112
Мультимедиали электрон ўқув адабиётларини яратиш ўқитувчиларнинг
касбий маҳоратини оширишнинг инновацион воситаси
Н.И. Тайлақов,
Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий
тадқиқот институти директори, п.ф.д., профессор
Мультимедиали электрон ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш,
авваламбор, уларни тайёрлаш борасидаги илмий-услубий, ташкилий ишлар
ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишни, инновацион фаолиятни талаб
қилади.
Мультимедиали электрон ўқув адабиётлари (электрон дарслик, электрон
ўқув қўлланма, электрон ўқув-услубий мажмуа, аудео ва видео тренажерлар ва
ҳ.к.)ларнинг ўқувчиларнинг давлат таълим стандартида ва ўқув дастурида
белгилаб берилган билим малака ва кўникмаларни фаол ва онгли суратда
ўзлаштиришга ёрдам берувчи, ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини
оширишга хизмат қиладиган асосий электрон восита ҳисобланади.
Мультимедиали электрон ўқув адабиётлари (МЭЎА) бошқа ўқув
адабиётлари каби фан асосларининг ҳаёт билан, кундалик турмуш билан ўзаро
боғланишни амалга ошириши, ҳозирги замоннинг, табиат ва жамиятнинг бош
муаммоларини ўқувчиларга етказишда ўқитувчиларга кўмаклашиши, таълимни
ривожлантириши лозим. Шунингдек, ўқитувчилар ҳам ўқувчилар каби ўз
билимларини узлуксиз такомиллаштириш ва мустақил билим беришга
ўқувчиларни тайёрлашлари керак.
МЭЎАда таълим стандартларида белгилаб берилган билим, кўникма ва
малакаларни сингдирилиши шарт бўлиб, у муайян йўналишдаги билимлар
беришдан ташқари, ўқувчиларда оламни, табиат ва жамиятни идрок этишга оид
табиий ва ижтимоий фанларга оид тушунчаларни шакллантиришга хизмат
қилиши ва лозим ҳолларда ўқитувчи вазифасини ўташи лозим.
Қайд этилган талабларга амал қилиш учун ўқитувчиларнинг маълум
ёшдаги талабалар билан ишлаш тажрибалари назарда тутилади ва таълимнинг
тарихий тажрибаси ҳисобга олинади. Янги таълим мазмуни илмий
экспериментал текшириш ва натижаларни экспертлар ёрдамида баҳолаш йўли
билан жорий қилинади.
Ўқув адабиёти мазмуни муайян фан ва унинг айрим мавзуларини ўрганиш
учун дастурда ажратилган соат миқдорига мос келиши, ўқитувчилар
томонидан тегишли мавзу ва билимларни талабаларга онгли етказилиши, шу
билан бир қаторда таълим муассасаси ўқув-моддий базасига мос бўлиши,
таълим мазмунини белгилашда халқаро тажрибалар инобатга олиниши зарур.
Жамиятнинг эҳтиёжларини, ўқитувчиларнинг ҳаёт тажрибасини, фаннинг
ички мантиқини, талабаларнинг имконият ва қизиқишларини, ўқитишнинг
метод ва ташкилий шаклларини ўқув адабиётининг мазмунини белгилашда
инобатга олиш зарур. Унда келтирилган атамалар, тушунчаларнинг
114
дастуридаги материалларни илмий баён этиш, энг аввало, далиллар ва уларнинг
мавжуд алоқаларини ҳаққоний акс эттириш воқеаларни уларнинг содир бўлиш
ва тараққий этиши ҳолида олиб ўрганиш, асосий тушунчалар, қонунлар ва
назарияларни ҳозирги замон илм-фанига мувофиқ тарзда далиллар ёрдамида
асослаш демакдир.
МЭЎАда ўқув материалини баён этишда мантиқий фикрлашнинг турлича
шаклларидан – таққослаш ва қарама-қарши қўйиш, индукция ва дедукция,
мавзу бўйича хулоса чиқариш, исботлашнинг турли усулларидан кенг
фойдаланиш лозим. Материални баён этишда индуктив ва дедуктив
ёндашишлар ўртасидаги мутаносибликни вужудга келтириш айниқса муҳим
ҳисобланади.
МЭЎА касб таълим ўқитувчиларини турли замонавий ахборот
технологиялар, ишлаб чиқариш тармоқларининг муҳим техник қурилмалари ва
техник жараёнлари, энергетика, металлургия, машинасозлик, кимё саноати,
қишлоқ хўжалиги, транспорт, алоқа воситалари ва бошқалар билан
таништиришни кўзда тутмоғи лозим. Давлатимизнинг ижтимоий қурилишидаги
муваффақиятларни ёритиб бориш, айрим техника, ишлаб чиқариш
тармоқларини ривожлантиришга оид вазифаларни илгари суриши лозим.
МЭЎАда
келтирилган
назарий
билимлар
кейинги
материални
тушунтиришда ҳам, янги билимларни эгаллашда ҳам асқотиши, яъни
билимларни узвий эгаллашда қўлланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: