олувчининг айби мавжуд бўлмаса, у айбдор шахсдан ўз ҳуқуқларини тиклашни, шу жумладан етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
* * *


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 554-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ агар ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish