Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси


Симоб бирикмалари билан заҳарланиш



Download 327 Kb.
bet24/34
Sana25.03.2022
Hajmi327 Kb.
#509664
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34
Bog'liq
Ветеринария токсикологияси амалиёт

Симоб бирикмалари билан заҳарланиш-Симоб бирикмалари жуда ҳам заҳарли ва ўта кумуляция бўлиш хоссасига эга. Биосферани энг кўп ифлослантирувчи ҳисобланади.
Симобнинг неорганик унумларига жуда яхши маълум бўлган сулема, каломель, олтингугурт, симоб мази ва бошқалар киради. Симобнинг органик бирикмаларидан қишлоқ хўжалиги учун аҳамиятлари этил меркулхлорид, фенилмеркурацетат ва фенилмеркурбромид.
Заҳарланиш сабаблари – асосий сабабларидан бири дориланган буғдой билан ҳайвонларни озиқлантириш ёки омборхонада дориланган буғдой билан озиқа учун бериладиган емни бир жойда сақлаш ва транспортировка қилишда аввал уруғлик буғдой солинган идиш ва вагонларни зарарсизлантирмасдан озиқа учун ем олиб келиш ва бошқалар. Бундан ташқари симоб сақловчи препаратлардан ҳам заҳарланиш келиб чиқиши мумкин.
Патогенези. Симоб ва унинг бирикмалари тўқимага тушгач оқсиллар билан фаол бирикиб альбуминат ҳосил қилади. Симоб қонга сурилгандан кейин жигарда, буйракларда, МНС да ва бошқа органларда тўпланади. Симобнинг органик бирикмаларининг ўзига хос хусусиятларидан бири жуда кам миқдорда организмга тушади. 1-грамм ёғда 20 мг симоб бўлади. Шунинг учун унинг бирикмалари оқсилларни денатурацияга учратмайди. Бироқ симоб органик бирикмалари аста-секинлик билан паренхиматоз органларда йиғилиб критик концентрацияга етади ва жигардан, буйракдан бошқа орган ва тўқималарга тарқала бошлайди. Жумладан тери қопламасига, бош мия ва орқа мияга, суяк системаси ҳамда ҳомилагача етиб боради.
Организмга тушган симоб орган ва тўқималар бўйлаб миграцияси натижасида ферментларнинг сульфгидрил гуруҳини блокада қилади, модда алмашиниш жараёни бузилади, айниқса углевод алмашинуви ишдан чиқади, марказий нерв системаси, жигар, буйрак, ички секреция безлари, овқат ҳазм қилиш жараёни, сийдик ажратиш, кўпайиш органлари фаолияти бузилади. Шуни айтиш жойизки симоб сақловчи бирикмалар эмбриотоксик, ганадотроп ва тератоген таъсир қилиш хусусятига эга.
Ҳайвонлар организмига оз миқдорда симоб сақловчи бирикмалар тушиб туриши натижасида эритроцитлар сони камаяди, талоқдаги ва лимфа тугунидаги лимфоид хужайралар парчалана бошлайди ва организмнинг умумий резистентлиги пасайишига ва инфекцион жараёнлар пайдо бўлишига олиб келади.

Download 327 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish