111
Синов охирида ўқувчилар ўзларини етакловчи-ташкилотчи бўлишига оид
фаолият тури ҳақида маълум бир билимларга эга бўлиши, ҳақиқатгўй,
ташаббускор, мулоқотчи, мустақил фикрловчи, топқир, ўзаро муносабатларга
тез киришадиган, ечимини кутаётган муаммони дарров пайқайдиган, ўзининг
ҳиссий кўтаринкилиги билан бошқаларни ҳам қизиқтира оладиган ва
бошқаларга таъсир қила оладиган, талабчан, энг муҳим, ижобий ва зарарли
томонларни ажрата оладиган, танқидга хайрихоҳлик билан қарайдиган, ишга
мустақил кириша оладиган, ташкилотчиликни ўз устига оладиган ҳар бир иш
учун жавобгарликни сезадиган, ишчанлик муносабатида босиқ бўлиш каби
фазилатлар зарурлигини пайқашади.
Янги педагогик технологиялар, тарбиявий жараённинг асосий йўналиши
шундан иборат бўлиши керакки унда ўқувчининг масъулиятни ўз устига
олиши, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, ўзига
ишониш каби муҳим шахсий психологик хислатларни шакллантиришга
эътибор қаратилади. Маълумки, ўсмирлардан “Мен кунни ҳис қилишимга, ўз-
ўзини англашга, ўзини ҳам катта бўлганини ҳис қилишига” интилиш юқори
бўлади. Савол-жавоблар пайтида ўсмирларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишга
қандай ёндашиш ишлари, ўзлари ҳақида қандай фикрда эканликлари
аниқланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўз-ўзини англашда ўз-ўзини
баҳолаш асосий рол ўйнайди. Айнан мана шу хислат шахс фаолияти ва хулқ-
атворини бошқаради. Чунки ўқувчининг нимани эгаллагани ва нимага
интилгани борича, ёки бўрттирган ёки камайтирилган тарзда мужассам бўлади.
Етук шахс тарбияси учун эса уни ўз-ўзини юқори баҳолашига мос келиш
зарур. Бозор муносабатлари шароити ўқувчининг ўз кучи, иқтидори ва
қобилиятига ишончни талаб қилади, ўсмирларнинг фаоллик кўрсатиб ҳаётда ўз
ўрнини топишга интилишини кучайтиради.
Комил инсонни тарбиялаш оиладан бошланади, у авлодларга тарихий-
маънавий бойликларни, қадриятлар, анъаналар, урф-одатларни асраб етказади
,
уларда миллий онг шакллантиришда жаҳон цивилизациясига муносиб улуш
қўшаётган миллий маданият учун ғурурланиш туйғусини уйғотади. Дастурда
ота-оналар билан болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, оиланинг бош
тарбия ўчоғи эканлиги, айнан оиланинг нафақат бола кўриш ва шу билан бирга
уни тарбиялаш, турмуш тарзини шакллантиришдаги, болаларни ижтимоий
бойликлар ва вазифалар билан таништиришдаги ўрни очиб борилади,
болаларни ҳозирги замоннинг зиддиятлари ва мураккабликларига олиб кириш
масалаларини ёритади.
Шахсни тарбиялаб вояга етказишда бу каби таъсирчан воситаларни ишлаб
чиқиш ва амалиётга жорий этиш бугунги кун учун долзарб муаммолардан
биридир. Бунинг учун узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган
ўқитувчи-тарбиячилар, мутахассислар ва кенг жамоатчиликнинг таълим
муассасаларида янги педагогик технологияларни яратишдаги ҳаракатларини
бирлаштириш мақсадга мувофиқдир. Чунки, фарзанднинг шахс бўлиб вояга
етиши бу - келажакнинг ёрқин ва тараққийпарвар бўлишининг гаровидир.
Do'stlaringiz bilan baham: