Ўзбекистон республикасида таълим


Ўқув машғулотларини ташкил қилишда дидактик воситалардан



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Ўқув машғулотларини ташкил қилишда дидактик воситалардан 
фойдаланиш омиллари 
 
М.Ф. Ҳакимова,
ТДИУ “Касб таълими (иқтисодиёт)” 
кафедраси профессори, п.ф.д. 
Бугунги кунда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари олдида таълим-
тарбия бериш соҳаларига малакали, ҳар томонлама рақобатбардош 
мутахассислар етказиб бериш масаласи долзарб бўлиб турибди. Ўқув 
юртларининг профессор-ўқитувчилари таркиби таълим жараёнига қўйилган 
талабларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари керак, булар: ўзи ўқитаётган фанни 
аъло даражада билиш, ўз касбини жон-дилидан севиш, талабаларда фанларга 
нисбатан қизиқиш уйғотиш, амалий ишларни ҳозирги давр талаблари асосида 
уюштириш, чуқур билимга эга бўлиш кабилар. Бу каби талаблар ўз навбатида 
бўлажак мутахассисларнинг сифатини янада яхшилашга, уларни ижодий 
фикрловчи ва ташаббускор мутахассислар қилиб тарбиялашга хизмат қилади. 
Республикамиз олий таълим тизимида инновацион технологиялардан 
фойдаланиш ўқув, ижодий, амалий ва тадқиқот характеридаги лойиҳаларни 
яратишга талабаларни жалб қилиш, уларни лойиҳалаш маданиятини оширишга 
хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, талабаларда лойиҳалаш маданиятининг 
талаб 
даражасида 
ривожланмаганлиги, 
инновацион 
маданиятни 
ривожлантиришнинг назарий тавсифини асослаш механизмини яратиш 


115 
заруратини 
юзага 
келтирмоқда. 
Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Сифатли таълим 
хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий 
эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим ва ўқитиш
сифатини баҳолашнинг халқаро стандартини жорий этиш асосида олий таълим 
муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш”
масалалари ёритилган
1
. Бу олий ўқув юрти талабалари лойиҳалаш 
маданиятининг сифатлари, инновацион ҳамда интерфаол усуллар асосида 
лойиҳа ишларини тайёрлаш малакаларига эга етук мутахассислар тайёрлашга 
хизмат қилади. 
Биз бугунги кунда иқтисодий таълимда илғор педагогик технологиялардан 
фойдаланиш масаласини кўтариб чиқмоқдамиз. Чунки, анъанавий таълим 
усуллари кафолатланган натижаларга эришиш масаласини ҳал эта олмайди.
Илғор тажрибалардан фойдаланиш жараёнида жуда кўп ноаниқликлар вужудга 
келади. Илғор тажрибани амалда такрорлаш ҳам бир мунча қийин. Чунки 
педагогок маҳорат шундай бир хусусиятки, уни қўлдан-қўлга ўтказиш қийин, у 
индивидуал бўлиб, туғма истеъдод талаб этади. Лекин педагогик технологиялар 
такрорланиш учун қулай имконият яратади. 
Ҳозирда таълим жараёнида илғор педагогик технологиялардан 
фойдаланиш орқали юқори натижаларга эришмоқдамиз. Аммо таълим жараёни, 
хусусан, иқтисодий таълимни ўқитишни ҳам ривожлантиришимиз лозим. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгиланган вазифаларни амалга 
ошириш учун педагогика, психологияга, ижодкор ўқитувчига эҳтиёж ниҳоятда 
ортиб бормоқда. Бугун олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ижодкор 
ўқитувчи-педагогларнинг бўлиши давр талабидир. 
Педагогик фаолият – бу инсон шахсини, унинг дунёқарашини, ишончини, 
онгини, хулқини шакллантиришга бўйсундирилган чексиз масалаларни ечиш 
жараёнидир. Психологик-педагогик адабиётларда педагогик фаолият турлари 
(таълим берувчи, тарбияловчи, ривожлантирувчи, сафарбарлик, тадқиқотчилик, 
ташкилотчилик ва бошқалар) қатор олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Шу 
билан биргаликда педагогик фаолият мунтазам ўзгарувчан, янгиланувчан, 
ривожланувчанлиги билан ажралиб туради, унга ижтимоий буюртма узлуксиз 
равишда таъсир кўрсатади.
Агар, таълим технологиясига педагогик тизимнинг компоненти сифатида
қаралса, уни таркибий тузилиши жиҳатдан икки хил, яъни элементлари бўйича 
ва функциянинг вариантида тасаввур қилиш мумкин.
Ҳозирги шароитда илғор педагогик технология элементларини ўқув 
жараёнига татбиқ этиш тўғрисида фикр юритар эканмиз, яна бир муҳим 
ҳолатни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Бу ҳам бўлса технологияни 
таълим жараёнига татбиқ қилувчи ўқитувчи шахсини, яъни ҳар қандай 
технология ўқитувчи ақл заковати, шахсий ва касбий маҳорати орқали таълим-
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони. Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 6-сон, 70-модда. 


116 
тарбия жараёнига татбиқ қилиниб, ўқув жараёнини интерфаол метод асосида 
ташкил этишда юксак маҳорат ва малакани талаб этади. Интерфаол методларни 
қандай жиҳатларини таҳлил қилмайлик, унинг асоси таълим самарадорлигини 
оширишга, яъни кам вақт, кам куч сарфлаб, кўпроқ сифатли, юқори натижага 
эришишга қаратилган. Қўлланиладиган интерфаол методлар натижаси эса, 
биринчи навбатда педагогнинг маҳоратига, технологияларни тўғри танлашига 
ва улардан моҳирона фойдаланишига боғлиқдир. 
Таълим соҳаси учун олий ўқув юртларида олган билим, кўникмаларини ва 
тажрибани инсон муносабатлари ҳамда жамият тузилишининг оқилона 
моделида фойдалана оладиган, ўзгариб бораётган бозор муҳитида тез мослаша 
оладиган, таваккалчилик шароитида мустақил қарорлар қабул қила оладиган, 
бир хил бўлмаган ечимларни топа оладиган, киришимли ва ижтимоий-
мослашувчан мутахассисларни тайёрлаш давр талабидир. 
Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодий фанларни ўқитиш жараёни янгича 
ёндашувни талаб этади, бу эса касбий фанларни ўқитиш жараёнида инновацион 
технологиялардан фойдаланиш технологиясини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш 
демакдир. 
Фан ўқитувчиси томонидан ишлаб чиқилган таълим технологиясида 
мақсадга етишишга олиб борадиган, ўқитиш ҳаракатлари назарда тутилади. 
Кейинги ўқитиш ҳаракатлари умумий ўқитишнинг технологик стратегиясига 
киритилади. Педагог ва талабанинг мўлжалланган фаол ўзаро ҳаракати 
педагогик жараённинг муваффақиятли ҳаракатини аниқлайди. Агарда 
технологияда талабалар ҳаракатининг қатъий кўрсатмаларининг ўрни бўлса, 
унда талабаларнинг алгоритмлашган ҳаракатлари билан уларнинг мувофиқлиги 
бирмунча тўлиқ бўлади. Агарда технология талабалар ҳаракатида баъзи 
эркинликларни мўлжалласа, унда кўрсатилган ва амалий ҳаракат мослиги ўқув 
жараёнининг бошқарувини тўғрилаш йўллари орқали эришилади. 
Педагогик 
технология 
таълим 
қонуниятларини 
акс 
эттирувчи, 
талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятларини ахборотли бошқарувининг дидактик 
тузилишидир. Технологияда тақдим этиладиган ўқитувчининг дидактик, ақлий 
фаолияти, ўқитишнинг инновацион шароитини таъминлаш учун зарур 
педагогик ҳаракатларни олдиндан аниқлаш имконини беради. 
Маъруза ва амалий машғулотларнинг технологиясини ишлаб чиқишда 
педагогга зарур ҳолатда, ўз вақтида бошқарув ечимини қабул қилиш имконини 
ва охирги натижага етишиш жараёнига тузатишлар киритиш, белгиланган 
мақсадга эришилган натижаларни мувофиқлик даражасини аниқлашни 
таъминлайдиган бошқарув ва ахборотларни йиғишни қуйидаги усул ва 
воситаларидан фойдаланилди: 
1. Ўқув материаллар: ўқув лойиҳа, ўқув ахборотлари, ўқув адабиётлар, 
йўриқномалар, плакатлар, ўқув топшириқ мажмуалари, китоб ўқиш 
малакалари; 
2. Ўқитишнинг техник воситалари: проектор, компьютер, мультимедиа. 
3.Таълим-тарбиянинг бошланғич ва ҳозирги ҳолати диагностикаси. Бу 
таълим жараёнини боришида ҳамма томонларини ривожлантириш, яъни 


117 
маҳсулдорликга ўтиши боис уни аниқ натижа билан аниқлаш, баҳолаш ва 
таҳлил қилишдир.
4. Назорат-таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини 
аниқлаш, ўлчаш ва баҳолашни билдиради. Текширув талаба билан бизнинг 
қайтар алоқамизни, ўқув материалини ўзлаштириш даражасининг ҳақиқий 
ахборотини олиш, билим, кўникма ва малакалардаги камчилик ва бўш 
жойларни ўз вақтида аниқлашни таъминлайди. 
Таълим жараёнида белгиланган мақсадга эришиш учун бир қатор 
вазифаларни бажариш лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 

талабаларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш; 

талабаларда дунёқараш, ишонч ва эътиқодларни ўстириш; 

уларнинг маънавиятини бойитиш ва тарбиялаш; 

талаба-ёшларнинг ички имкониятлари, қобилиятлари ва истеъдодларини 
очиш ҳамда ўстириш. 
Олий 
таълим 
муассасаларида 
ушбу 
вазифаларни 
бажаришда 
дифференциялашган ёндашувнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, ўқув 
машғулотларини ўтказишда дифференциация талаба шахсини чуқурроқ 
ўрганишга, кучли ва заиф томонларини аниқлашга ёрдам беради. Аудитория ва 
аудиториядан ташқарида талабанинг шахси чуқурроқ ўрганилгандан 
кейингина унга мос бўлган методлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ. Барча 
талабалар учун умумий методлар қўллаш таълимни кўр-кўрона олиб бориш 
билан баробар ва бу ҳолда таълимнинг самараси жуда паст даражага эга 
бўлади. Таълимни дифференциациялаш муаммоси ҳозирги даврда ривожланган 
мамлакатларда маълум даражада ўз ечимини топмоқда ва айтиш керакки, бу 
ечимлар ижобий ютуқларни қўлга киритишга ёрдам бермоқда. 
Таълимда 
талаба-ёшларни 
билим, 
кўникма, 
малакалар 
билан 
қуроллантириш, уларнинг қобилияти ва истеъдодларини ривожлантириш 
жараёнида баҳолаш ва билимларни текшириб туриш муҳим аҳамият касб этади. 
Баҳолаш жараёни таълим тизимида фойдаланилаётган методларнинг қанчалик 
самарали эканлигини, ўқув машғулотларида талабаларнинг ўзлаштириш 
даражасини аниқлашга ёрдам беради.
Глобаллашув шароитида олий ўқув юртларида таълим тизимини самарали 
бўлиши педагог кадрларнинг тайёргарлик даражасига ҳам боғлиқ. Педагог 
биринчи галда ўз касбини севиши, ҳурмат қилиши, талабага катта қизиқиш ва 
меҳр билан қараши, жамият олдидаги ўзининг катта масъулиятини ҳис қила 
олиши шарт. Педагог ҳар бир талабанинг билими ва тарбияланганлик 
даражасини аниқлай олиши ва ҳисобга олиши, ўқув материалларини тўғри 
танлай билиши, таҳлил қила олиши ва умумлаштира билиши педагогик маҳорат 
учун зарур бўлган таълим усуллари, воситалари ва шаклларини мукаммал 
билиши, талабага нисбатан талабчан бўлиши педагогик вазиятга қараб улардан 
ўринли фойдалана олиши, ўз фаолиятини таҳлил қила олиши ва хулосалар 
чиқара олиши керак. 
Олий таълим муассасаларида маъруза ва амалий машғулотларни ташкил 
қилишда ўқитиш технологияларини ривожлантиришда энг самарали фаол 


118 
ўқитиш методлари қуйидагилар ҳисобланади: ўйинли лойиҳалаштириш, муайян 
вазиятларни таҳлил қилиш, муайян ишлаб чиқариш масалалари ва 
муаммоларини ечиш, курс ва диплом ишларини бажаришдир. Талабаларнинг 
билим олиш ва тадқиқот фаолиятлари ўрганилаётган объектни бевосита 
жамоатчилик лойиҳалаш характерига эга бўлади. Унинг функционал роли ва 
объектни яратилиши, такомиллаштиришнинг тикланадиган механизмлари 
нуқтаи назаридан амалга оширилади. Бундай ҳолат, одатда муайян объектни 
ўрганишда, курс ёки диплом ишларини бажаришда иштирок этадиган
талабаларнинг мақсад ва қизиқишларига асосланган бўлади.
Умуман олганда, бугунги кунда жаҳон миқёсида талабаларнинг иқтидори, 
қобилияти, қизиқишлари ва академик ўзлаштириш даражаларини ҳисобга олган 
ҳолда чуқурлаштирилган ва ихтисослаштирилган таълим жараёнини ташкил 
этиш 
тизимини 
такомиллаштириш, 
уларда 
мустақиллик, 
ижодий 
ташаббускорлик ва ижтимоий масъулиятни ривожлантиришнинг педагогик 
механизмларини такомиллаштириш, ижодий салоҳиятни ривожлантиришнинг 
талаба шахсига йўналтирилган тарбия технологияларини ишлаб чиқиш, 
талабаларнинг иқтидорини ташхис этиш ва маънавий-руҳий қўллаб-
қувватлашнинг инновацион моделини яратиш муҳим аҳамият касб этади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish