Ўзбекистон республикасида таълим


Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инклюзив иқтисодий



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инклюзив иқтисодий 
 ўсишга таъсири 
 
С.Қ.
Ғаниев, ММЕ-10 ТДИУ
 
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли 
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик 
ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун 
устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва 
диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, 
халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик 
салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Натижада, 
бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилиб, макроиқтисодий 
барқарорлик таъминланди, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишига 
эришилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини 
ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилди.
Айни вақтда, мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур 
таҳлили ва кейинги йилларда амалга оширилаётган иқтисодиётнинг очиқлик ва 


103 
шаффофлигини таъминлаш борасида саъй ҳаракатлар давлатимизни янада 
барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича 
ёндашув заруратини келтириб чиқармоқда. Бу даставвал, аҳолини даромадлар 
даражаси ва унинг турмуш шароити орқали намоён бўлса, очиқ иқтисодиётга 
ўтиш зарурати мавжуд вазиятни янада таранглаштириши, аҳоли ижтимоий 
қатламлари орасидаги тафовутни кескин ўзгаришига сабаб бўлади. 
Маълумки, замонавий жаҳон иқтисодий тизимида нафақат ривожланаётган 
давлатлар балки ривожланган давлатлар ҳам паст иқтисодий ривожланиш 
даражаси ва аҳолини даромадлар даражасининг тенгсизлигини ошиши билан 
харкатерланади. Мамлакатлар ҳукумати олдига макроиқтисодий сиёсатни қайта 
қўриб чиқиш ва ўзгартириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги 
сифат моделларини тадқиқ этиш заруратини қўяди. Охирги пайтларда 
иқтисодий ўсишда “инклюзивлик” тушунчаси кўп фойдаланилмоқда. Бу 
тушунчанинг асосий синоними сифатида “умумий ўсиш”, “камбағалликни 
бартараф этишга йўналтирилган ўсиш”, “адолатли ўсиш”, ва бошқалар.
Жаҳон банки таърифига кўра, “инклюзив ўсиш” бу юқори ва барқарор 
ўсиш бўлиб, камбағалликни қисқартиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. 
Ишчи кучининг сезиларли қисми иқтисодиёт тармоқлари бўйича мутаносиб 
тақсимланиб, ҳар бир шахс учун бозор ва ресурсларга бўлган тенг 
имкониятнинг мавжудлиги билан ҳарактерланади. Бироқ, бунда меҳнат 
унумдорлигининг кўпайиши ва барча аҳоли қатламлари учун даромадларнинг 
тенг тақсимланишига эришиши зарур бўлади.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти “инклюзив ўсиш” 
тушунчасини “ахолининг барча қатламлари учун тенг имкониятлар яратилиши 
ва жамиятда пуллик ва бошқа даромадларни янада адолатли тақсимланиши 
ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга йўналтирилган иқтисодий ўсиш”
сифатида тадқиқ этади
13
. Масалага шу жиҳатдан ёндашганда, мамлакатимизда 
Ҳаракатлар стратегияси доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришга 
қаратилган чора-тадбирлар юксак аҳамиятга эгалиги билан алоҳида ажралиб 
туради. Бинобарин, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб 
бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, 
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар 
барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий 
инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича 
мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, 
санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш йўналишлари охир оқибатда 
макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш 
суръатларини сақлаб қолишга қаратилган.
Айни пайтда, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий 
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш 
ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини 
модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат 
13
Стимулирование инклюзивного роста с помощью более совершенного регулирования: роль оценки 
регулирующего воздействия // GOV/RPC №4, 2015 


104 
иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор 
мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини 
рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом 
эттириш, минтақаларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал 
фойдаланиш ижтимоий соҳани ривожланишига хизмат қилади. 
Жаҳон тажрибасидан маълумки, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни 
таъминлаш, яъни аҳоли турмуш даражасини ошириш, эркин ва фаровон ҳаётни 
таъминлаш ҳамда жамият аъзоларининг даромадларини ошириб бориш муҳим 
аҳамият касб этади. Иқтисодий ўсиш муайян давр мобайнида мамлакатда товар 
ва хизматлар ишлаб чиқариш даражасининг ижобий ўзгаришидир. Бошқача 
айтганда, иқтисодий ўсиш бу миллий иқтисодиётда муайян давр давомида 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, бошқача айтганда, ҳақиқий ва 
потенциал ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради. Иқтисодий ўсиш нафақат 
мамлакат реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, жон бошига тўғри 
келадиган реал даромадларнинг ўсишини ҳам англатади. Иқтисодий ўсиш 
назарияси ва моделларида ЯИМ ўрнига СИМ, ЯМД, СМД кўрсаткичларидан 
ҳам фойдаланилиши мумкин. Иқтисодий назарияда иқтисодий ўсиш 
даромадларни қандай нисбатларда истеъмол ва инвестицияларга бўлинишига 
боғлиқ деб қаралади.
Маълумки, жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча 
муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиётнинг 
барқарор ривожлантириш орқали иқтисодий ўсишга эришишдир. Аҳоли 
фаровонлигининг ошиб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш 
даражаси ва суръатларига боғлиқ.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Президенти 
Шавкат Мирзиёев 
мамлакатнинг 2016 йилда ривожланиш якунлари ва 2017 йил вазифаларига 
бағишланган 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
кенгайтирилган 
йиғилишида 
республика аҳолиси реал даромадларининг йиллик ўсиши 11 фоизлигини қайд 
этиб, 2030 йилгача ўзбекистонликларнинг даромадларини ўртача жаҳон 
даражасидан ошириш вазифасини қўйди. Таркибий ўзгаришлар аввало ана шу 
масалалар ечимига хизмат қилиши керак. Амалга оширилган таркибий қайта 
қуришлар натижасида 2000-2015 йилларда мамлакат ялпи ички маҳсулотида 
саноатнинг ҳиссаси 14,2 фоиздан 33,5 фоизга, хизматлар улуши 37 фоиздан 55 
фоизга ўсди. Мувофиқ равишда қишлоқ хўжалигининг улуши жиддий пасайди. 
2030 йилгача саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссасини 40 фоизга 
етказиш масаласи қўйилган. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги 
улуши 57 фоизга етди. Бир йилда 32 мингдан зиёд кичик бизнес субъектлари 
ташкил этилмоқда. Натижада тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган 
даромаднинг умумий даромадлардаги улуши 52 фоиздан ошди. Ушбу 
натижалар шубҳасиз мамлакатимизда ижтимоий иқтисодий тараққиётга 
эришиш ва у орқали инклюзиқ иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish