Низонинг моҳияти
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти (даъвогар) билан масъулияти чекланган жамият (жавобгар) ўртасида 2006 йил 30 январда 6-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар жавобгарга Наманган вокзали биносидан 245 кв.метрдан иборат бўлган бинонинг 3-қаватини “офис учун” ижарага бериш, жавобгар эса 1 085 525 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ҳар ойнинг 30-санасига қадар даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиш мажбуриятини олган.
Ижара объекти 2006 йил 1 февраль куни даъвогар томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилган, жавобгар ҳеч қандай эътирозсиз ижара объектини қабул қилиб олган. Ижара ҳақи бўйича тузилган калькуляция тарафларнинг имзолари билан тасдиқланган.
2006 йил 30 январда тузилган 6-сонли ижара шартномаси бўйича мажбуриятлар жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 5 400 116 сўм асосий қарз, 2 600 058 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг важлари
Биз ҳамда жавобгар ўртасида 2006 йил 30 январда 6-сонли ижара шартномаси тузилган.
Ижара шартномасига мувофиқ, жавобгарга Наманган вокзали биносидан 245 кв.метрдан иборат бўлган бинонинг 3-қаватини “офис учун” ижарага берилган.
Мазкур шартномага мувофиқ жавобгар эса 1 085 525 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ҳар ойнинг 30-санасига қадар даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиш мажбуриятини олган.
Ижара объекти 2006 йил 1 февраль куни даъвогар томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилган, жавобгар ҳеч қандай эътирозсиз ижара объектини қабул қилиб олган. Ижара ҳақи бўйича тузилган калькуляция тарафларнинг имзолари билан тасдиқланган.
Бироқ жавобгар томонидан ижара шартномаси шартлари ҳохирги кунга қадар лозим даражада бажарилмаган, натижада 5 400 116 сўм қарздорлик вужудга келган.
Шу сабабли жавобгардан 5 400 116 сўм асосий қарз, 2 600 058 сўм пеня ундириш лозим.
Жавобгарнинг важлари
Биз ҳамда даъвогар ўртасида 2006 йил 30 январда 6-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар Наманган вокзали биносидан 245 кв.метрдан иборат бўлган бинонинг 3-қаватини “офис учун” ижарага бериш, жавобгар эса 1 085 525 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ҳар ойнинг 30-санасига қадар даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиш мажбуриятини олган.
Ижара объекти 2006 йил 1 февраль куни даъвогар томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилган.
Бироқ ижарага топширилган жой талаб даражасида бўлмаган, яъни у ерда муайян миқдордаги таъмирлаш ишларини ўтказиш лозим эди.
Жавобгар томонидан ижарага берилган жойнинг бир қисми таъмирланган ҳамда фойдаланиб келинмоқда, бироқ қолган бир қисми умуман фойдаланилмаган.
Шу сабабли низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |