Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet11/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Фермер хўжалигидан лизинг берувчи фойдасига 4 610 483 сўм асосий қарз, 1 667 120 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо лизинг шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Палата ўз аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Лизинг берувчи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлганлиги сабабли Палата ҳақли равишда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган ҳамда фермер хўжалигидан 6 668 843 сўм асосий қарз, 3 334 421 сўм пеня ва етказиб берилган бир дона “ТТЗ-80.10” русумли чопиқ тракторини лизинг берувчига қайтаришни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда лизинг берувчи, лизинг олувчи ва фермер хўжалигининг мажбуриятлари лизинг ҳамда бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида 2006 йил 24 октябрда лизинг шартномаси тузилган. Унга кўра лизинг берувчи “ТТЗ-80.10” русумли бир дона чопиқ тракторни лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериш, лизинг олувчи эса қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қилиб олиш, шартнома белгиланган муддатларда ва миқдорда лизинг тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Кейинчалик, 2009 йил 13 январда лизинг берувчи, лизинг олувчи ва фермер хўжалиги ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида шартнома тузилиб, 2006 йил 24 октябрдаги лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари фермер хўжалигига ўтган.
Мазкур шартномага кўра, “ТТЗ-80.10” русумли бир дона чопиқ трактори техникасини қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида фермер хўжалиги қабул қилган.
Бироқ, фермер хўжалиги томонидан лизинг шартномасида белгиланган тартибда тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ва натижада лизинг берувчи олдида 10 002 724 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ваҳоланки, ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Ишни кўриш жараёнида лизинг берувчи вакиллари судга маълумотнома тақдим этиб, унда фермер хўжалиги томонидан тўлов қисман, яъни 2 058 000 сўмга амалга оширилганлигини маълум қилган.
Шу сабабли суд томонидан фермер хўжалигидан лизинг берувчи фойдасига ҳақли равишда 4 610 483 сўм асосий қарз, 1 667 120 сўм пеня ундирилган.
ФК 597-моддасининг тўртинчи қисмига ва “Лизинг тўғрисида”ги Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисининг мазмунидан келиб чиқадики, лизинг берувчи лизинг объектини қайтиб олган тарзда шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга, яъни лизинг берувчи лизинг шартномасини бекор қилишни сўрамаган ҳолда, лизинг объектини талаб қила олмайди.
Даъво аризасида лизинг шартномасини бекор қилиш талаби қўйилмаганлиги боис, суд лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиб тўғри хулосага келган.

* * *



Лизинг объекти лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан у билан боғлиқ юзага келадиган ҳар қандай хавфлар, шу жумладан, унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади ва ушбу хавфлар учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида лизинг олувчи жавобгар бўлади.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish