Ўзбекистон республикасида таълим


Инновацион таълим воситасида креатив фикрлаш



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Инновацион таълим воситасида креатив фикрлаш 
даражасини фаоллаштириш 
 
Н.Н. Шомуротова, ТДИУ пс.ф.н., доцент 
 
Бугунги кунда ахборотлар шиддати ва янгиликлар оқими тобора 
кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб бормоқда. Бу эса ўз ўрнида 
ҳар бир шахсдан фикрий етукликни, тўғри мушоҳада юрита олишни, 
ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришни тақозо этади. Айниқса 
бу жараён жамиятнинг сезиларли қисмини ташкил этувчи ёшлар онги ва шу 
ўринда кескин бурилишлар, янгича қарашларни вужудга келишига таъсир 


89 
кўрсатади. Таълим мазмунини такомиллаштириш, интеграциялаш, ахборот 
технологияларига асосланган таълимни ташкил этиш эса ана шундай тезкор 
давр тақозосидир. 
Соғлом фикр юритувчи ва маънавий жиҳатдан мукаммал, ақлан етук, 
фикран теран, ривожланган шахсни тарбиялаш таълимда ёш хусусиятларига 
эътиборли бўлиш, ўқитишда таълимнинг барча бўғинлараро алоқадорлигини 
таъмин этиш ва шахс онги ва тафаккурида янгича ғоя, тасаввурларни 
шаклланишига имкон берувчи замонавий фаол усуллардан фойдаланишни 
талаб этади. Олий таълимдаги ижтимоий, гуманитар фанлар доирасида 
таълимни ноанъанавий усулларини қўлланилиши талаба ёшларни ижодий 
тафаккурини шаклланишида, мулоқот имконини кенгайишида, воқеа-
ҳодисаларга нисбатан баҳолашлари ва қарашларини шаклланишида ва яна 
шунингдек, дарс жараёнида вужудга келган қизғин мунозара ва мантиқий 
ечимларни бевосита иштирокчиси сифатида ўз фаолиятидан психологик 
қониқиш ҳиссини вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, қанчалик таълим жараёнидаги берилаётган янги маълумотлар 
талабадаги мавжуд тасаввурлар ва тажрибаларга уйғунлашган бўлса, уни идрок 
этиш, билиш жараёнлари орқали таҳлил қилиш ва баҳолаш фаоллашади. 1-2-
курс талабаларида абстракт тафаккур, мантиқий фикрлаш, танқидий баҳолаш, 
қиёслаб таҳлил қилиш имконини янада такомиллашишида «Муаммоли 
ўқитиш», «Ақлий ҳужум», «Индивидуал ўқитиш» каби турли субъектив 
фаолликни талаб этувчи усуллар орқали таълимни ташкил этилиши юқори 
самарали аҳамиятга эга. Шунингдек, таълимни энг сўнгги интернет 
хабарларидан фойдаланилган ва турли слайдлар кўринишида ташкил этилиши 
талабаларда ижодий тафаккурни, ички фаолликни, эркин мулоқотга киришиш, 
ўз ҳулқини бошқариш имконини шакллантирибгина қолмай, мулоқот 
маданияти ва савиясини ўзлаштиришига кучли таъсир кўрсатади. Шахс 
маънавияти, руҳий олами кўринишлари унинг мулоқоти орқали намоён бўлади.
Сир эмаски, бугунги кунда ёшларни мулоқот савияси, маданияти, мулоқот 
орқали ҳиссий ҳолатларини баён эта олиш имкониятида қўпол нуқсонлар кўзга 
ташланади. Бу муаммо ечими эса уларни таълим жараёнида ўз устида 
ишлашларини ташкил этиш, ўзга шахсларни ва ўзини ўзгалар қарашлари 
(рефлексия) билан баҳолай олишларини юзага келтириш орқали ҳал этиш 
мумкин. Бу эса кенг дунёқарашни, бой маълумотлар захирасини, турли 
ахборотлар тизимидан фойдалана олишларини тақозо этади. Бундан ташқари 
таълимда индивидуал хусусиятларни эътиборга олган ҳолда ва ички 
имкониятларга кўра турли усулларни қўлланилиши, талабаларни турли 
вазиятларда фаоллик кўрсатишларини талаб этилиши улардаги очилмай қолган 
имкониятларни, забт этилмаган янги қирраларни кашф этилишига туртки 
бўлади.
Мана шундай шахс билиш жараёнларини ўзаро уйғунлигини, ва 
фаоллигини талаб этадиган усуллардан бири бўлган «Ақлий ҳужум» усули 
мантиқий фикрлашни, хотира, диққат, идрок, хаёл, нутқ жараёнлари 
узвийлигини, тафаккур тезлиги ва нутқий маҳоратни мукаммал даражасини 


90 
намоён этишни талаб қилади. Бундан ташқари ҳал этилаётган муаммо ечимига 
қадар турли ёндашишлар, таърифлар кенг қамровли фикр юритишга, ўз ақлий 
салоҳиятини қай даражада эканлигини баҳолай олишга шароит яратади. 
Психологик нуқтаи назардан, шахс ўз қобилиятлари ва имконларини қай 
даражада адекват баҳолай олиши уни жамиятда фаоллик кўрсатишига, 
шахслараро муносабатлар тизимига осон кириша олишига, ички салоҳиятидан 
оқилона, самарали фойдалана олишига замин яратади. Бундан ташқари бир 
хилликка йўғрилган таълим мазмуни шахс хотирасида кам қўзғалишлар ҳосил 
қилади, тасаввурлар тизимида ассоциатив боғланишлар узвийлиги фаол 
бўлмайди. Таълимдаги маълумотлар тизими қанчалик янги бўлиб, инновацион 
технологиялар асосида ёритилган тарзда узатилса ўзлаштириш жараёнида 
сифат даражасини ошишига олиб келади. Таълимда иложи борича визуал 
воситалар, 
слайдлар 
асосида 
ўқитишни 
ташкил 
этилиши 
аниқ, 
мавҳумликларсиз, мавжуд билимлар билан боғланган мустаҳкам тасаввурлар 
тизимида ўрин олган тушунчаларни ҳосил бўлишига олиб келади. 
Интерфаол усуллардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш ҳам шахс 
фаоллигини таъминловчи, ўзига нисбатан талабчанликни оширувчи, бевосита 
ўзини вазиятни фаол иштирокчиси сифатида эркин идрок қилишига, мавжуд 
нуқсон ва камчиликларни тўғрилашига таъсир этувчи омил бўлиб хизмат 
қилади. Бунда эса таълимни мультимедиа кўринишида ташкил этиш мақсадга 
мувофиқдир. Таълимда қанчалик мураккаб билиш жараёнларини иштироки 
талаб этилишига эришилса, талаба шахсини яширин бўлган ички 
имкониятлари, қобилият қирралари намоён бўлади. Бевосита таълим жараёнида 
талаба ўзи ҳам таълим мазмунини ёритувчи сифатида фаоллик кўрсатиши, 
муаммони ифодалашда изланиши ўзлаштириш даражасини юқори савияга 
кўтарилишига олиб келади. 
Талаба шахсини баркамол маънавий-руҳий олами мукаммаллилигини, 
теран интеллектуал салоҳиятини шакллантириш, етук камолот эгаси қилиб 
тарбиялаш аввало таълим жараёнида белгиланадиган аниқ мақсадлар_билан 
баҳоланади. Тараққиёт сари юз тутиб бораётган бугунги ахборотлар асри 
эртанги кун ёшларидан турли муаммоли вазиятларда ўзини-ўзи тўғри баҳолай 
оладиган, мустақил фикрга эга бўлган, ақлий ва руҳий имкониятларидан юксак 
саъй-ҳаракатлар йўлида фойдалана оладиган ижобий хусусиятлар соҳиби 
бўлишни тақозо этмоқда. Бу эса тўғри ташкил этилган таъсирчан, инновацион 
таълим ҳамда ўқитиш жараёнида таркиб топиб борадиган инсоний сифатлар, 
аҳлоқий хусусиятлар, кўникмага айланиб борадиган ижодий фаоллик даражаси 
билан белгиланади. 
Тарбия жараёнида талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш 
услублари ва методлари кўпдир. Улар жумласига индивидуал турли 
топшириқлар киради. Бу топшириқлар турли-туман бўлиши мумкин, буларнинг 
ҳаммаси талаба шахсини шакллантиради ва бўлажак иқтисодчиларни 
тайёрлайди. 
Индивидуал 
топшириқ 
методларидан 
жамоа 
ривожининг 
қуйи 
босқичларида фойдаланиш мумкин. Аммо у жамоа ривожининг учинчи 


91 
босқичида энг самарали бўлади. Чунки, талабанинг мустақил бажараётган 
ишларига ёрдам бериш кучаяди ва унга тўғри баҳо берилади. Ана шундай 
тарзда талабада ижобий эмотсия пайдо бўлади. 
Жамоа ривожининг учинчи босқичида талабаларнинг эркин бирлашуви - 
педагогика самарасидир. Агар микро гуруҳлар манфаати жамоа манфаатига зид 
бўлса, бундай ҳолатда уларнинг аъзоларига салбий таъсир кўрсатиб, 
душманликка айланади. Шу билан бирга ҳар бир талаба ўзининг дўстлари 
орасида таъсирли ёки таъсирсиз, обрўли ёки обрўсиз бўлиб, жамоада унинг 
ўрни шаклланади. Шахснинг бу ўрни унинг кайфияти, хоҳиш-истагини 
кўрсатади, ҳаётий руҳига таъсири бўлади. Бу ўзгаришлар шахсга ва унинг 
ижодий тарбиясига таъсир кўрсатади. Маълумки, ҳар бир талаба шунинг учун 
ҳам жамоада ўзини кўрсатишга ва нималарга қодир эканлигини исботлашга 
ҳаракат қилади. 
Талаба жамоа орасида қанчалик обрўли бўлса, яна ҳам обрўли ва унга 
муносиб қолиши учун интилади. Микро гуруҳда салбий йўналишда қолган 
киши ўзига ишончи сусайиб, ундаги инсоний қиёфа ноҳушлик томонга қараб 
шаклланади: бундай талабада манманлик, эгоизм, қўрқоқлик, бошқаларни 
кўнглини овлаш, мустақил эмаслик каби характерлар ҳукмрон бўлади. Жамоа 
орасидаги юқори ҳолат шахснинг камолатига кўмаклашиб, бундай ҳолатларда 
педагог уларга ёрдам қилиб, дўстлари орасида ўз ўрнини мустаҳкамлашга 
интилади.
Шундай қилиб, талаба тарбиясининг ривожига фақат жамоа 
муносабатларигина таъсир қилиб қолмай, балки шахслар ўртасидаги, 
шунингдек шахснинг жамоадаги мавқеи ҳам таъсир кўрсатади. Талабанинг 
тарбияга бўлган муносабатида тўртта позиция белгиланган: 
Биринчи позиция - ўқувчи тарбияга ўзининг тарбияланиши билан жавоб 
бериб, у кенг йўналишда боради, яъни бу конкрет педагогик таъсирида бўлади. 
Иккинчи позиция - тарбияга ижобий муносабат. Талаба жамоа ва 
педагогларнинг барча талаб ва истакларини бажаришга ҳаракат қилади. 
Учинчи позиция - мослашув. Талаба ич-ичидан педагог ва жамоа талабини 
қабул қилмайди, аммо ўзининг ташқи хулқини ўзгартириб, фақат шароит ва 
муҳитга мослашади. Лекин бундай ҳолатда талабада ишонч ваижобий сифатлар 
юз бермайди. Шароит ўзгариши биланоқ талаба яна ўзини аввалгидек ёмон 
тутади. Бу албатта жуда мураккаб психологик-педагогик воқеа бўлиб, унинг 
қатор сабаблари мавжуд. 
Тўртинчи позиция - салбий одатлар ва хулқидаги кўникмаларни 
сингдиришнинг қийинлиги бўлади. Бу албатта талабадан катта асабий тизим 
талаб қилади ва у педагогга қаршилик кўрсата бошлайди. Педагогнинг таъсири 
талабага тўғри шаклда бўлишини тақозо қилади. Шу билан талаба педагог 
мақсади уни тарбиялаш эканлигини англайди. Агар талабани тарбияга 
муносабати салбий бўлса, у вақтда бундай тарбия формаси самарали бўлмайди. 
Бундай ҳолатларда тарбиянинг очиқ формаси эмас, балки унинг яширин 
формасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Яъни, параллел ёки эгри 
формаларидан фойдаланиш зарур бўлади. Параллел формасини таъсирини 


92 
қўллаш авваламбор, бу жамоанинг тараққиёт босқичига боғлиқ бўлади, жамоа 
ривожининг биринчи-дастлабки босқичида параллел формасидан фойдаланиш 
жуда қийин кечади. 
Иккинчи тараққиёт босқичида параллел форма фаоллик орқали ташкил 
қилинади. Педагог фаолларнинг шахсга параллел таъсир этишини ташкил 
этиши мумкин, масалан, фаоллар аъзоларига танбеҳ бериши ва ҳоказо. 
Педагог гуруҳ сардорига «гуруҳда тартибсизлик» мавжудлигини айтади. 
Бу сўз фаоллар томонидан қилинган тартибсизлик учун талаб этилган сигнал 
бўлиб хизмат қилади. Айрим кезларда педагог талаба фаоллари билан кимни 
ҳулқи жамоа манфаатларига зид эканлиги ҳақида суҳбат ташкил этишга тўғри 
келади. Бундай ҳолатларда педагог олдиндан фаоллар билан нималар ҳақида 
суҳбат қилиш, талабаларга нима айтишни келишиб олинади. Мақсад 
талабалардан қилинган талаблар ва уларга яратилган шароитлар очиқ ойдин 
айтилади. Параллел форма таъсири тўғри таъсир қилишдан қатор 
афзалликларга эга. Биринчидан, жамоа параллел форма таъсирида 
тарбияланувчига ўз кучини ўтказиб, уни олға боришига кўмаклашади. Шу 
билан бирга жамоа ўзи тарбиялайди: талабага қўйилган талаб тўғри бўлиши ва 
талабалар учун огоҳ этади. Кўпинча тарбиянинг тўғри формаси қўлланиб, 
фақат тарбиячи обрўсига таянилса, у вақтда жамоа ривожига халақит беради. 
Шундай қилиб, педагогик таъсир формасини қўллашда шахснинг 
боғлиқлиги: шахснинг тарбияга бўлган муносабатидан, жамоа ривожининг 
босқичидан, педагогнинг шахс билан бўлган алоқасидан, шахснинг индивидуал 
хусусиятидан боғлиқ бўлиши. Бундан ташқари, ҳар бир талаба ўзига алоҳида 
ёндашув талаб қилади. Шунинг учун авваламбор талабанинг индивидуал 
хусусиятини инобатга олиш керак. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish