Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси



Download 327 Kb.
bet23/34
Sana25.03.2022
Hajmi327 Kb.
#509664
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
Ветеринария токсикологияси амалиёт

Клиник белгилар. Заҳарланиш ўткир ва хроник формада ўтади, заҳарланиш овқат ҳазм қилиш ва нерв системасида ҳайвонларда бошида қисқа вақтли қўзғалиш жонсараклик, безовталаниш бўлади, кейин сусайиш, ҳайвон озуқаларни емайди, сувни ҳам жуда кам ичади, оғзидан сўлак оқади, кавш тўлиқ йўқолади. Биринчи соатларда актдефекация ва сийдик ажралиш бўйича ўзгаришлар кузатилмайди, кейинчалик куннинг охирида кучли ич кетиш бўлади. Ҳайвон бошини пастга туширади ёки ётади.
Оғиз бўшлиғидаги шилимшиқ пардаларда гиперемия оғиз бўшлиғида жуда кўп миқдорда суюқлик сўлак йиғилади. Перисталтика бошида кучаяди. Қорин бўшлиғида оғриқ бўлади, ич кетади, тезакда слиз ва қон аралашмалари бўлади. Юрак системаси кучаяди, кўз қорачиғи кенгайган, нафас олиш тезлашади, температура нормада ёки нормадан паст, ўлишдан олдин депрессияга тушади, қалтираш билан оёқларини музлаши кузатилади, ўлим нафас олиш марказининг параличи билан бўлади.
Сурункали формада бўлганда иштаханинг йўқолиши, ҳайвонда умумий ҳолсизланиш, озғинлик, озиб кетиш бўлади, кейинчалик умуман сут ажратиш тўхтайди, бола ташлаш ва бошқалар.
Диагноз. Ўлмаган ҳайвонларни клиник белгиларига қараб ва сийдик билан тезагини химиявий анализ натижаларига қараб, итларда ва чўчқаларда қусган массага қараб, агарда чўмилтириш ва суртиш вақтида бўлса, ўлганда патанатомияси органларда маргимушнинг топилиши бўлиши, буйрак катталашган, юрак катталашган, ошқозон, ичакларда слиз ва қон ўт халтаси катталашган, ўт билан тўлган.
Даволаш. Авваламбор маргимушнинг организмга тушишини тўхтатиш зарур, яъни озуқа ва сувини алмаштириш, шимиб олувчи адсорбентлардан қўллаш керак.
Антидототерапия мақсадида қуйидаги дориларни қўллаш мумкин.
Унитиол – венасига кунига 1 марта 8-10 кун давомида ЙШХ – 10 мг/кг, қўйларга 50 мг/кг, чўчқа, эчки, ит ва паррандаларга 25 мг/кг.
Дикаптол – мускул орасига йшх – 3-5 мг/кг, мшх – 2-4 мг/кг.
Тетацин-кальций – тери остига йшх – 10 мг/кг, қўйга 20 мг/кг мўйнали ҳайвонларга 25 мг/кг, товуқларга 30 мг/кг, препарат 1 кунига 3 марта, 2-куни 2 марта, 3-куни 1 марта юборилади.
Натрий тиосульфат 10 % ли эритма шаклида барча ҳайвонлар венасига 0,5 мл/кг юборилади.
Оғиз орқали маргимуш антидоти берилади. Унинг таркибида, яъни 600 мл сувда 20 г магний оксиди ва 100 г темир сульфат оксидидан иборат.
Олдини олиш – Маргимуш сақловчи препаратларни сақлаш ва қўллаш қоидаларига тўлиқ риоя қилиши керак. Бу препаратларни қўллашдан 7-14 кун олдин ҳайвонларга балиқ махсулотларини беришни тўхтатиш керак. Чунки балиқ маҳсулотлари маргимушни тўпловчи ҳисобланади.

Download 327 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish