Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси



Download 327 Kb.
bet28/34
Sana25.03.2022
Hajmi327 Kb.
#509664
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34
Bog'liq
Ветеринария токсикологияси амалиёт

Патанатомик ўзгаришлар: Ички органлар барчаси қонга тўлганлиги кўзга ташланади. Упкада кичик узоқли ва айрим пайтда диффузли қон қуюлишлар, сарғайиш, шиллиқ пардалар қизарганлиги, ўпка қонга тўлганлиги кузатилади. Ошқозондаги суюқлик сарғайиб кетади. Жигар қонга тўлган бўлади. Буйраклар, талоқ, ошқозон ости бези кўкимтир бўлади.
Диагноз – комплекс усулда қуйилади.
Даволаш – ошқозонни ювишдан бошланади.
Натрий гидрокарбонат, калий перманганат, магний оксиди. Фаолланган кўмир ва тузли сурги дорилар қўллаш керак. Антидот сифатида – метилин кўкидан 1 % эритма 0,5-1 мл/кг тирик вазнга.
Натрий тиосульфат 10 %ли эритмаси катта ҳайвонларга – 100 мл, кичик ҳайвонларга - 10 мл.
Ёғ ва сут ичириш ман қилинади.
Профилактикаси: умумий.
Дефолянтлар (хлорат) ва ретардантлар билан заҳарланишлар.
Қишлоқ хўжалигида самарали дефолянтлар сифатида магний хлорат, кальций хлорат, хлорат хлорид кальций, натрий хлорат кенг кўламда қўлланиб келинмоқда. Буларни пахта, соя, картошка, қандлавлаги, узумчиликда ишлатилмоқда. Қўллаш меъёри 7-35 кг бир гектарига.
Хлорат магний – кристал порошок оқ рангли сувда яхши эрийди. 60 % магний гидрат ва 40 % магний хлориддан иборат. Сичқонлар учун ўртача ўлдирувчи дозаси 620 мг/кг, денгиз чўчқаси учун – 1000 мг/кг кумуляция бўлиш хусусияти жуда паст. Сигирлар қонида магнийнинг меъёри 2-3 мг %, агарда бу кўрсаткич 3,2 мг % дан ошса гипермагниемия юзага келади. Магний иони антогонисти кальций иони.
Кальций хлорат – оқ кристалл порошок, сувда яхши эрийди, лаборатория ҳайвонлари учун кучсиз заҳарли ҳисобланади. Сичқонлар учун ўртача ўлдириш дозаси 1112 мг/кг.
Кальций хлоридхлорат оқ кристалл порошок сувда яхши эрийди. Фаол дефолянт,кучсиз заҳар таркибида кальций хлорат ва кальций хлорид нисбати 1:2.
Натрий хлорат – оқ кристалл порошок сувда яхши эрийди, портловчи хоссага эга.
Патогенези: Юқорида кўрсатилган препаратлар қонга сурилгандан кейин моддалар алмашинувига, хужайра ва хужайралараро тузилишига таъсир кўрсатади. Маълумки кальций, магний, калий, натрий ионлари биологик мембраналар ўтказувчанлигига таъсир қилиб, хужайралардан сўнгги маҳсулотларнинг чиқиб кетишини таъминлайди. Шундай экан, демак ҳайвонлар умумий аҳволига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари хлоратлар махаллий таъсир қилиш хусусиятига эга.
Хлоратлар таъсири остида жигарнинг оқсил синтез қилиш ва бошқа функциялари (тормозланади) бузилади, углевод ва ёғ алмашиниши, ошқозон ости бези ферментлари фаоллиги сусаяди.
Белгилари: Ҳайвонларда адинамия, нафас олишнинг бузилиши, организмдаги турли барерлар қаршилиги пасаяди, қонда гемоглобин миқдори камайиб, лейкоцитларнинг фагоцитар фаоллиги сусаяди, буйраклар фаолияти издан чиқиб, жинсий фаолияти бузилади.

Download 327 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish