Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси



Download 327 Kb.
bet29/34
Sana25.03.2022
Hajmi327 Kb.
#509664
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Ветеринария токсикологияси амалиёт

Патанатомик ўзгаришлари: шиллиқ пардалар некрозга учрайди, ичакларда катарал яллиғланишлар кузатилиб, овқат ҳазм қилиш органлари шиллиқ пардаси остида шишлар ва инфильтрация пайдо бўлади. Жигар, буйрак, юрак қонга тўлган ва дистрофияга учраган бўлади.
Диагноз: Комплекс.
Даволаш ва олдини олиш -энг муҳими ҳайвонларни пестицидлар билан контактда бўлишига йўл қўймаслик. Даволаш учун илиқ сувга фаоллашган кўмир ва юмшатувчи моддалар қўшиб ошқозонни ювиш керак. Венасига натрий хлорнинг изотоник эритмаси ва глюкоза юборилади. Адреналин (1:1000 нисбатда) ва эфедриннинг 5 % ли эритмаси 1 мл дан тери остига юборилади.
Ҳайвонлар магний хлорат, натрий хлорид ва натрий хлорат билан заҳарланганда антидот сифатида кальций хлориднинг 10 % ли эритмаси 0,5 мл/кг тирик вазнга нисбатан юборилади ва аксинча кальций хлорат билан заҳарланганда магнийли препаратлар қўлланилади.
Ретардантлар токсикологияси-Бу моддалар ўсимликлар ўсишини тезлатувчи моддалар ёки регуляторлар деб аталади.
Улар ичида энг кўп қўлланиладаигани – хлорхолинхлорид (тур) ва гиббериллиллар.
Тур оқ кристал порошок, ҳидсиз, сувда яхши эрийди. 1960 йили Тольберт томонидан кашф қилинган. Тур ўсимлик организмида ўсиш гармонлари гиббереллиллар биосинтезини тўхтатади. Картошка, сабзи, помидор учун сарфи 1,5 – 3 кг гектарига, буғдой учун 3,3 кг гектарига.
Ҳайвонлар учун заҳарли. Ҳайвонлар заҳарланишининг сабаби, бу препаратлар қўлланилганидан сўнг сув ёки озиқаларни муддатга амал қилмай ҳайвонларга бериш қоидаларининг бузилиши.
Патогенези. Тур қонга тез сурилади ва нерв системасида функционал ўзгаришлар олиб келади, курарига ўхшаш таъсир қилади. Натижада мускуллар қотиб қолади, ҳайвонларда буфер система пасаяди, қонда СО2 кўпаяди.
Клиник белгилари. Бу препаратни қанча миқдор организмга тушишига боғлиқ. Енгил ва оғир кечиши мумкин.
Оғир кечишида марказий нерв системаси функцияси бузилади: безовталаниш, қўзғалиш, мувозанатни бузилиши, гавда мускуллари қалтираши, нафас олишни қийинлашиши, бронхоспазм, кўз қорачиғиларини қисқариши, сўлак оқиши ва кома ҳолати кузатилади. Ўлим асфиксиядан келиб чиқади.
Енгил кечишида ич кетиш, хансираш, цианоз, саливация, катта қорин атонияси кузатилади.
Патанатомия. Паренхиматоз органлар қонга тўлган бўлади, юрак, буйракларда қон қуюлиши, жигар катталашади, ошқозон ва ичаклар шиллиқ пардаларида геморагик яллиғланишлар аниқланади.

Download 327 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish