Ўзбекистон республикасида таълим


Минтақалар иқтисодиёти тармоқ таркибини такомиллаштиришнинг



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Минтақалар иқтисодиёти тармоқ таркибини такомиллаштиришнинг 
устувор йўналишлари 
Ш.Ш.Абдурахманов, 
ММЕ-10 ТДИУ 

Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар 
тизимини такомиллаштириш, унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини 
ошириш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар 
ҳамда юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб 
чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсати бугунги куннинг устувор 
йўналишидан ҳисобланади. Мамлакатимизда юқори ўсиш суръатлари 
мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб бозор ислоҳотларини 
чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш ҳамда 
таркибий ўзгартиришларни изчил ва мутаносиб амалга ошириш орқали 
таъминланмоқда. 


101 
Мамлакат минтақалари иқтисодиёти ва унинг тармоқ таркибини 
такомиллаштиришда республика ҳукумати томонидан амалга оширилаётган 
стратегик дастурларда назарда тутилган асосий вазифалар ҳал қилувчи роль 
ўйнамоқда. Ушбу дастурларда ҳар бир минтақа учун амалга оширилиш лозим 
бўлган комплекс чора-тадбирлар белгиланган бўлсада, барча ҳудудлар учун 
умумий бўлган ва миллий иқтисодиёт тараққиётига ўзига хос таъсир 
кўрсатадиган 
учта 
йўналишни 
ажратиш 
ўринлидир. 
Биринчиси, 
мамлакатимизда юксак технологияларга асосланган саноат тармоқларини ва 
ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш; иккинчиси, аграр 
секторни сифат жиҳатидан таркибий ўзгартириш; учинчиси, оилалар 
даромадини кўпайтиришнинг муҳим манбаи сифатида кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг фаол ривожланишини қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш 
сиёсатини олиб бориш шулар жумласига киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 апрелдаги 
“2017-2018 йилларда Қашқадарё вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат 
кўрсатиш лойиҳаларнинг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 183-сонли 
қарорига асосан вилоятнинг “2017-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш” Дастури ишлаб чиқилди. 
Дастурига асосан 2017 йилда 2 трлн 10,8 млрд.сўм (шундан; 812 млрд.сўм 
банк кредити, 64 млн АҚШ доллари хорижий инвестиция) эвазига 2756 та 
лойиҳаларни амалга ошириш ва 22508 та иш ўринлари яратилиш белгиланган. 
Мазкур лойиҳаларнинг 798 таси саноат, 1119 таси хизмат кўрсатиш ва 839 таси 
қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади 
Саноат соҳасида қиймати 962,7 млрд.сўмлик 310 та саноат лойиҳалар 
амалга оширилиши натижасида 2402 та иш ўринлари яратилди. Ушбу амалга 
оширилган лойиҳаларнинг 124 таси озиқ-овқат саноати, 123 таси қурилиш 
материаллари, 18 таси егил саноат ва 45 таси бошқа саноат лойиҳаларини 
ташкил этади. Мисол учун Қарши шаҳрида ишга туширилган вилоятда ягона 
бўлган йилига 25 млн.кв.дмтерни қайта ишлаш қувватига эга “Қарши лезер” 
МЧЖ томонидан 470 минг АҚШ долларилик тери қайта ишланмоқда ва Хитой 
давлатига экспорт қилинмоқда, бундан ташқари Яккабоғ туманида "Яккабоғ 
Воҳа текс" МЧЖнинг йилига 3 минг тонна калава ип, Шахрисабз туманида 
"Катод транс" МЧЖ нинг йилига 1 млн жуфт пайпоқ ва Китоб туманидаги
"SAFIT CARP" МЧЖнинг йилига 30 тонна водоэмулсия ишлаб чиқариш 
лойиҳалари ишга туширилган. 
Хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати 75,2 млрд.сўмлик 498 та хизмат 
кўрсатиш лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида 2259 та иш ўринлари 
яратилди. Ушбу амалга оширилган лойиҳаларнинг 271 таси савдо ва умумий 
овқатланиш, 36 таси шахсий хизмат, 7 таси молия хизмати, 15 таси ижара ва 
прокат хизматлари, 29 таси соғлиқни сақлаш хизматлари, 54 транспорт 
хизматлари ва 86 тасини хизматнинг бошқа турлари ташкил этади. Жумладан, 
Қарши шаҳрида "Ҳамкор универсал капитал сервис" МЧЖ томонидан жами 
650 млн сўм (Асака банк кредити 200 млн.сўм) ҳисобига умумий овкатланиш 
мажмуаси ташкил этилди, Деҳқонобод туманида "Муқаддасбону Баҳор" 


102 
хусусий корхонаси жами 350 млн.сўм.(Халқ банки 220 млн.сўм) маблағ 
хисобига тўйхона хизматини ташкил этилди. Яккабоғ туманида "Шоира 
Шукуровна" хусусий корхонаси томонидан жами 430 млн.сўм маблағ (Қишлоқ 
қурилиш банк 300 млн.сўм) ҳисобига Диагностика марказини ташкил этиш 
хизмати ташкил этилди. 
Қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 63,1 млрд.сўмлик 402 та
лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида 2507 та иш ўринлари яратилди. 
Ушбу амалга оширилган лойиҳаларнинг 185 таси чорвачилик, 16 таси 
паррандачилик, 19 таси балиқчилик, 19 таси асаларичилик, 5 таси қуёнчилик, 
58 тасини боғдорчилик, 15 тасини узумчилик, 27 тасини сабзавотчилик, 9 
тасини совуткичли сиғимлар ва 49 тасини иссиқҳона йўналиши ташкил этади. 
Хусусан, Деҳқонобод туманида "Шойимов Дускобил" фермер хўжалиги 
томонидан жами 521 млн сўм (Халқ банк кредити 500 млн.сўм) ҳисобига 
қўйчилик ташкил этилди, Шаҳрисабз туманида "Эко парранда" МЧЖ 
томонидан жами 4800 млн.сўм. (Қишлоқ қурилиш банк кредити 2800 млн.сўм) 
маблағ хисобига паррандачилик ва "Кеш Нектар" қўшма корхонаси томонидан 
жами 800 млн.сўм. (Микрокредитбанк 600 млн.сўм) маблағ хисобига 3 гектарга 
иссиқхона ташкил этилди. Косон туманида "OQQUSH AVTO" МЧЖ томонидан 
жами 2000 млн.сўм маблағ (Миллий банк 1500 млн.сўм) хисобига 300 тоннага 
мўлжалланган совуткичли камера ташкил этилди. 
Минтақаларни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришга 
қаратилган 
дастурларни амалга оширилиши маъмурий-ҳудудий бирликлар вилоят, 
туманларнинг табиий-иқлимий шароити, демографик хусусияти, иқтисодий 
салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли 
турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish