Фтор билан заҳарланиш-Фтор (F) бирикмаларидан заҳар модда сифатида натрий фторид, уралий ва бошқалар чигирткага қарши, гельминтларга қарши. Монофторни ҳар хил кемирувчиларни улдиришда қўлланилади.
Клиникаси. Ҳолсизланиш, иштахаси йўқолади, сўлак оқиш, оғиз яллиғланиш, ич кетиш қон билан ўтади, оғриқ бўлади.
Даволаш. Энг кўп қўлланиладиган препаратлардан кальций хлорид, магний сульфат.
Фосфор бирикмалари билан заҳарланиш-Фосфор – (Р). рахит остеомаляция суяк учун керак, айрим вақтда заҳар учун қўллаймиз, булардан рух фосфид - Zn3P2 , зооцид.
Асосий таъсири организмга тушгандан кейин бошқа бирикмаларга ўтади. Яъни фосфинга ҳайвонлар зарарланиши мумкин, ўлган нарсани еб.
Белгилари. Бир неча соатдан кейин бошланади. 4-6 соат қусиш, ҳаракатсиз, тезак қон билан тушади. Нафас олиш бузилади, бурундан суюқлик оқади, қизариш, кўкариш бўлади, депрессия ҳолатига, умуман атрофга эътиборсиз қарайди.
Ўликни сўйганда яллиғланиш қонда ўзига характерли ҳид бўлади, қоронғида нурланади.
Диагноз. Ҳиди бўлади, қоронғида нурланади. Лаборатория анализи – ҳид ўлганда ҳам, касал вақтда ҳам бўлади.
Даволаш. Ошқозон-ичакларни ювиш, клизма қилинади. Куйдирилган магнезия, тошкўмир берилади, сурги дорилари берилади.
Олтингугурт билан заҳарланиш-Олтингугурт (S)- бу химиявий элемент табиатда кенг тарқалган, соф ҳолида ва бошқа бирикмалари билан биргаликда. Бу элемент жуда қадимдан маълум. Ҳозирги вақтда жуда кенг кўламда тахникада, саноатда, қишлоқ хўжалигида ва медицинада қўлланилади. Химиявий таркиби бўйича актив элемент.
Ноорганик ва органик бирикмалари олтингугуртнинг водород сульфид, сульфат кислота, салицилат кислотаси, натрий сульфат, катта амалий аҳамиятга эга халқ хўжалигида. Жахон бўйича олинган олтингугуртнинг 50 % сульфат кислота ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Фақатгина 10 % қишлоқ хўжалигида ишлатилади.
Олтингугурт ҳайвон ва ўсимликлар организмида доимий керакли элемент ҳисобланади. Бу ҳамма орган тўқима ва умуртқа поғоналарида бўлади, аминокислоталар ҳолатида (цистеина, цистина, метионина) ҳамда витаминлар таркибида (В1) гормонлар (инсулин) ва ферментлари билан биргаликда.
Олтингугурт бирикмаларидан қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандалар заҳарланади, буларга сульфат ангидрит, водород сульфат, водород сульфит, углерод сульфит, сульфаниламидлар, булардан ташқари кўпчилик фосфорорганик бирикмалар таркибида ҳам бўлади. Булар ўимликларга ишлов беришда ишлатилади. Акарицид, инсектицид ва фунгицид, қичимага қарши дезинфекция, дезинсекция, отлардаги гельминтларга қарши сульфаниламид препаратлари медицинада ва ветеринария практикасида даволовчи модда сифатида кенг қўлланилиши.
Бу моддалар билан заҳарланишнинг клиник белгилари.
Ҳайвонларда ўткир заҳарланиш формаси бўлади. Умумий ҳолсизланиш, рефлексларнинг йўқолиши, нафас олиш бузилади. Ўткир формасида ўлим 1 сутка ичида бўлади.
Тана ҳарорати оғир заҳарланганда 400 ва ундан юқори бўлади, оғриқ билан борадиган йўтал, бошини пастга ташлайди. Пульс тезлашади, юрак иш фаолиятида ўзгариш, гемоглобин қонда камаяди, ўпкада шиш бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |