Ўзбекистон республикасида таълим


Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш Ҳаракатлар



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш Ҳаракатлар 
стратегиясининг муҳим вазифа сифатида 
 
Ч.Х. Мирхолиқова,
Низомий номидаги ТДПУ таянч докторанти 
Айни пайтда, ахборот-коммуникация соҳасидаги охирги ютуқларни 
ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини 
оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, аҳолининг китобхонлик 
савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Бунинг 
учун, аввало, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг сара 
намуналарини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб 
қилишга алоҳида эътибор беришимиз муҳим аҳамият касб этади. 
Шавкат Мирзиёев 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий 
ислоҳотларнинг айнан инсон манфаатларига йўналтирилганлиги эътиборга 
лойиқдир. 2017 йилда аҳоли ўртасида китобга бўлган муҳаббатни ошириш, 
китобхонликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти 


93 
Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш 
тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини 
ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 
тўғрисидаги” қарори
12
мамлакатимизда инсон тараққиётига қўйилган пойдевор 
десак муболаға бўлмайди. Зеро, ҳар бир давлатнинг куч-қудрати билимли 
заковатли эртанги кунга ишона оладиган ёшларидир. Қарордан кўзланган 
асосий мақсад, ёшлар орасида китобхонликни кенг ёйиш, ёш авлодни китоб 
ўқишга ҳусусан, бадиий адабиётларни ўқишга ўргатиш, асосийси эса ёшларни 
билимли ва бахтли қилишдан иборат.
Маълумки, инсондаги жами инсоний фазилатлар кўнгилга китоблар, 
адабиёт ва таълим орқали кириб боради: ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, 
инсонпарварлик, одамийлик, олийжаноблик, севги-садоқат, мардлик ва эзгу 
фазилатлар мутолаа орқали камол топади. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ёшларнинг китобхонликка эътиборини жалб қилишга, 
уларнинг мутолаа маданиятини ўстиришга жиддий эътибор бераётганлиги 
бежизга эмас. Айтиш жоизки, Президентимиз томонидан “2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалар доирасида
ёшларни 
маънавий баркамол ва интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялашда ҳамда 
улар орасида китобга мехр уйғотиш ҳамда китобхонлик маданиятини 
шакллантириш ушбу ислоҳотларнинг дастурамали ҳисобланади. Китобхонлик 
маданияти кенг қамровли тушунча ва муаммо бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
- китоб танлай олиш: 
- китобни қандай ўқишни билиш: 
- китоб ўқиганда нималарга эътибор бериш ва нималарни ёдда сақлаб 
қолиш: 
- зарур маълумотларни қаердан, қандай, қайси воситалардан топиш: 
- олинган билим ёки ҳабарни қандай етказиб бериш: 
- қайта ўқиш – китобхонлик кўникмасига одатлантириш: 
- кутубхона картотекалари билан ишлай билиш: 
- китобни тез ва секин ўқишни фарқлай олиш: 
- китобни ўқиб, унинг фусункор оламига кира билиш: 
- китобни мустақил ўқий билиш: 
- китобни тарғиб-ташвиқ қила билиш. 
- олинган билим ва таассуротни қандай етказиб бериш: 
- ўзининг касбий ҳамда бадиий-маънавий баркамоллигини ошириш учун 
китобни танлай олиш ва ўзи учун кераклисини ўқиш: 
- китоб устида ишлаш малакасини тўла ўрганиб олиш ва унга чуқур амал 
қила билиш: 
12
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев. Тошкент ш.,2017 йил 7 февраль, 
ПФ-4947-сон 


94 
- китобни мустақил ўқий билиш: китобнинг асосий мазмунини талқин 
қила билиш, унинг фусункор оламига кира билиш: 
-ўқиганидан ҳаётий хулосалар чиқариш: китобнинг керакли, зарур 
ибораларини ён дафтарчага кўчириб олиш, нотаниш бўлган сўзларни эсда 
сақлаб қолишга интилиш: 
- мунтазам равишда ўқиш кўникмасига эга бўлиш: китоб билан муомалада 
энг қадрдон дўстингга муносабатда бўлгандай эътибор билан қараш: 
-китобни 
эҳтиётлаш, ундан тўғри фойдалана билиш: китобни 
шошилмасдан, ўйлаб, диққат-эътибор билан ўқиш малакасига эга бўлиш,
- ўқиган китобни дўстлар билан ўртоқлашиш, яхши китобни уларга тавсия 
қилиб, уни бошқалар ҳам ўқиб чиқишига эришиш: 
- ҳар бир яхши китобни илм қалъасининг калити деб билиб, унинг боқий 
умрини таъминлаш. 
Демак, 
ўсиб келаётган ёш авлодда китобхонлик маданиятини 
шакллантириш орқали уларда илмга бўлган иштиёқ, юқори интеллектуал 
салоҳият, маънавий баркамоллик ва таълим -тарбия самарадорлигига 
эришамиз. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг“Эртанги кунини ўйлаган, 
рақобатбардош бўламан деган давлат илм билан ҳамнафас яшайди”, деган 
гапларига қулоқ соладиган бўлсак, китоб ўқиш қанчалик зарур эканлигини 
англаш қийин эмас. Зеро, илмнинг барчаси китобдадир. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish