Аждодларимиз мероси ёшларни “Оммавий маданият”хуружидан
асровчи дидактик восита
Д.Т. Миралиева,
катта ўқитувчи
Касб таълими(иқтисодиёт) ТДИУ
Республикамизда узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш шароитида
олий таълим муҳим ижтимоий институтлардан бири сифатида таълимий,
тарбиявий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий функцияларни бажармоқда.
Уларнинг муваффақиятли бажарилишини таъминлаш учун олий таълим
муассасалари талабаларда ижодий ва мустақил фикрлаш, касбий етукликка
интилувчанлик ва юксак маънавиятни шакллантиришни таъминловчи
педагогик шарт-шароитлар яратилиши лозим.
Шу нарса аёнки, барча миллат ва элатлар маданиятларининг қоришмаси
бўлиши ва барча томонидан бирдек қабул қилиниши лозим бўлган “оммавий
маданият” қисқа вақт ичида кишилик жамиятини ичидан емиришга қодир кучга
айланиб улгурди. Асрлар оша етиб келаётган миллий ва умумбашарий
қадриятларни менсимаслик, ахлоқ-одоб ва инсон ҳуқуқлари меъёрларига
нисбатан беписандлик, кишини ўз оиласи, давлати, халқи, жамияти, ўзлигидан
мутлақо бегоналашиб кетишига олиб келадиган индивидуализм, эгоцентризм
ғоялари, илм-фан, маданият ютуқларидан воз кечиш, фақат бугунги куни билан
яшашга ўрганиш оммавий маданиятнинг шиори ҳисобланади.
Бугунги
кунда мамлакатимизда маънавий-ахлоқий тарбияга хар
95
қачонгидан кўра кўпроқ эътибор берилаётганлиги барчамизга сир эмас. Бунинг
асосий сабабларидан бири миллийликни сақлаб қолиш, ёшларимизни турли
вайронкор ғоялар таъсиридан сақлаб қолишдир. Бунинг учун эса асосий таянч
манба аждодларимиз мероси ҳисобланади.
Аждодларимиз ўзларининг бутун онгли фаолиятлари давомида ёш авлодни
эзгулик, юксак маданиятлилик руҳида тарбиялаб, оммавий маданиятга қарши
курашганлар.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. А. Каримов
аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш, қадриятлар ва урф-одатларни тарғиб
қилиш, миллий маънавият ва маданиятни юксалтириш, авлоднинг жисмоний-
маънавий саломатлигини таъминлашга хизмат қиладиган жисмоний тарбия ва
спортни тарғиб қилиш, оммалаштириш орқали баркамол шахсни
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратган эди. . Жумладан, И.А.Каримов
“Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида қуйидагиларни алоҳида
таъкидлаган эди: “... ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга
келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва
умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан
бошлаб шакллантиришимиз зарур . Бу борада Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. М. Мирзиёев ҳам Олий таълим тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида ҳам қуйидаги
чораларни санаб ўтади. Жумладан, “Олий таълимнинг маънавий-ахлоқий
мазмунини ошириш, талаба-ёшларга мустақиллик ғояларига, юксак маънавият
ва инсонийликнинг миллий анъаналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш,
уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий тафаккурни
мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли маърифий ва тарбиявий ишларни олиб
бориш” кераклиги хусусида таъкидлаб ўтганлар..
Аждодларимиз меросини тушуниш, англаш ва уларда илгари сурилган
ғояларга амал қилиш ҳар бир ёшдан мазкур масалага нисбатан билимли ва
онгли муносабат билдириш талаб этилади. Чунки, билимлилик ва маънавий
меросимиз жамиятнинг барча аъзоларига онгли муносабат маънавий
тараққиётга оқилона ёндашиши, унинг кўламини кенгайтиришга ундовчи
асосий омил ҳисобланади.Билимлилик ва онгли муносабатнинг негизида эса
албатта ўқиб ўрганиш, мунтазам изланиш ташкил этади. Ўқиш ўрганиш
натижасида ёшларда ҳаётий воқеа ва ҳодисаларга нисбатан тахлилий тафаккур
ва хулосалар чиқариш каби кўникмалари шаклланади. Натижада ёшлар
яхшини-ёмондан, халолни-харомдан, оқни- қорадан ажратишни ўрганадилар.
Бунда эса бизга асосий кўмакчи восита сифатида аждодларимиз мероси қўл
келади. Уларда илгари сурилган ғоялар мана неччи асирдирким халқимизни
миллий анъаналар руҳида ватанпарвар, меҳнатсевар, ростгўй бўлиб
яшашларида хамроҳ бўлиб келаётир. Масалан:
Мақоллар – халқнинг ҳаётий тажрибалари асосида юзага келган доно
фикрларни ихчам шаклда ифодаловчи асарлар ҳисобланади. Уларда
меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, мардлик, сахийлик, инсоф, дўстлик,
олижаноблик, соф муҳаббат, илм олишга даъват этиш каби чин инсоний ғоялар
96
ўз аксини топган. Меҳнатсеварлик – инсоннинг бутун ҳаёти давомида амалга
ошириладиган жараёндир. Ҳалол меҳнат киши ҳаётининг мазмуни
ҳисобланади. Ҳалол меҳнат билан кун кўриш ва яшаш инсон ҳаётининг энг
олий безагидир. Инсон нима билан фахрланса ёки эъзозланса, бунинг барчаси
меҳнат туфайлидир. Қадимдан ота-боболаримиз болаларини жуда ёшлигидан
бошлаб меҳнат қилиш, ўз ризқини ҳалол топиб ейишга ўргатганлар. Булар
мақолларда ҳам ўз аксини топган. Чунончи, қуйидаги мақолларда ҳам
меҳнатсеварлик хислатлари улуғланади:
Бирни биров беради, кўпни меҳнат.
Бировнинг бергани – кўргулик,
Меҳнатнинг бергани – тўйгулик. каби.
Достонлар. Ўзбек фольклорининг достон жанри ҳам халқимиз орасида энг
кўп тарқалган ва тарбиявий аҳамияти катта бўлган жанрлардан биридир.
Достонларда ёшлар тарбиясининг барча таркибий қисмлари, меҳнатсеварлик,
ватарпарварлик, ота-онага муҳаббат, садоқат, ибо, ҳаё, ор-номус, яъни инсонни
баркамолликка элтувчи олий фазилатлар улуғланиб, дангасалик, одобсизлик,
ёлғончилик, манфаатпарастлик қораланади. Бир сўз билан айтганда, достонлар
воситасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгига миллий ғоя ва
маданиятни сингдиришда самарали фойдаланиш имконияти мавжуд.
Достонларда халқ ўзи орзу қилган қаҳрамонлари, орзу истакларини
ифодалайди. Бу достонларни эшитиб улғайган фарзандлар достон
қаҳрамонлари каби мард, жасур, ватанпарвар, садоқат, соғлом турмуш тарзи
қоидаларига қатъий амал қилувчи, ҳалол муҳаббат соҳиби бўлиб етишишига
ишонадилар. Масалан: “Гўрўғли” туркумига киритилган «Далли» достонида
Гўрўғлибек ўз ватанини севувчи, қўрқмас, мард инсон сифатида тасвирланади.
У душман билан жангга кириш олдидан аскарларига далда бериш учун шундай
дейди:
Ажал етмаса ўлмасмиз,
Қизил гул янглиғ сўлмасмиз,
Қочиб биз номард бўлмасмиз,
Қочган билан қутулмасмиз,
Душман бермас омон санга
Ўзбек халқ педагогикасида ёшларда ахлоқий хислатларни тарбиялашга
қаратилган бир қатор усул ва воситалар ҳам тасвирланган. Чунончи,
тушунтириш, намуна кўрсатиш, одатлантириш, дуо қилиш, тақиқлаш,
мажбурлаш, қарғаш, қўрқитиш, онт-қасам ичириш, уришиш, калтаклаш ва
ҳоказолар. Ёшларни тарбиялашда ўгит-насиҳат, намуна, дуо қилиш, ибрат,
алқаш самарали натижалар бериши тасдиқланган. Айниқса, ўгит-насиҳат, дуо
қилиш методлари ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда муҳим аҳамият
касб этади. Халқ оғзаки ижодида ҳам бу методлар ўз аксини топган. Бу
хусусиятлар, айниқса, эртак ва достонларда яққол кўзга ташланади. Гўрўғли
Ҳасанхонни йўлга жўнатаётиб:
Айрилиқдан бир неча дод айлайин,
Жудоликдан тинмай фарёд айлайин.
97
Отнинг бошин тўхтатиб тур, Ҳасанхон,
Қулоқ солгин, мен насиҳат айлайин [2;99-29]
деб, Ҳасанхонга ёмонларга ёндашма, ота-онангни унутма, яхшилар билан
доим бирга бўл, ёмон ишларга қўл урма, ўз ватанингни ташлаб ўзга юртларга
ўтиб кетма, Чамбил элингни унутма, улуғлар иззатини қилгин, манманлик
қилма, барчага саломингни канда қилма, айтган насиҳатимни унутма, деб
насиҳат қилади. Насиҳат усулининг таъсир доираси кенг бўлгани учун, халқ
ижодиётининг деярли барча жанрларида учрайди.
Инсоният ўз ҳаёти давомида меҳнат орқали ўзаро мулоқотга киришади,
бир-бирининг тажрибасини ўзлаштиради ва маданий бойликларини улашади.
Бунинг натижасида инсоннинг тафаккури, билим доираси, дунёқараши
кенгаяди. Ҳар бир ёш аждодларимиз меросига, панд насихат ва ўгитларига
таянмоғи, суянмоғи ва амалиётида қўлламоғи зарур. Сабаби айнан, аждодлар
ўгити ўсиб келаётган ёш авлодни “оммавий маданият” каби хуружлардан
сақлай олади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017
йил 23 июндаги Ўзбекистонда “Ислом маданияти” марказини ташкил қилиш
ҳақидаги қарорида ҳам улуғ ватандошларимиз Имон Бухорий, Имом Термизий,
Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа бир қатор мутафаккирларимизнинг
фазилатларини, асарларида илгари сурилган ғояларини кенг тарғиб қилиш каби
ғояларни илгари сурганлар. Шундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда
амалга оширилаётган маънавий тадбирларнинг асосини улуғ меросимизни ёш
авлод маънавиятини юксалтириш йўлида хизмат қилишни таъминлашдан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |