Зооцидлар токсикологияси-Дератизацион моддалар кемрувчиларга: сичқон, каламуш, юмронқозиқ ва бошқаларга қўлланилади. Буларга барий карбонат, зоокумарин, бактокумарин, ратиндан, фосфид ва бошқалар, кўпчилик вақтларда чўчқалар ва паррандалар нотўғри қўлланилишидан ёки ўлган нарсаларни еб заҳарланади.
Булар билан заҳарланганда қорамолларда 30-50 минутдан кейин белгилари кўрина бошлайди, қўзғалиш бошида ҳолсизланиш, иштаҳа йўқолади, тана мускулларида қалтироқ бўлади, кўз қорачиғи кенгаяди, ич кетиш, айрим вақтда қон билан нафас ва юрак системаларини иши бузилади. Ўлим 1-2 соат ичида айрим вақтларда бир неча кунгача чўзилиши мумкин. Отларда юқоридагилардан ташқари санчиқ, йўтал, ўпкада шиш бўлади, чўчқаларда қўсиш, кўз атрофи ойнаси шиши, судороги ўлим олдидан бўлади.
Патанатомияси. Шилимшиқ пардаларда қон қуюлиш, ички органларда қон тўлиши, жигар некроз, сўйилганда чеснок ҳиди келади
Диагноз. Анамнез клиник белгилари ва патанатомияси.
Даволаш. Ошқозон ичак системасини тозалаш керак, бунда 0,2 % ли калий перманганат эритмаси билан ювиш, қустирувчи моддалардан юбориш, бунда 0,1 % ли апоморфин гидрохлорид ёки 2 % мис сульфатдан юбориш, кейин адсорбентлар ва туз сургилари юбориш керак.
Бунда ўсимлик мойлари, оқсилли сувлар фойдали.
Симптоматик даволаш, вена ичига глюкоза, аскорбин кислотаси, кальций хлорид, тери остига кофеин бензоот натрий кардиомин юборилади.
Қарши кўрсатмалар. Ганглиостимуляторлар, лобелин гидрохлорид ва цититон, булар ҳайвонларнинг ўлимини тезлаштиради.
Гербицидлар токсикологияси-Гербицидлар – бегона ўтларни йўқотиш учун қўлланиладиган химиявий заҳарли моддалар. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган гербицидларни қуйидаги гуруҳлари мавжуд.
1. Карбон кислота унумлари
2. Триазин унумлари
3. Мачевина унумлари
4. Фенол унумлари
Дихлорфеноксиуксус кислотаси – экин майдонларидаги бегона ўтларга қарши ишлатилади. Кристал модда, ҳиди фенолга ўхшаш, сувда ёмон эрийди, узоқ сақланиш хусусиятига эга. Гранула шаклида ишлаб чиқилади. Итлар учун ўртача ўлдирувчи дозаси: 100 мг/кг, сичқон, қуён, денгиз чўчқаси учун 300-1000, товуқлар учун 2000-4000, ЙШХ 500-2000 мг/кг. Қўйларга 1000 мг/кг берилганда ўлади.
Патогенези: Хужайралараро нафас олиш жараёнини ва оксидланиш жараёнларини тормозлайди.
Оқсил синтезини бузади, қалқонсимон без фаолияти сусаяди, қонда глюкокартикоидлар кўпайиб кетади. Оқсил алмашинувида иштирок этувчи ферментлар фаоллиги бузилади. Гликоген парчаланиши тезлашиб, синтез бўлишдан тўхтайди. МНС фаолиятига таъсир қилади. Қонда эркин аминокислоталар (лизин, треонин, глицин, валин, тирозин)лар миқдори кўпайиб кетади. Жўжалар қонида лейкоцитлар ва эритроцитлар миқдори камаяди. Организмдан сут, сийдик ва тезак орқали 5 кундан 15 кунгача ажралади.
Белгилари: умумий аҳволида аввалига қисқа муддат қўзғалиш пайдо бўлиб кейинчалик холсизланиб қолади. Кам ҳаракатчан бўлиб қолади. Кавшовчи ҳайвонларда гипотония, мускуллар қалтираши, диарея кузатилиб тана ҳаракати 10-1,50С гача пасайиб кетади. Кўзга кўринадиган шиллиқ пардалар оқарган, нафас олиш қийинлашиб, хириллашлар эшитилади.
Патанатомик ўзгаришлари: ошқозон туби ва 12 бармоқ ичакда катарал-геморрагик ўзгаришлар кузатилади. Жигар қонга тўлган, қон қуюлишлар бор, лимфа тугунлари катталашади. Шиллиқ пардалар қизаради. Ўпка шишади. Кавшовчиларда ошқозон олди бўлмалари озиқага тўлган, ҳиди сассиқ бўлади.
Диагноз – анамнез маълумотлари клиник белгилари, патанатомик ўзгаришлар ва лаборатория текширишларига асосланади.
Даволаш: адсорбентлар 20 % фаолланган кўмир 500-600 мл катта ҳайвонларга 100-200 мл, чўчқалар учун. Ошқозонни ювиш учун магний оксидининг 2 %ли эритмаси. Аминазин мускул орасига 0,1-0,5 мг/кг, ЙШХлар учун 100 мг гидрокартизон мускулига юборишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |