Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
 


109 
3-ШУЪБА 
КАСБ ТАЪЛИМИ ЖАРАЁНИНИ УЗЛУКСИЗЛИГИ ВА 
УЗВИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК, АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
 
Таълим олувчиларни тарбиялаш жараёнида педагогик
технологиялардан фойдаланиш 
 
Д.Д. Шарипова,
ТДПУ профессори, п.ф.д. 
Ҳозирги глобал ўзгаришлар жараёни, Ўзбекистон Республикасининг 
мустақилликка эришганлиги, ривожланишда янги ижтимоий-иқтисодий 
йўналишга ўтишимиз ва мустақил фикр юритадиган, қўйилган мақсадга эркин 
ҳолда эришишга қодир бўлган инсон шахсини шакллантириш ҳамда камол 
топтириш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўртага қўяди. Янги тикланаётган 
жамиятимиз даврида пайдо бўлган замонавий таълим-тарбия Концепцияси бир 
томондан, шахснинг ҳар томонлама ва гармоник ривожланишини, иккинчи 
томондан эса, шахснинг ҳаётида, оила шароитида уни биринчи қўйган 
қадамидан бошлабоқ, тўлақонли, асаблари бутун, жисмонан ва руҳан тетик 
саломатлигини таъминлашни кўзда тутади. 
Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё 
ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” – деган фикрлари, ҳар қачонгидан 
ҳам долзарб эканлигини англашимиз зарур.
Бугунги кунда ўқувчи-ёшларни баркамол шахслар қилиб тарбиялашда, 
уларни педагогик технологиялар асосида ривожлантириш зарурати қўзга 
ташланмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида “Жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, 
мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ўз ҳаётий нуқтаи назарига эга 
бўлган ёш авлодни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва 
фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий 
фаоллигини ошириш каби вазифалар белгиланган. 
Шахснинг маънавий етук шахс бўлиб шаклланишига қаратилган, унинг 
камол топиши, ўзининг ва атрофдагиларнинг саломатлигини сақлаш, ёмон 
одатлардан холи бўлиши, ҳамда ўзининг ҳаётдаги ўрнини англаш масалалари 
юзасидан масъулиятли қарорларни қабул қилувчи, ўсиб-улғаётган авлодга 
тарбия бериш масаласи бўйича ечимларнинг янгича йўналишлари - ҳаётда ўз 
ўрнини фаол эгаллашга қодир бўлган, бой маънавий-маърифий дунёқарашли 
инсон бўлишлари давр талабидир. 
Буларнинг барчаси ёш авлод тарбиясига янгича ёндашишни талаб этади. У 
ёш авлодда етакчилик ва ташкилотчилик сифатларини, масъулиятни чуқур ҳис 
этишни, ўзи ва ён атрофдагиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга 
эътибор бериш ва барча ишларда фаоллик кўрсатиб яшаш кўникмасини 


110 
шакллантиришни назарда тутади. 
Ёшлар орасидаги “Инсон шахс бўлиб туғилмайди, шахс бўлиб 
шаклланади” (“Биз соғлом турмуш тарзини танладик”) тарбиявий дастури 
тарбия жараёнида янги методлар ва технологияларни излашларнинг натижаси 
деб уйлаймиз. Чунки бу дастур тарбия жараёнини ҳам мазмунига, ҳам шакл ва 
услубларига янгича ёндашишга ҳаракат қилинган.
Инсон шахс бўлиб шаклланиши учун у аввало, жисмоний чиниққан, ақлий 
баркамол, онг ва тафаккури шаклланган маънавий етук, дунёқараши кенг, 
жамият тараққиётида фаол қатнашадиган, инсон ҳаётида учрайдиган баъзи 
ноахлоқий хатти-ҳаракатлардан (ичиш, чекиш, наркотик моддалар истеъмол 
қилиш, жиноятчилик ва ҳ.к.) холи, уларга нисбатан муросасиз бўлмоғи лозим. 
Дастурнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшларда ижтимоий кўникмаларни 
шакллантириш ва уларни масъулиятли қарорлар қабул қилишга ўргатишдир. 
Сир эмаски, тарбиявий жараёнда ўқувчига “объект” сифатида қараш кенг
тарқалган, ваҳоланки у “субъект”, яъни тарбия жараёнида ўқувчининг ҳам фаол 
иштирокини тақозо этади. Бу эса, унда ўзининг англаши, шу қатори ёшларнинг 
ҳатти-ҳаракатлари учун масъуллик ҳиссини уйғотади, қабул қилган қарорлари 
учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни шакллантиради. 
ХХI асрда яшаётган ёшларда ўзи ва ўзгалар учун масъул бўлиш 
фазилатларини шакллантиришдек муҳим тарбиявий вазифа ҳозирги кун 
тартибига қўйилди. Масъуллик ҳиссини шакллантириш ёш авлоднинг ахлоқий-
маънавий камолоти, гуруҳни бошқариш ва унга етакчилик қилиш, табиатни 
муҳофаза қилиш, салбий иллатларнинг олдини олиш кабилар билан боғлик. 
Тарбиявий дастур 23 соатга мўлжалланган бўлиб, умумий ўрта таълим 
мактабларининг 9-синф ўқувчиларига тарбиявий соатларни ўтказишда ёрдам 
беради. 
Тарбиявий машғулотларни ўтказишда ўқитувчилар турли хил таълим 
шаклларидан фойдаланадилар, жумладан, ақлий ҳужум, блиц-сўров, маъруза-
суҳбат, тест топшириқлари, мунозара, суҳбат, ҳаётий вазиятларнинг ечими
савол-жавоблар, амалий ўйинлар, тренинглар (ролли ўйинлар), видеороликлар, 
мультимедиа, турли хил лавҳалар ва ҳ.к. каби методлар ва технологиялар кенг 
қўлланилади. 
Дастурда турли вазиятлар яратилиб, унда ўқувчиларга масъулиятли 
қарорлар (саломатлигига, тарбияга, ижтимоий ҳаётига, миллатларга, Ватанига 
оид) қабул қилиш, ўз амалий қобилиятини ўстириш, мактаб ва синфда ўз 
ўрнини топиш, уни мактабда, уйда, турли муносабатлар жараёнида намоён 
қилиб мустаҳқамлаш имкониятлари яратилади. 
Бизнинг жамиятимиз ёш авлодда қандай сифатлар шаклланаётганига 
бефарқ қарай олмайди, жамият учун итоатгўйликдан кўра
ўз фикрига эга 
бўлган, ҳар бир масала бўйича тўғри қаpop қабул кила оладиган, ижтимоий 
гуруҳларга етакчилик қила оладиган шахслар тарбиялангани афзал. Ҳар бир 
ўйинли 
вазиятлар 
чоғида 
ўқувчилар 
ўзини 
ташкилотчи-етакловчи, 
ташаббускор-етакловчи, спортчи-етакловчи, кўп нарсани биладиган етакловчи 
каби вазиятларда бўлишга ҳаракат қилади. 


111 
Синов охирида ўқувчилар ўзларини етакловчи-ташкилотчи бўлишига оид 
фаолият тури ҳақида маълум бир билимларга эга бўлиши, ҳақиқатгўй, 
ташаббускор, мулоқотчи, мустақил фикрловчи, топқир, ўзаро муносабатларга 
тез киришадиган, ечимини кутаётган муаммони дарров пайқайдиган, ўзининг 
ҳиссий кўтаринкилиги билан бошқаларни ҳам қизиқтира оладиган ва 
бошқаларга таъсир қила оладиган, талабчан, энг муҳим, ижобий ва зарарли 
томонларни ажрата оладиган, танқидга хайрихоҳлик билан қарайдиган, ишга 
мустақил кириша оладиган, ташкилотчиликни ўз устига оладиган ҳар бир иш 
учун жавобгарликни сезадиган, ишчанлик муносабатида босиқ бўлиш каби 
фазилатлар зарурлигини пайқашади. 
Янги педагогик технологиялар, тарбиявий жараённинг асосий йўналиши
шундан иборат бўлиши керакки унда ўқувчининг масъулиятни ўз устига 
олиши, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, ўзига 
ишониш каби муҳим шахсий психологик хислатларни шакллантиришга 
эътибор қаратилади. Маълумки, ўсмирлардан “Мен кунни ҳис қилишимга, ўз-
ўзини англашга, ўзини ҳам катта бўлганини ҳис қилишига” интилиш юқори 
бўлади. Савол-жавоблар пайтида ўсмирларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишга 
қандай ёндашиш ишлари, ўзлари ҳақида қандай фикрда эканликлари 
аниқланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўз-ўзини англашда ўз-ўзини 
баҳолаш асосий рол ўйнайди. Айнан мана шу хислат шахс фаолияти ва хулқ-
атворини бошқаради. Чунки ўқувчининг нимани эгаллагани ва нимага 
интилгани борича, ёки бўрттирган ёки камайтирилган тарзда мужассам бўлади. 
Етук шахс тарбияси учун эса уни ўз-ўзини юқори баҳолашига мос келиш 
зарур. Бозор муносабатлари шароити ўқувчининг ўз кучи, иқтидори ва 
қобилиятига ишончни талаб қилади, ўсмирларнинг фаоллик кўрсатиб ҳаётда ўз
ўрнини топишга интилишини кучайтиради. 
Комил инсонни тарбиялаш оиладан бошланади, у авлодларга тарихий- 
маънавий бойликларни, қадриятлар, анъаналар, урф-одатларни асраб етказади
, 
уларда миллий онг шакллантиришда жаҳон цивилизациясига муносиб улуш 
қўшаётган миллий маданият учун ғурурланиш туйғусини уйғотади. Дастурда 
ота-оналар билан болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, оиланинг бош 
тарбия ўчоғи эканлиги, айнан оиланинг нафақат бола кўриш ва шу билан бирга 
уни тарбиялаш, турмуш тарзини шакллантиришдаги, болаларни ижтимоий 
бойликлар ва вазифалар билан таништиришдаги ўрни очиб борилади
болаларни ҳозирги замоннинг зиддиятлари ва мураккабликларига олиб кириш 
масалаларини ёритади. 
Шахсни тарбиялаб вояга етказишда бу каби таъсирчан воситаларни ишлаб 
чиқиш ва амалиётга жорий этиш бугунги кун учун долзарб муаммолардан 
биридир. Бунинг учун узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган 
ўқитувчи-тарбиячилар, мутахассислар ва кенг жамоатчиликнинг таълим 
муассасаларида янги педагогик технологияларни яратишдаги ҳаракатларини 
бирлаштириш мақсадга мувофиқдир. Чунки, фарзанднинг шахс бўлиб вояга 
етиши бу - келажакнинг ёрқин ва тараққийпарвар бўлишининг гаровидир. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish