Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади


Ҳидларни ютилишида қўлланиладиган фаол қадоқловчи воситалар



Download 24,3 Mb.
bet36/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

Ҳидларни ютилишида қўлланиладиган фаол қадоқловчи воситалар
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда икки турдаги бегона ёқимсиз бирикмаларга рўбарў келишимиз мумкин ва булардан фаол қадоқлаш жараёнларида холи бўлишимиз мумкин.Булар балиқ тўқималарининг оқсилларини парчалаш жараёнида ҳосил бўладиган аминлар ва алдегидлар ёғ ва мойларнинг ўз-ўзидан ачиш,нордонлашиш ҳолатида пайдо бўладиган амин ва алдегидлар бирикмаси.
Ёқимсиз ҳид тарқатувчи аминлар (айнан триметиламин),оқсилларнинг парчаланишида ҳосил бўладиган,ишқорий табиатга эга,турли нордон бирикмалар ёрдамида ундан холи бўлиш мумкин. Япониянинг
Anico Co. Ltd фирмаси Лпгсо ™ маркаси остида таркибида темир тузлари лимон ва аскорбин органик кислоталарининг полимер пленкалардан нохуш ҳидларни ютинтиришда фойдаланиладиган пакетлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Dupont Концерни оддий теварак атрофдан гексонал ва гептанал маҳсулотини қадоқланган ҳолда олиш технологиясини йўлга қўйишга танлов эълон қилган.


Озиқ-оват маҳсулотларини сақлаш жараёнига таъсир қилувчи ташқи омиллар тавсифи.
Маҳсулотларни сақлаш шароитлари – такшқи муҳит таъсирининг маҳсулотни жойлаш ва сақлаш вақтидаги омборхоналарда яратилган тартиб-қойидаларга риоя қилиш демакдир.
Масулотни сақлашдаги тартиб – қойидалар бу, маҳсулотни сақлашга йўналтирилган – иқлим шароитининг йиғиндиси ва санитария-гигиеник талабларидир.Масулотни сақлаш кўплаб омиллар билан ифодаланади.Энг асосий омиллардан бири,сақлаш тартиби,омборхоналарда маҳсулотни жойлаш қойидалари,омборхоналарнинг санитария ҳолати талабларига жавоб беришидир.
Маҳсулотларни қабул қилишда унинг сифатига алоҳида эътибор қаратилади,Давлат стандартлари талабларига жавоб бериши ва қўшимча ҳамроҳлик қилувчи ҳужжатлари жойида бўлишлигига аҳамият берилади. Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларинир аниқла органолептик усуллар орқали амалга оширилади ва зарурият туғилган тарзда лаборатория таҳлиллари орқали аниқланади.Гўшт маҳсулотлари зооветеринария ходимлари томонидан қўйилган муҳр(клеймосиз) қабул қилинмайди,товуқ ва ғоз гўштлари ҳам шу тарзда қабул қилинади.Товуқ тухумлари,банкали консерва маҳсулотлари ташқи кўринишига қараб қабул қилинади.Давлат стандартлари талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар турига ( шишган, пачоқланган, занглаган) банкадаги маҳсулотлар,ҳужжати илова қилинмаган маҳсулотлар, музлатгичларсиз тез айнишга молик маҳсулотлар киради.Озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли сақлаш жараёнидаги санитария меъёри талабларига қуйидагилар киради: 1) етарли даражада омборхоналарнинг мавжудлиги;, 2) маҳсулотни сақлаш тартибига риоя қилиш(ҳарорат,намлик,вентилляция тизими) мавжудлиги;, 3) сақлаш муддатига амал қилиш;, 4) аралаш озиқ-овқат,ярим тайёр,тайёр маҳсулотларни биргаликда сақланмайди;, 5) ҳар хил турдаги маҳсулотларнинг биргаликда сақланишига йўл қўйилмайди (бир-бирига ҳидини ўтиб қолишини олдини олиш мақсадида);, 6) махсус омборхоналарнинг мавжудлиги (стелляжлар,қаватли мосламалар,махсус қурилмалар,илгаклар,маҳсулот тагликлари,бирикмалар ва ҳ.лар) маҳсулотни яхши сақланишига кўмакдош анжомлар. Омборхоналарнинг анжомларига: стеллажлар (а — шифтга осма, б — катакчали йиғилувчи);,маҳсулот тагликлари,шкафлар,трамплинлар,торозилар,махсус нарвончалар киради. Барча омборхоналар (гўшт,балиқ,парранда,сут ва мой,мева сабзавот кўкатли маҳсулотларни )сақлашга мослаштирилган совитилувчи камераларга ва қуруқ сабзавот,нон ва қуруқ маҳсулотларни сақлашга ихтисослаштирилган совутилмайдиган омборхоналарга бўлинади.Омборхоналарда маҳсулот сақланиши учун ҳаво ҳарорати муҳим рол ўйнайди.Ҳаво ҳароратининг ошиши натижасида,кимёвий,физик-кимёвий,биокимёвий,микробиологик жараёнлар тезлаша бошлайди ва сақланаётган маҳсулотларни айнишини кучайишига олиб келади. Вант-Гофф қойидасига кўра ҳаво ҳароратининг ҳар 10 даражага кўтарилиши маҳсулот айниш даражасини 2-3 бор оширади. Истеъмол товарларининг турларини кўплиги сабабли ҳароратнинг бир маълум чегараси маҳсулотни сақлашда кўзланмаган.Шу сабабли барча истеъмол товарларининг сақланиши оптимал термик тартиб остида амалга оширилади.
Маҳсулотни сақлашда маҳаллий иқлим шароитига қўйилган талаблар дойирасида ҳарорат талабларига,ҳавонинг нисбий намлигига,ҳаво алмашинувига, газларнинг миқдорига, хоналарнинг ёруғлигига эътибор қаратилади.СанПИ талаблари ҳам тез айнишга мойил озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жараёнларида юқоридаги талабларга риоя қилишни тавсия этади. Маҳсулотни сотишга яратилган шароитлар,уни сақлашга қўйилган талабларга тўлиқ риоя қилишни тақазо этади.Маҳсулотларни сақлаш даврида бир неча турдаги ўзгаришлар юзага келиб ,бу ўзгаришлар бевосита маҳсулот сифатини ўзгаришига ва уни товат қийматдаги нархини пасайишига ҳам олиб келади.
Маҳсулотларни сифатли сақланишига асос бўладиган омиллар сарасига, маҳсулотни сақлашга олиш давридаги сифат кўрсаткичлари,уни сақлаш вақтидаги талабларга риоя қилиш, транспортировка талабларига риоя қилиш,мухрлаш,сотиш ва фойдаланишга яратилган шароитлар киради. Маҳсулотларни сақлаш жараёнига юқорида қўйилган талабларга риоя қилиш маҳсулот сифатини савдога чиқарилгунга қадар сақлаб қолишни назарда тутади.Шу сабабли маҳсулотни сақлашга олишдан аввал унинг сифат кўрсаткичларига бирнинчи навбатда эътибор қаратиш керак.Барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фақат сифатли маҳсулотдан фойдаланиш тавсия этилади (мисол тариқасида шуни келтириб ўтиш лозимки, сақланишга олинган сифатсиз кунгабоқар маҳсулотидан олинган ёғ сақлашга олинса, сақлаш жараёнида унинг тез нордонлашуви кузатилади). Бундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини ўзгаришига атроф муҳит, ҳарорат,инсон омилари ўз таъсирини ўтказар экан.Сифатли маҳсулотни ишлаб чиқариш,сақлаш талаб-қойидаларига риоя қилиш маҳсулотни ишлаб чиқариш давридаги технологик жараёнларнинг тўғри олиб борилишига ҳамбоғлиқ. Технологик жараён кетма-кетликларининг тўғри олиб борилиши сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилишига замин яратади. Бу ўз навбатида хом-ашёни қайта ишлашда сифатли маҳсулотдан фойдаланиш,айрим технологик тартибларни тўғри бажариш,тўлиқ механизациялаштирилган,автоматлаштирилган тизимли дастгоҳларда маҳсулот ишлаб чиқариш,рецептураларига аҳамият қаратиш, ишлаб чиқариш маданияти шаклланган етук ишчи-хизматчи ходимлари шаклланган корхоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ўз самарасини беради.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш усуллари ва шароитларини танлашда диққат эътиборни маҳсулотни табиий сифатини,ҳолатини сақлашга қаратиш керак.Бу ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотнинг органолептик хусусиятларини яхшиланишига,ултехнологик жараёнлардаарнинг узоқ муддат давомида сақланишига амалий ёрдам беради. Маҳсулотларни сақлаш технологиясига тўғри ёндашиш, сақлаш жараёнида юқотишларни камайтирилишига олиб келувчи асосий омиллардан бири, маҳсулотни қадоқлашга,қадоқлаш воситаларидан унумли фойдаланишга боғлиқ. Маҳсулотларни қадоқлаш жараёнида қўлланиладиган қадоқлаш воситалари маҳсулотларни сифатли сақлашга, транспортировка даврида,савдо-сотиқ амалиётларини қўллашда қулайликлар яратади. Қадоқлашда қўлланиладиган воситалардан тўғри фойдаланиш ўз навбатида маҳсулотларги ҳажмий юқотишларини олдини олади, уларни ташқи зарарланишлардан,шикастла-нишлардан сақлайди.
Маҳсулотларни қадоқловчи воситалар,уларни сифатини сақлабгина қолмай, маҳсулотларни ташқи воситалардан ҳимоя қилади, савдо-сотиқ технологик муносабатларни амалга оширилиши жараёнларида иштирок этади. Маҳсулотларни жойлаш учун хизмат қилувчи мослама ёки анжомлар қадоқлаш воситаларининг асосий элиментларидан бирини ташкил қилади. Замонавий маҳсулотларни қадоқлашнинг асосий функциялардан бирини бугунги кунда маҳсулот қадоқланишида қўлланилаётган восита-анжомларнинг дезайн ҳолатларини кунлик ўзгариши ташкил қилса, истеъмолчилар томонидан чиройли,сифатли маҳсулотга бўлган талабнинг ортиши янги замонавий қадоқловчи воситаларнинг кашф этилишига, харидорлар диққатини тортувчи анжомларнинг яратилишига олиб келмоқда.
Замонавий қадоқлаш амалиётида кўпроқ интерактив усулларда қадоқловчи воситалардан фойдаланилмоқда.

    1. Модификацияланган газ атмосфераси ёрдамида қадоқлаш (modified atmosphere packaging — MAР);

    2. Вакуум(босим )остида қадоқлаш (vacuum packaging — VР);

    3. Изобарик қадоқлаш (isobaric packaging – IP);

    4. Газ тўлдириш йўли орқали қадоқлаш (gas packaging — GР);

    5. Назорат остидаги газ атмосфераси ёрдамида қадоқлаш (controlled atmosphere packaging — CAР);

    6. Ўзи бошқарувчи газ атмосфераси ёрдамида қадоқлаш (controlled atmosphere packaging — CAР);

    7. Актив бошқариладиган газ атмосфераси ёрдамида қадоқлаш (actively-control gas atmosphere packaging – АGAР)

Газ қатлами остида қадоқланаётган қадоқловчи материал ёки воситанинг ички қатламида албатта қадоқланаётган маҳсулот бўлади;

    1. Модификацияланган газ атмосфераси ёрдамида қадоқлаш (modified atmosphere packaging — MAР).


Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish